Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш


Download 0.95 Mb.
bet26/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

3.2. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш

Республикамиз ҳукумати ва Президентимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга, айниқса келажак авлодни миллий тикланиш мафкураси руҳида тарбиялашга жуда катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар Республикамизнинг келажагидир.


Бугун Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил бораётганлиги учун кадрлар тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилиш, давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топиши, ўқув-тарбиявий жараённи илғор инновацион ва педагогик технологиялар билан таъминлаш зарурати ҳамда малакали кадрлар тайёрлашни рўёбга чиқариш шартларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам таълим тизими олдига жуда катта вазифа ва маъсулиятни юклади [20].
Бугунги кунда ижтимоий соҳани ривожлантиришга алоҳида урғу қўйилган бўлиб, ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистонимиз, халқ хўжалигининг барча тармоқлари каби таълим соҳасида ҳам илғор технологияларни жорий этиш ва шу орқали таълим мазмунини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишни устувор вазифа этиб белгилаб берилди.
Бундай шароитда, юқори малакали кадрларга бўлган талаблар ортиб бориб, баркамол ёш авлодни асрлар давомида шаклланиб келган умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш лаёқатига эга, фанининг фундаментал асосларини пухта эгаллаган, педагогика ва инновацион технологиялар билан чуқур қуролланган, тиббий тайёргарлиги юқори даражада бўлган, ҳамда замонавий ахборот технологияларини яхши ўзлаштириб олган юқори малакали кадрларни шакллантириш талаб этилади.
Бугунги кунга келиб кадрлар тайёрлашда битирувчиларнинг илмий-амалий салоҳиятига, жамият турли соҳаларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълимни ишлаб чиқариш амалиёти билан бевосита боғлаш, бўлажак ёш мутахассисларда ишчанлик, илмга чанқоқлик, ташаббускорлик каби фазилатларни шакллантириш муҳим ҳисобланида.
Ҳозирги вақтга келиб аҳоли ва худудлани фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш муаммолари янада кескинлашди. Жаҳондаги давлатларда ва минтақаларда бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, авариялар ва фалокатлар содир бўлиш частотаси ва фалокат келтирувчи кучи йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу фавқулодда ҳодисалар оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлмоқда, мислсиз иқтисодий ва бошқа турдаги зарарлар кўрилмоқда. Бундай фавқулодда ҳолатларда аҳолини ҳимоя қилиш, уларни назарий ва амалий жиҳатдан ҳимояланишини таъминлаш масъулиятини оширади. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлашнинг асосий мақсади ва вазифалари бўлажак мутахассисларга юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабини, хусусиятини, оқибатларини ва қоидаларини, хавфсиз иш шароитларини яратишни, табиий, техноген ва бошка хусусиятдаги фавқулодда вазиятлардан аҳолини назарий, амалий жиҳатдан муҳофаза қилиш ҳамда бошқа муҳим вазифаларни бажара оладиган билим, кўникма ва касбий малакага эга инсонни тарбиялашга қаратилган.
Қуйида “Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш” фанининг силлабуси келтирилган.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling