Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
СОЯ БАРГЛАРИНИНГ ҲУЖАЙРА ШИРАСИ 
КОНЦЕНТРАЦИЯСИГА ТУПРОҚ НАМЛИГИНИНГ ТАЪСИРИ 
Холлиев А.Э.
1
, Фозилов Ш.М.

1
Бухоро Давлвт Универстиети., 2-Ўзбекистон миллий университети. 

sherzodfozilov@mail.ru
  
Аннотация. Мақолада соя ўсимлиги нормал намлик шароити ва 
чекланган намлик шароитида ҳамда вегетация даврлари бўйича барг 
ҳужайра ширасининг концентрацияси ўзгариш динамикаси таҳлил 
қилинган. 
Калит сўзлар: 
Соя навлари, барг ҳужайра ширасининг 
концентрацияси, диагностика, сув танқислиги. 
Ҳужайра ширасининг концентрацияси ўсимликларнинг сув режими 
ҳолатининг сезгир кўрсаткичларидан бири ҳисобланади[1]. Ҳужайра 
ширасининг концентрaцияси ўсимликларнинг атроф-муҳит шароитларига 
экологик мослашуви билан маълум даражада боғлиқ бўлиб, у 
ўсимликларнинг 
қурғоқчиликка 
чидамлилигининг 
кўрсаткичи 
ҳисобланади[2]. Яъни, тупроқ намлиги ортиши билан ўсимлик баргининг 
ҳужайра шираси концентрацияси камайган, тупроқ сувсизланган сари эса 
ҳужайра шираси концентрацияси ошган. 
Ўз навбатида, соя тўқималарининг ҲШК даражасига атроф-муҳит 
ҳарорати ва тупроқдаги намлик заҳиралари ҳажми катта таъсир 
кўрсатади[3]. Ҳаво ҳароратининг ошиши, айниқса қурғоқчилик шароитида 
соядан сувнинг транспирaциясини ошириши ва натижада ҳужайра 
ширасининг концентрациясини ошириши аниқланди. 
1-расмда соянинг ривожланиш даврида унинг барги ҳужайра 
ширасининг концентрацияси ва тупроқ намлигининг ўзгариши (бир метрли 
қатламда) таққосланди. Маълумотлардан кўриниб турибдики, июль 
ойининг иккинчи ярми - август ойининг охиригача ҳужайра ширасининг 
концентрaцияси тупроқ намлигидаги ўзгаришларни аниқ акс эттиради. 


154 
Тупроқ 
намлик 
даражасининг 
камайиши 
ҳужайра 
шираси 
концентрациясининг ошишига олиб келади ва аксинча, суғориш ҳужайра 
шираси концентрациясининг пасайишига олиб келади. 
1-расм. Тупроқ намлиги ва ҳужайра шираси концентрациясининг 
ўзгаришини солиштириш 
Ҳужайра ширасининг концентрациясига ҳаво ҳарорати ва ҳаво 
намлигининг етишмаслиги ҳам сезиларли даражада таъсир қилди. Ушбу 
ўзгаришларни ҳароратнинг кунлик ўзгариши ва атмосфера намлигининг 
танқислиги билан ўрганишда уларнинг ўзаро боғлиқлиги кузатилди. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling