Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
АМФИБИЯЛАРНИНГ ЎПКА ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИ
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- , ИкромовЭ.Ф. 2 , Амиров О.О. 1 , Маҳмудов Л.У. 3
АМФИБИЯЛАРНИНГ ЎПКА ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИ БИЛАН ЗАРАРЛАНИШИДА ҚОН ШАКЛЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ТАРКИБИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ИкромовЭ.Э. 1 , ИкромовЭ.Ф. 2 , Амиров О.О. 1 , Маҳмудов Л.У. 3 1 ЎзР ФА Зоология институти, 2 Наманган давлат университети, 3 ЎзР ФА Биорганик кимё институти Тошкент ш., Ўзбекистон. hansem@list.ru Қон, суюқ тўқима бўлиб, организмдаги қон томирларида ҳаракатланиши билан барча тўқималардаги физиологик жараёнларни зарурий таъминоти ва ҳимояланишини таъминлайди. Амфибияларда қоннинг миқдори умумий тана оғирлигини 6 фоизгача, қондаги шаклли элементлар эса умумий қон миқдорининг 15-40 фоизгача қисмини ташкил этади. Сув ҳавзаларининг ифлосланиши натижасида Pelophylax ridibundus (Pallas, 1771) ва Pelophylax lessonae (Camerano, 1882) нинг лейкоцит ва эритроцитлари сони камайганлиги, миелоцит, базофил, эозинофил ва лимфоцитларда ҳам ўзгаришлар аниқланган [Романова ва бошқ., 2018]. Эритроцитларнинг морфологиясини ўзгариши натижасида Rana ridibunda (Pallas, 1771)нинг 20,6% да эритроцитар патология қайд қилинган [Минеева ва бошқ., 2014]. Кўплаб олимлар томонидан амфибияларни саломатлигини клиник белгиларини баҳолашда ҳам гематологик тадқиқотлар ўтказилган. Хусусан, атроф муҳитга антропоген омилларнинг таъсири натижасида ифлосланган шароитда (сув ҳавзалари ва қуруқлик) яшовчи амфибияларнинг қон таркиби таҳлиллари олинган. Унга кўра, урбанизацияси натижасида Rana arvalis Nilsson, 1842 ва Rana ridibunda Pallas, 1771 бақаларининг переферик қонининг гематологик таҳлилида 59 шаҳар шароитида бақалар қонининг ҳимоявий функциясининг ошганлигини кўрсатган [Силс, 2008]. Юқоридаги тадқиқотлар билан бир қаторда паразит организмлар, ҳусусан, гельминтлар амфибияларнинг иммун тизимига сезиларли таъсир кўрсатади. Паразит организмлар таъсирида агранулоцитлар (моноцит ва лимфоцит) ўзгаришга мойилроқ, паразитларнинг кўплигига қараб, кўл бақаларининг қонида эозинофил гранулацитларнинг нисбий таркибининг ортиши ва лимфоцитлар улушининг камайишига олиб келган [Романова ва бошқ., 2013]. Ишнинг мақсади Певцов қурбақаси ва кўл бақасининг ўпка трематодози хамда нематодозида қоннинг шаклли элементлари популяцияларидаги ўзгаришларни ўрганишдан иборат. Ушбу тадқиқот ишларини амалга ошириш учун 2022 йил Наманган вилоятининг Тўрақўрғон (41.032407"N 71.498682"E,41.028164"N 71.500750"E, 41.030553"N 71.499163"E) туманидан ўтган Косонсой сойи қирғоқ биоценозларидан жами 20 та қўл бақаси ва аҳоли хонадонларидан 3 та певцов қурбақаси (41.011405"N 71.512164"E)йиғилди. Ўртача қийматлардаги фарқларни “t-test” Стьюдент методи ва STATISTICA 10. дастури ёрдамида статистик тахлил ўтказилди. Амфибиялардан қон намуналари умумқабул қилинган клиник амалий кўрсатмадан фойдаланилди [J. Jill Heatley et all, 2009]. Ўтказилган тадқиқот натижалари 1-жадвалда кўрсатилган. Бир хил яшаш шароитидаги, бир хил ёшдаги (ўлчамдаги) Певцов қурбақаси ва кўл бақаларидан олинган қоннинг шаклли элементларини гельминтлар билан зарарланмаган индивидларга нисбатан ўзгаришлари келтирилган. Жадвалдан кўриниб турибдики, амфибиялар ўпка гельминтозлари билан оғриганда қоннинг шаклли элементларида сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилди. Масалан, амфибияларни аралаш инвазиясида соғлом индивидларга нисбатан лейкоцитлар сони сезиларли даражада камайган, 1 жадвалга асосланиб, кўл бақаларда қон таҳлили шуни кўрсатадики, лейкоцитларнинг таҳлилий натижаси кўл бақаларда гельминтларнинг хар икки синфи келганда лейкоцитларнинг сонини камайишига олиб келади. Қурбақаларда гельминтнинг факат битта синфи учраганлиги учун иммун тизимига унчалик таъсир кўрсатмаган Gran (33,0 % ) ва Mid (24,4%) ва фоиз кўрсаткичи кўл бақасига нисбатан юқорироқ бўлди. Тадқиқотлар шунии кўрсатадики, кўл бақаларининг ўпкасида фақат трематода сони кўп бақалардан гемоглабин миқдори нематода билан зарарланган группадагиларга нисбатан камроқ. Тадқиқот давомида кўл бақаси трематода ва нематода билан 60 зарарланган кўл бақалари алоҳида гуруҳларга ажратиб, қон таркиби таҳлил қилинди 1-2 жадвал. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling