Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎСИМЛИКХЎР ФИТОПАТОГЕН
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Закирьяева С.И. 1 , Атаджанова Ш.Ш. 1 , Хомиджонова С.Б. 2 , Шакиров З.С. 1
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎСИМЛИКХЎР ФИТОПАТОГЕН ЗАМБУРУҒЛАРГА НИСБАТАН АНТАГОНИСТ РИЗОБАКТЕРИЯ ШТАММЛАРИНИНГ ТУРЛИ ОЗУҚА МУҲИТЛАРИДА ЎСИШ ФАОЛЛИГИ Закирьяева С.И. 1 , Атаджанова Ш.Ш. 1 , Хомиджонова С.Б. 2 , Шакиров З.С. 1 , Нормуродова Қ.Т. 2 1 Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Микробиология институти., 2 Мирзо Улуғбек номидагиЎзбекистон Миллий университети, Тошкент. szakiryaeva@gmail.com Маълумки, ризосфера микроорганизмларининг кўплаб штаммлари фитопатоген замбуруғлар ва бактерияларнинг кенг доирасига қарши антагонистик хусусиятга эга. Ризосфера микроорганизмларининг антагонистик фаоллиги фитопатоген бактерия ва замбуруғларнинг ўсиши ва кўпайишига тўсқинлик қилувчи иккиламчи метаболитларни ишлаб чиқариш билан боғлиқдир. Микроорганизмларни ўстириш пайтида улар озуқа муҳитининг таркибига жуда сезгирдир. Сифатли ва миқдорий таркиби бўйича барча компонентларнинг тўғри танланиши микроорганизмлар популяциясининг етарлича тез ўсиши ва ривожланишини таъминлайди. Шу муносабат билан, ишимизнинг мақсади фитопатоген замбуруғларга нисбатан антагонист маҳаллий фосфат ва калий 47 мобилизацияловчи ризобактерия штаммларининг турли озуқа муҳитларида ўсиш фаоллигини ўрганишдан иборат. Фитопатоген Alternaria alternata, Verticillium dahliae, Aspergillus niger, Fuzarium solani,F.graminearum, F.oxysporum, F.tricinctum, F. avenaceum, Bipolaris sorokiniana ва B. spicifera замбуруғларига нисбатан юқори антагонистик фаоллик намоён қилган ризобактерия штаммларининг турли хил озуқа муҳитларида ўсиш фаоллиги ўрганилди. Фаол ризобактерия R. aquatilis 3, R. aquatilis 9, E. cloacae 18 ва P. agglomerans 19 штаммлари 3 кун мобайнида суюқ Пиковская, пептонли ва картошка экстрактли озуқа муҳитларида ўстирилда. Тадқиқотнинг 1- кунида Пиковская озуқа муҳитида ўстирилган E.cloacae 18 ва R. aquatilis9 культураларининг ўсиш фаоллиги юқори бўлиб, ҳужайра титри 6,2х10 10 - 5,3х10 9 КҲБ/мл ни ташкил этди. R.aquatilis 3 ва P.agglomerans 19 штаммлари ҳужайраларининг юқори титри ўстиришнинг 2-кунида намоён бўлди. Ўстиришнинг 3-кунида эса барча культураларнинг ўсиш фаоллиги пасайиши кузатилди. Пептонли суюқ озуқа муҳити асосан P. agglomerans 19 культураси учун оптимал муҳит бўлиб, 1 кун мабайнида ўстирилганда культуранинг ҳужайра титри (4,0х10 10 КҲБ/мл) юқори бўлди. Ўстиришнинг 2-кунида E.cloacae 18 культурасини ўсиш фаоллиги юқори бўлиб, ҳужайра титри 2,5х10 10 КҲБ/мл ни ташкил қилди. Тадқиқотнинг 3-кунида ҳам культураларнинг фаоллиги юқори бўлди. Картошка экстрактли суюқ озуқа муҳитда барча ўрганилган антагонист культураларнинг Пиковская ва пептонли озуқа муҳитларига нисбатан оптимал ўсиши кузатилди. Тадқиқотнинг 1-кунида R. aquatilis 3, R. aquatilis 9 ва E.cloacae 18 культураларнинг ҳужайра титири мос равишда 1,5-2,3-2,0х10 10 КҲБ/мл ташкил этди. P.agglomerans 19 культураси эса ўстиришнинг 2-кунида юқори ўсиш фаоллигини намоён қилди ва ҳужайра титри 1,6х10 10 КҲБ/мл ни ташкил қилди. Шундай қилиб, A.alternata, V.dahliae, As.niger, F.solani,F.graminearum, F.oxysporum, F.tricinctum, F.avenaceum, B.sorokiniana ва B. spicifera фитопатоген замбуруғларининг антагонистлари бўлган ризобактерия культураларини ўсиш фаоллигини ўрганишда фойдаланилган озуқа муҳитларидан пептонли ва картошка экстракти тутган озуқа муҳитлари ризобактериялар учун мақбул озуқа муҳитлари эканлиги аниқланди. Ушбу озуқа муҳитларида ризобактериялар 3-кун мабойнида ўстирилганда ҳужайра титри 10 9 -10 10 КҲБ/мл ни ташкил этди. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling