1-жадвал
Доривор любисток уруғларининг унувчанлигига ҳароратнинг таъсири
Ҳарорат, t
0
C
Уруғларнинг
массаси
Унувчанлик,
%
Ўсиш энергияси, %
15-16
о
С
Майда
39,5 ± 1,9
32,6 ±1,6
Йирик
42,3 ± 2,0
40,1 ± 1,9
20-21
о
С
Майда
54,4 ± 2,6
48,0 ± 2,3
Йирик
57,2 ± 2,7
52,1 ± 2,5
25-26
о
С
Майда
84,6 ± 4,1
72,2 ± 3,5
Йирик
92,0 ± 4,5
80,8 ± 3,8
Ҳарорат 15-16
0
С бўлганда унган уруғларнинг миқдори майдаларида
39,5% ни, йирикларида эса 42,3 % ни ташкил этди, ўсиш энергияси эса
тегишли тарзда 32,6 ва 40,1 % га тенг бўлди. Ҳароратнинг кўтарилиши
билан уруғларнинг униши ва ўсиш энергияси ҳам ошди. Ҳарорат 25-26
0
С
бўлганида любисток уруғларининг унувчанлиги майдаларида 84,6 % ни,
йирикларида эса 92,0 % ни ташкил қилиб, ўсиш энергияси 72,2 ва 80,8 % га
тенг бўлди.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги амалиётида ўсимликларнинг
ўсиш регуляторлари кенг қўлланилмоқда. Улар экологик безарар, юқори
самарали бўлиб, кутилган натижаларга эришиш учун имкон беради. Шу
боис “Аметис” компаниясининг (Россия) Эколарикс ва Экстракор
препаратларини любисток уруғларининг унувчанлигига таъсири ўрганилди.
Олинган натижаларга кўра любисток уруғларининг унувчанлигига
оптимал таъсир қилувчи миқдори биостимуляторларнинг 100 мг/л эритмаси
эканлиги аниқланди (2-жадвал). Стимулятор миқдорини ошириш
уруғларнинг унувчанлигини пасайтириши кузатилди.
2-жадвал
Levisticum officinalis уруғларининг унувчанлигига биостимуляторлар
таъсири
Тажриба
вариантлари
Концентрация
Унувчанлик,
%
Ўсиш энергияси, %
Назорат (дист. сув) -
81,2 ± 3,8
54,1 ± 2,6
Эколарикс
50 мг/л
85,6 ± 4,1
58,2 ± 2,8
100 мг/л
88,7 ± 4,2
62,4 ± 3,0
Экстракор
50 мг/л
88,0 ± 4,3
66,1 ± 3,2
100 мг/л
93,4 ± 4,6
78,6 ± 3,8
Биостимуляторлар таъсирида ўсиш энергияси ҳам унувчанликга мос
равишда ошганлиги аниқланди.
Хулоса қилиб айтганда доривор любисток уруғларининг унувчанлиги
ҳароратга ва уларнинг массасига боғлиқлиги аниқланди. Ўрганилган
биостимуляторларнинг доривор любисток уруғларини унувчанлигини
ошириши қайд қилинди.
162
Do'stlaringiz bilan baham: |