Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


- фан буйича қушимча адабиётлар билан ишлаш


Download 4.25 Mb.
bet96/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

- фан буйича қушимча адабиётлар билан ишлаш. Мустақил ўрганиш учун берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётлардан ташқари қўшимча ўқув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда рус ва хорижий тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади;
- ИНТЕРНЕТ тармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш курс иши, битирув малакавий ишларини ёзишда мавзу бўйича ИНТЕРНЕТ манбааларини топиш, улар билан ишлаш назорат турларининг барчасида қўшимча рейтинг баллари билан рағбатлантирилади:
- Мавзуга оид масалалар, кейс-стадилар ва ўқув лойихаларини ишлаб чиқиш ва иштирок этиш;
- Илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва иштирок этиш;
- Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейс стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун вазифалар белгиланади.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ


МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ”


фанидан
ГЛОССАРИЙ

САМАРҚАНД 2023
Аҳоли – ер юзида ёки унинг муайян ҳудуди, қитьа, мамлакат, туман, шаҳарида истиқомат қилувчи одам (инсон)лар мажмуи.
Аҳоли даромадлари – бу, аҳоли ёки унинг оила аъзолари томонидан маълум давр ичида олинган ёки ишлаб чиқарилган пул ва натурал маблағлар йиғиндисидир.
Аҳоли зичлиги – муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси. Мамлакат аҳоли сонини шу жой майдонига (одатда 1 км2га) тақсимлаш билан ҳисобланади.
Аҳоли миграцияси – аҳолининг яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ кўчиши.
Аҳолининг миллий таркиби – муайян ҳудуд ёки мамлакатда яшовчи аҳолининг миллатлар бўйича таркиби.
Аҳолининг табиий ўсиши (камайиши) – йил давомида туғилганлар ва йил давомида ўлганлар ўртасидаги фарқ.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling