Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 4.25 Mb.
bet98/104
Sana27.10.2023
Hajmi4.25 Mb.
#1726645
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   104
Bog'liq
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023

Интроверсия – (intro - ички) шахснинг ўз шахсий манфаатларига, ички оламига диққат-эътибори қайд қилиниши билан ажралиб туради.
Ижтимоийлашув – шахснинг муомала ёрдамида мазкур жамоага, гуруҳга, жамиятга хос бўлган нормаларни, қадриятларни, йўл-йўриқларни ўзлаштириш асосида унинг шаклланиш жараёни.
Иш – бу табиат ва инсон томонидан бирлашган кучларнинг объектив натижасидир.
Иш ўрни – бу ишлаб чиқариш маконининг бир қисми бўлиб, унда барча асосий ва ёрдамчи технология ускуналари, мосламалар, иш мебеллари ва махсус қурилмалар жойлашган ва улар муайян турдаги ишларни бажариш учун мўлжалланган бўлади.
Ишсизлар – бу халқаро ташкилотларнинг берган таърифига биноан ишга эга бўлмаган, ишлашга тайёр ва иш излаётган фуқаролардир.
Инсон ресурслари – бу зарур уқув-фаросатга, билим ва маҳоратга, ишлаш қобилияти ва малакасига эга бўлган жамият аъзолари, меҳнат аҳлидир, яъни инсон ресурслари ҳақиқий ва салоҳиятли ҳодимлардан иборат.
Инсон омили – ташкилот ва муассасаларнинг биргаликда фаолият кечириши учун бирлашган кишилардир. Таркибий жиҳатдан у шахс, ишчи гуруҳи, меҳнат жамоасидир.
Инсон капитали – инвестициялар натижасида шаклланган билимлар, кўникмалар, малакалар ва сабаблар заҳирасидан иборат бўлиб, у шахснинг жисмоний. Ақлий ва психологик сифатлари ҳамда қобилиятларини акс эттиради.
Инсон капиталига инвестиция қилиш – одатда малакавий қобилиятни, демакки, меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган ҳар қандай ҳаражат тушунилиб, у таълим олишга харажатларни, иш қобилияти ва меҳнат унумдорлигини таъминлайдиган соғлиқни сақлашга қилинадиган ҳаражатларни ва ишчи кучини унумсиз ерлардан юқори унумли ерларга кўчиришга яъни харакатчанликка қилинадиган харажатларни ўз ичига олади.
Инсон ресурсларидан экстенсив фойдаланиш – ишчилар умумий сонининг, меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигининг ўсиши, меҳнатга лаёқатлилик даврининг узунлиги, иш вақтининг узунлиги билан ифодаланади.
Инсон ресурсларидан интенсив фойдаланиш – меҳнат фаолияти самарасини оширишни билдиради ва у меҳнат унумдорлигига асосланади.

Download 4.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling