Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet24/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Кластер «ахборотни ёйиш» услуби.
Кластер услубининг мақсади. Кластерларга ажратиш педагогик стратегия бўлиб, у кўп вариантли фикрлашни ўрганилаётган тушунча (ҳодиса, воқеа)лар ўртасида алоқа ўрнатиш малакаларини ривожлантиради, бирор мавзу бўйича талабаларни эркин ва очиқдан-очиқ фикрлашига ёрдам беради. «Кластер» сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб ғунча, боғлам маъносини англатади. Кластер услубининг бошланиши мавзуга доир бирор сўз марказга, унга тегишли сўзлар унинг атрофига, атрофдаги сўзларга тегишли кейинги сўзлар улардан чиққан чизикнинг давомига тушуриб ёзилади. Кластерларга ажратишни даъват, англаш ва мулоҳаза қилиш босқичларидаги фикрлашни рағбатлантириш учун қўллаш мумкин. Асосан, у янги фикрларни уйғотиш, мавжуд билимларга етиб бориш стратегияси бўлиб, муайян мавзу бўйича янгича фикр юритишга чорлайди.
Бирор мавзу бўйича кластерлар тузишни, бу мавзуни мукаммал ўрганмасдан олдин фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Услубни амалга ошириш тартиби:
1. Синф ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки гапни ёзинг.
2. Сизни фикрингизча бу мавзуга тегишли бўлган сўзлар ёки гапларни ёзинг.
3. Тушунча ва ғоялар тўғрисидаги ўзаро боғланишини ўрнатинг.
4. Эслаган вариантларингизнинг ҳаммасини ёзинг деб топширилади.


Фавқулодда вазиятлар бўйича кластер услуби


Венн Диаграммаси услуби
Услубнинг мақсади. Бу услуб график тасвир орқали ўқитишни ташкил этиш шакли бўлиб, у иккита ўзаро кесишган айлана тасвири орқали ифодаланади. Мазкур услуб турли тушунчалар, асослар, тасаввурларнинг анализ ва синтезини икки аспект орқали кўриб чиқиш, уларнинг умумий ва фарқловчи жиҳатларини аниқлаш, таққослаш имконини беради.
Услубни амалга ошириш тартиби:
- иштирокчилар икки кишидан иборат жуфтликларга бирлаштириладилар ва уларга кўриб чиқилаётган тушунча ёки асоснинг ўзига хос, фарқли жиҳатларини (ёки аксинча) доиралар ичига ёзиб чиқиш таклиф этилади;
– навбатдаги босқичда иштирокчилар тўрт кишидан иборат кичик гуруҳларга бирлаштирилади ва ҳар бир жуфтлик ўз таҳлили билан гуруҳ аъзоларини таништирадилар;
– жуфтликларнинг таҳлили эшитилгач, улар биргалашиб, кўриб чиқилаётган муаммо ёҳуд тушунчаларнинг умумий жиҳатларини (ёки фарқни) излаб топадилар, умумлаштирадилар ва доирачаларнинг кесишган қисмига ёзадилар (3.1-расм) (битирув иши мавзусига доир мисол бўйича).



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling