Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ДОРИВОР ЛЮБИСТОК (LEVISTICUM OFFICINALIS W.D.J. KOECH.)


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ДОРИВОР ЛЮБИСТОК (LEVISTICUM OFFICINALIS W.D.J. KOECH.) 
УРУҒЛАРИНИНГ УНУВЧАНЛИГИ 
Шералиева В.Ш., Сафаров А.К. 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Доривор любисток жуда қадим даврлардан бери егулик (озиқ-овқат), 
хушбўй (эфир мойли) ва доривор ўсимлик сифатида ишлатиб келинади. 
Любисток овқат ҳазм қилдирувчи, сийдик ҳайдовчи, спазмолитик, йўтал ва 
терлашга қарши восита сифатида тиббиётда фойдаланилади. Эрои халқ 
табобатида любисток ошқозон-ичак тизими, асаб ва ревматик 
касалликларни даволашда ишлатилади. 
Любисток ҳалигача асосан хушбўй ўсимлик сифатида етиштирилади. 
Унинг кенг кўламда ишлатилиши учун тизимли тадқиқотларни амалга 
ошириш, любистокнинг турли патологияларни даволаш ва олдини 
олишдаги аҳамиятини аниқлаш зарур. Шунингдек, доривор любистокни 
келгусида функционал озиқ-овқат маҳсулотлари ва биологик фаол 
моддаларни олишда истиқболли ўсимлик сифатида қайд этиш ҳам зарур. 
Шу боис доривор любистокнинг интродукция шароитида биоэкологик 
хусусиятлари ўрганилди. Ушбу иш доривор любисток уруғларининг 
унувчанлигини ўрганишга бағишланган. 
Маълумки, уруғларнинг сифати, уларнинг унувчанлиги, экиш 
муддатлари ва шароитларини тўғри танлаш тўлиқ майсалар олинишини 
таъминлайди. Уруғларнинг униши ўсимлик ривожланишида энг муҳим ва 
мураккаб босқичлардан бири ҳисобланиб, унда содир бўладиган 
жараёнларнинг характери ўсимликлар ривожланишининг кейинги 
босқичларига ҳам таъсир қилади. 
Доривор любисток уруғларининг унувчанлигига ҳароратнинг таъсири 
бўйича олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган. Любистокнинг 
уруғларининг турличалиги сабабли уларни икки фракцияга ажратилди: 1-
фракция – 1000 та уруғнинг массаси 10,0-10,8 г ни, 2-фракция да эса 11,0-
12,0 г ташкил қилди. 
Levisticum officinalis уруғларининг унувчанлиги ва ўсиш энергияси 
ҳароратга ва 1000 дона уруғнинг массасига боғлиқ ҳолда ўзгариши 
аниқланди. 


161 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling