Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Тадқиқот усуллари ва материаллари
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар.
Тадқиқот усуллари ва материаллари. Тажрибаларда аорта
препаратининг изометрик фаоллиги FT–03 (Grass Ins. Co., АҚШ) механотрони ёрдамида қайд қилинди. Кребс физиологик эритмасида аорта препаратлари 60 дақиқа давомида 95%N 2 /5% О 2 билан аэрация қилинди ва in vitro гипоксия шароити юзага келтирилди. Олинган натижалар. Тажрибаларда гипоксия шароитида Na + мавжуд бўлмаган Кребс эритмасида аорта препаратларида юзага келтирилган қисқариш кучи нормаксия шароитдагига (52,9±3,4%) нисбатан камайганлиги кузатилди, яни 31,6±4,3% ни ташкил қилди. Na + мавжуд бўлмаган Кребс эритмасида F-17 ва F-19 изохинолин алкалоидларининг инкубация қилиниши гипоксия келтириб чиқарадиган бузилишларнинг олдини олиши, яни қисқариш кучининг ортишига олиб келиши кузатилди. Ушбу шароитда F-17 алкалоиди (56,1 мкМ) ва F-19 алкалоиди (26,1 мкМ) гипоксия келтириб чиқарган вазорелаксация кучини мос равишда 9,9±6,4% ва 14,2±6,7% га камайтириши аниқланди. Хулоса. Ушбу натижалар кўрсатдики, Na + /Ca 2+ алмашувчи тизими F- 17 ва F-19 изохинолин алкалоидларининг гипоксия келтириб чиқарган вазорелаксациясига таъсирини таъминлашда қисман иштирок этади. Na + /Ca 2+ алмашувчи тизими гипоксия келтириб чиқарадиган вазорелаксацияда иштирокини инобатга олган ҳолда, олинган маълумотлар ўрганилаётган алкалоидларининг Na + /Ca 2+ алмашувчи тизимининг функциясини ўзгартириб, уларнинг гипоксия шароитида бузилишларининг олдини олиш имкониятига эга эканлигини кўрсатди. «ЖИСМОНИЙ ЗЎРИҚИШ ОСТИДА ИММУНИТЕТ ТИЗИМИНИНГ ХОЛАТИ» Зайнитдинова Д.Ш., Кахоров Б. A. M. Улуғбек Номидаги Миллий Университет.,Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. qaxorov@mail.ru Турли интенсивликдаги жисмоний зўриқиш таъсири остида спортчиларнинг иммунитет тизимининг заифлашиши сабаблари хозирги кунда фанда ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бир томондан, мунтазам, тизимли ўртача интенсивликдаги юклар танани кучайтиради деган умумий қабул қилинган фикрлар бор. Атеросклероз, гипертония, семириш, ўпканинг сурункали касалликлари, таянч-ҳаракат тизими касалликлари ва бошқа 52 кўплаб касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун айниқса самарали. Жисмоний зўриқишнинг инсон иммунитет тизимига таъсири ҳар хил бўлиши мумкин. Жисмоний зўриқишдан кейин лейкоцитлар сони ортади, лекин уларнинг функционал фаоллиги сезиларли даражада камаяди, макрофагларнинг антигенга ниспатан курашиш қобиляти пасаяди, қотил ҳужайралари тушкунликка тушфаоллиги сусаяди. Т-лимфоцитлар сони камаяди, лимфоцитларнинг Т-митогенларга пролифератив жавоби бостирилади, иммуноглобулинлар қон ёки тупурикдан йўқолади. жисмоний зўриқиш пайтида мусобақалар, стрес реакциялари симпатоадренал ва гипоталамус-гипофиз адренокортикал тизими орқали амалга оширилади, бу катеколаминлар ва глюкокортикоидлар даражасининг ошишига олиб келади. Ўз навбатида, катеколаминлар гранулоцитоз ва лимфоцитоз учун, глюкокортикоидлар эса лимфопения учун жавобгардир. Катта ҳажмли ва интенсив машқлар гормонал тизимга кучли таъсир кўрсатади. Бундай юклардан сўнг тестостерон ва қондаги анаболик жараёнларда иштирок этадиган бошқа гормонларнинг узоқ муддатли пасайиши кузатилади. Бундай юклар энергия талаб қилганлиги сабабли, структуравий ва контрактил оқсилларнинг синтезини таъминлайдиган гормонлар чиқарилиши камаяди, чунки ресурслар энергия субстратларини тиклашга сарфланади. Бу спортчиларнинг иммунологик реактивлигига таъсир қилади. Тўғри тузилган ўқув жараёни нафақат ўқитилган мушакларда, балки бутун инсон танасида оқсил синтезининг тезлашишига олиб келади. Оксидланмаган метаболитларнинг ортиқча тўпланиши ҳужайраларнинг йўқ қилинишига олиб келади, уларнинг баъзилари йўқ қилинади. Водород ионлари пероксидланиш реакцияларини қўзғатади, митохондриял ферментларнинг парчаланишига олиб келади, катаболик реакцияларни кучайтиради. Иммун тизимидаги юқоридаги барча ўзгаришлар, шунингдек иммуноглабулинларнинг IgA, IgM турли хил бостирилиши, шиллиқ секрецияларда иммуноглобулинларнинг йўқолиб бораётган антитаналари феномени Н+ ионларининг зарарли таъсири, лактат концентрациясининг ошиши, турли органларнинг оқсил тузилмаларида қон pН даражасининг пасайиши тўқималарда ва бошқалар органларда кузатилиши мумкин. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling