Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва иноватсиялар вазирлиги


Банк ўз бизнесини қуйидаги тамойилларга таянган ҳолда амалга оширади


Download 0.81 Mb.
bet11/14
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1576490
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
mis119 usmanovad12023 HISOBOT 11

Банк ўз бизнесини қуйидаги тамойилларга таянган ҳолда амалга оширади:


Шаффофлик. Банк доимо фаолиятида содир бўлаётган муҳим воқеалар тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этади, чунки ахборотларнинг шаффофлиги – мижозлар ва ҳамкорларнинг банкка бўлган юқори даражадаги ишончи учун асос ва пойдевордир.
Ўзаро ишонч. Банк ўз мижозларини бизнесни ривожлантиришнинг асоси деб ҳисоблаган ҳолда уларнинг банкка бўлган ишончини қадрлайди ҳамда муносабатларни ўзаро манфаатли шароитларда мустаҳкамлайди.
Профессионаллик. Профессионаллар жамоасини шакллантирган ҳолда банк ўз ҳодимларининг малакасини мунтазам ошириш учун зарурий шароитларни яратади,уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда мотиватсияси ҳақида қайғуради.
Новаторлик. Банк мижозларининг талабларига тўлиқ жавоб бериш учун ўтган давр тажрибаси ва бугунги куннинг инноватсион эчимларини бирлаштиради.
3.“ Алоқа банки” АТ Самарқанд филиали фаолияти самарадорлигини бахолаш.
Банк тизими самарадорлигини ошириш тадбиркорлик субектлари ва аҳолининг арзон ва сифатли молиявий хизматларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш учун иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили ҳисобланади.
“Алоқа банки” АТ Самарқанд филиалининг 2021йилдаги корпоратив бошқарув тизимининг мустақил баҳолаш «BALANS INFORM KAPITAL» МЧЖ томонидан амалга оширилди.
« Алоқа банки » АТ Самарқанд филиали корпоратив бошқарув тизимини ўрганиш натижаларига кўра, «юқори» баҳога - (1010 балл ёки фоиз миқдорда 84%) - сазовор деб хулоса берилди. Шунингдек, « Алоқа банки » АТ Самарқанд филиалида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун тегишли тавсиялар берилди.
Таъкидлаш лозимки, корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш Ўзбекистон Республикаси давлат рақобат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув ллмий-таълим маркази тасдиқлаган саволнома асосида ўтказилади.
Фаолият самарадорлиги баҳолаш натижасида:
- умумий тўпланган баллар миқдори минус 600 балдан паст бўлса - қониқарсиз;
- умумий тўпланган баллар миқдори минус 0 дан паст бўлиб, минус 600 дан паст бўлмаса қуйи,
- умумий тўпланган баллар миқдори 600 балдан паст бўлиб 0 балдан паст бўлмаса - қониқарли;
- умумий тўпланган баллар миқдори 600 бал ёки ундан баланд бўлса - юқори деб ҳисобланади.
"SILK KAPITAL" МЧЖ томонидан АТ "Алоқабанк"нинг корпоратив бошқарув тизимини ўрганишлар натижасига кўра, 2021 йил якунлари бўйича банкнинг фаолият самарадорлик кўрсаткичи 51 фоизни ёки 610 баллни ташкил этди ва АТ "Алоқабанк" фаолиятининг самарадорлиги "юқори" деб тан олинди.
Самарали корпоратив бошқариш - банкнинг муваффаққиятли фаолиятининг муҳим шарти ҳисобланади, барқарор ривожланишни аниқловчи, аксиядорлар, мижозлар ва бошқа алоқадор шахсларнинг ҳуқуқлари ва ҳақларини ҳимоя қилувчи, молиявий ташкилотнинг фаолиятини ошириш соҳасидаги энг муҳим йўналиши бўлиб хизмат қилади.
Банкларнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омили илмий-техникавий тараққиёт ҳисобланади. Замонавий шароитда инқилобий, сифатли ўзгаришлар , тубдан янги технологияларга, кейинги авлодлар технологиясига ўтиш, барча тармоқларни тубдан қайта жиҳозлаш зарур. Технология ва технологиядаги туб ўзгаришлар, барчани нафақат техник, балки ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар мехнат унумдорлиги сезиларли даражада ошириш учун шарт-шароит яратади.
Банк фаолияти турли рисклар билан боғлиқдир. Шу боис корпоратив бошқаришга ва ички назоратга мукаммал ёндашув зарурияти мавжуд. Ички назоратнинг аниқ тизимини ўрнатиш учун банк рисклар тавсифининг тўлиқ ва доимий баҳолашини ўтказади.
Банкда бошқаришнинг юқори органи - Аксиядорлар умумий йиғилиши, банк кузатув Кенгаши, банк Бошқаруви, ҳамда Тафтиш Комиссияси, Бошқарув қошидаги 7 та Қўмита ва Кенгаш қошидаги Кенгаш аъзолари кирувчи 5 та Қўмитани ўз ичига олган корпоратив бошқаришнинг мукаммал тузилмаси ишламоқда.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling