қуйидагилардан иборатдир:
меҳнатга лаёқатли аҳолининг саломатлиги, жисмоний лаёқатлилиги;
меҳнатга лаёқатли аҳолининг билим ва касбий-малака тайёргарлиги даражаси.
Меҳнат ресурсларининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари жамланмаси меҳнат салоҳиятини ташкил этади.
Меҳнат ресурслари қуйидаги хусусиятларга эгадир:
Улар иш берувчи билан ажралмас яхлитликда ходимларга иш ҳақи кўринишида қуйидагича даромад келтиради:
Меҳнат фаолияти + билим, тажриба, малака = даромад.
Агар ходимларнинг меҳнат қоблиятидан узоқ вақт давомида фойдаланилмаса, вақт ўтгани сари уларнинг меҳнат самарадорлиги пасая бошлайди. Меҳнат қобилияти бу бирор фаолиятни амалга ошириш кўникмасидир. Вақт ўтиши билан назарий билимлар ёддан чиқади ва эскиради, тажриба ҳам йўқолади. Меҳнат қобилиятини йўқотмаслик учун ундан муттасил фойдаланиш билан бирга бу салоҳиятни янада ошириш учун янги билимларни эгаллаш, тажрибани ошириш талаб қилинади.
Меҳнат ресурсларининг қуйидаги тоифалари фарқланади:
ишчилар – улар ишлаб чиқаришда бевосита маҳсулот тайёрлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришда иштирок этаётган, шунингдек, машина-ускуналарни созлаш, таъмирлаш ва ҳоказолар билан шуғулланадиган ходимлар;
мутахассислар – муайян ихтисосликка эга ва турли соҳаларда, ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнини ташкил этувчилардир;
раҳбарлар – ходимлар меҳнат фаолиятини уюштирадиган ишлаб чиқариш ташкилотчилари.
Меҳнат ресурсларини шакллантириш – бу инсоннинг жисмоний ва ақлий салоҳиятини узлуксиз тиклаш ва ушлаб туриш, унинг касб-малака ва таълим даражасини муттасил ошириб боришдан иборат. Ана шу хусусият ҳам алоҳида шахсга, ҳам корхонада ёлланиб ишлаётган ходимлар гуруҳига тааллуқлидир.
Меҳнат ресурсларини шакллантириш одатда тўрт босқични босиб ўтади (8-расм).
Меҳнат ресурсларини ва кучларини шакллантириш
Меҳнат ресурс- ларини тақсимлаш
Меҳнат ресурс- ларини айирбошлаш
Меҳнат ресурс- ларидан фойдаланиш
Do'stlaringiz bilan baham: |