ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
70310901- ПСИХОЛОГИЯ (ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА) магистратура мутахассислиги
тестология фани
3 - Амалий машғулот
мавзу: Тестологиянинг асосий метрологик тушунчалари
Бажарди:1-курс магистри Соибжонов Ж.Б
Қабул қилди: Расулов А.И
Тошкент 2023
Глоссарий
Психометрия – бу ўлчов назаряси ва техникаси билан боғлиқ психологиянинг ўрганиш соҳаси.
Валидлаштириш – бу методикаларнинг валидлигини текшириш ва таъминлаш.
Валидлик - тўлақонли, ёки бўлмаса яроқли маъносини билдириб, методика ёрдамида олинган маълумотларни, методиканинг нимани англашга қаратилганлиги, яъни методика моҳият билан мослиги.
Жорий валидлик - натижалар билан параллель тарзда қўлланган мезонларнинг мослиги.
Конструктив валидлик - тест билан ўрганилаётган белги ўртасидаги мослик.
Мазмуний валидлик - тест билан тадбиқ қилинаётган характеристиканинг ўзаро мослигини ифодалайди.
Ички валидлик - методикадаги топшириқлар,субтестлар ва мулоҳазаларнинг умумий мақсадга мослигини аниқлаш.
Эмпирик валидлик - синалувчининг реакцияси ва хатти-ҳаракатини кузатиш орқали, унинг ҳаққоний хулқидаги диагностик кўрсаткичларнинг бир-бирига мослиги билан текширилади.
Ишончлилик - бирламчи ва такрорий натижалар мувофиқлиги , барқарорлиги ва нисбий доимийлиги.
Ишончлилик коэффитсенти - ўлчаш воситасининг тавсифловчи кўрсаткичига айтилади.
Репрезентативлик - ваколатга эга идеал тест билан реал тест натижаларини бир-бирига мос келиши.
Стандартлаштириш - тестни ўтказиш протседураси ва уни баҳолашнинг хилма-хиллиги.
Ретест- ишончлилик қоидаларидан бири бўлиб, тестни қайта ўтказиш деган маънони билдиради.
Ҳаққонийлик- тестни фалисификация қилишга нисбатан барқарорлиги.
Коэффитсиент - (лотинча «бирга» + самарадорлар «ишлаб чиқариш»)сўзма-сўз ифодадаги сонли кўпайтувчини, номаълумнинг турли даражаларидаги кўпайтувчини ёки ўзгарувчан қийматдаги доимий кўпайтувчини билдирувчи атама.
Барқарорлик коэффитсенти - ўлчанадиган кўрсаткичннинг барқарорлигини тавсифловчи кўрсаткичга айтилади.
Константлик коэффитсенти - эксприментатор шахснинг таъсирини баҳоловчи кўрсаткич.
Do'stlaringiz bilan baham: |