Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЭНДОФИТ БАКТЕРИЯ
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЭНДОФИТ БАКТЕРИЯ ИЗОЛЯТЛАРИНИ АЖРАТИБ ОЛИШ Шохиддинова М.Н., Нормуродова Қ.Т. М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент. shoxiddinovamoxichehra@gmail.com Ҳозирги вақтда, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларидаги турли масалаларни ечиш, яъни ўсимликларни озиқланишини яхшилаш, уларни ҳар хил фитопатогенлардан ҳимоя қилиш, илдизларини чиритувчи патогенларни ингибирлаш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, уруғларни униб чиқиши ва ўсишини жадаллантириб, ўсимликларнинг турли хил стрессларга чидамлилигини таъминлаш каби жараёнларда доривор ўсимликлардан ажратиб олинган эндофит бактерия изолятларининг қўлланилиши, 164 қолаверса инсониятни ҳам биологик ҳимоя қилишда фойдали ҳисобланган ва фермент ҳосил қилиш қобилиятлари юқори бўлган ва биологик фаол иккиламчи метаболитлар синтезловчи эндофит бактерияларнинг тирик культура ассоциациялари асосида пробиотиклар олиш ва улардан фойдаланиш ёки биологик препаратлар яратиб қўллаш кабилар халқ хўжалигида муҳим ўрин эгаллайди. Доривор ўсимликлардан моно-ёки аралаш культуралар ассоциацияси кўринишида биологик препаратларнинг янги авлодини яратиш, фермент ҳосил қилиш қобилиятларига кўра сут оқсилини парчалаб пробиотиклар, крахмалли маҳсулотлардан майин кетчуп ва майонезлар олишда, шунингдек пробиотик микроорганизмлар сифатида одамлардаги ошқозон ичак микрофлорасининг хусусиятларини яхшилашда ҳам фойдаланиш мумкин. Ўзбекистонда дала ва уй шароитларида ўсаоладиган айрим доривор ўсимликларнинг поя, барг ва илдизларидан эндофит бактерия изолятлари ажратиб олинди. Эндофит бактерияларни ажратиб олишда ўсимликларнинг илдиз, поя ва баргларини юза қисми дистилланган сувда ювилиб, кейин 96% спиртда стерилизацияланиб, ички тўқималари майдаланди ва ҳосил бўлган суюқлик қисми тадқиқот учун олинди. Олинган ўсимлик суспензиялари гўшт пептонли агар (ГПА) озуқа муҳитига экилиб, 37 о C термостатда 48 соат давомида инкубация қилинди. Натижада ҳар хил доривор ўсимликларнинг поя, барг ва илдизларидан жами 45та изолятлар ажратилди. Ажратиб олинган 45та эндофит бактериялардан фермент ҳосил қилиш қобилиятларига кўра скрининг қилинди ва кейинги тадқиқотлар учун танлаб олинди. Фермент фаолликлари ГОСТ бўйича аниқланди. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling