Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус т аълим вазирлиги


Download 152.5 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1636656
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
Т АЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
«Кредит-иқтисод» факультети
Банк иши”кафедраси
МУСТАҚИЛ ИШ


Мавзу: Тижорат банклари ва уларнинг ташкилий тузилиши

Бажарди: КБИ – 50 гуруҳ талабаси
Саидов Э.
Текширди: Қуллиев И.
Тошкент –2007 й
Тижорат банклари ва уларнинг ташкилий тузилиши
Тарихий тараққиёт давомида банклар маблағларни йиғиш, сақлаб бериш, кредит - ҳисоб ва бошқа турли хил воситачилик операцияларини бажариб келганликлари сабаб, банклар кредит муассаса бўлиб, фойда олиш мақсадида банк барча рискларни ўзига қабул қилган ҳолда операцияларини амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ги қонунyнинг 1 - моддасига асосан "Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган яъни:

  • юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;

  • тўловларни амалга ошириш билан шуғулланувчи юридик шахсдир. Демак, банк барча рискни ўз зиммасига олиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини жалб қилиб, банк ресурсларини ташкил қилган ҳолда, бу маблағларни муддатлилик, қайтариб беришлик, тўловлилик ва таъминланганлик шартлари асосида ўз номидан жойлаштиради, ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ҳисоб - китоб ва воситачилик операцияларини олиб борувчи кредит муассаса ҳисобланади.

Баъзи адабиётларда "банк - бу корхона", деб ҳам изоҳ берилади. Маълумки, банк яхлит олинган корхона сифатида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширмайди. Тижорат банкларининг фаолиятини корхона фаолиятига шу жиҳатдан ўхшатиш мумкинки, тижорат банклари ҳам корхоналар сингари ўз фаолиятини ўз даромадини кўпайтиришга қаратади, лекин корхоналар фаолиятидан фарқли равишда банклар шу асосида биринчидан, ўз таъсисчилари - акциядорларининг манфаатларини, иккинчидан, ўз мижозларининг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Тижорат банкларига, бизнинг фикримизча шунчаки "корхона" эмас, балки "махсус корхона" деб қараш зарур. Чунки тижорат банклари ссуда капитали ҳаракатини амалга оширади ва шу асосда банк ўз акциядорларига, пайчиларига фойда олишни таъминлайди.
Тижорат банклари банк тизимининг муҳим бўғини бўлиб, кредит ресурсларининг асосий қисми шу банкларда йиғилади ва бу банклар хуқуқий, жисмоний шахсларга ўз хизматларини кўрсатадилар.
Банк бу шундай корхонаки, унда хом ашё бўлиб депозит ва қўйилмалар ҳисобланса, охирги товар - бу берилган ссудалардир. Депозит ва қўйилмалар жалб қилинган қарз маблағлари, берилган ссудалар эса - жойлаштирилган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Ҳар хил жисмоний шахслар ва ташкилотлардан пул маблағларини жалб қилиш учун, қарз ҳажмига қараб маълум суммани фоизлар шаклида тўлаш керак. Бўлмаса маблағ қўювчилар, ёки бошқа банкни танлайдилар, ёки пул сақлашни бошқа шаклларига ўтадилар: масалан, олтин сотиб олиш, валюта сотиб олиш ёки бошқа молиявий воситачилар хизматларидан фойдаланиш ва бошқалар. Пул сақлаш шаклини танлашда маблағ қўювчини иккита муҳим омил қизиқтиради: молиявий воситачиларнинг ишончлилиги ва даромад олиш даражаси (қарзга тўланадиган фоизлар)дир.
Бошқа томондан, банк ссуда берганда унинг суммасига қараб ссуда фоизи шаклида тўлов ундиради. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларининг бозор муносабатларининг субъектлари билан алоқаси янада кенгаяди ва чуқурлашиб боради. Банк бу ҳолда барча маблағлари ҳаракатини бошқариб боради.
Бу иккита фоиз ставкалари ўртасида фарқ - банк даромадининг асосий манбаси бўлиб, иқтисодий адабиётларда у "маржа" номи билан юритилади.
Шундай қилиб, маржа - бу жалб қилинувчи ва жойлаштириладиган қарз ва ссуда фоиз ставкалари ўртасидаги фарқдир.
Банклар маблағларни жалб қилиш ва жойлаштириш йўли билан барча пул маблағлари ҳаракатини бошқариб боради.
3 - чизма
Тижорат банкларининг бозор муносабатларинниг турли субъектлари билан алоқаси

Банкнинг асосий фаолияти воситачилик билан боғлиқ бўлиб, у пул маблағларни қарз берувчидан қарз олувчиларга ўтказиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажаришдан иборат. Банклар билан бир қаторда пул маблағлари ҳаракатини бошқа молиявий ва кредит ташкилотлари, инвестицион фондлар, суғурта компаниялари ҳам амалга оширадилар. Бироқ, банкнинг молиявий рискларнинг субъекти сифатида юқорида келтирилган бошқа субъектлар фаолиятидан фарқ қиладиган иккита ўзига хос хусусияти мавжуд:
биринчидан, банклар фақат улар учун хос бўлган қарз мажбуриятларини (депозитлар, омонат сертификатлари ва бошқалар) чиқарадилар ва бу йўл билан йиғилган маблағларни бошқа субъектлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва қарз мажбуриятларига жойлаштирадилар. Банкнинг бу хусусияти молиявий брокер ва диллерлар фаолиятидан фарқ қилади, чунки улар молия бозорида ўз қарз мажбуриятларини чиқармасдан фаолият кўрсатадилар;
иккинчидан, банклар жисмоний ва юридик шахслар олдида мижозларнинг пул маблағларини ҳисобварақларига қўйиш ва жамғарма ўтказиш, депозит сертификатларини чиқариш ва бошқалар орқали қатъий белгиланган қарз мажбуриятларини оладилар. Қатъий белгиланган қарз мажбуриятлар билан фаолият кўрсатиш банклар учун рискли ҳисобланади, чунки банклар ўз кредиторлари олдида олган мажбуриятларини тўлиқ бажаришлари лозим. Инвестицион фондлар эса ўз активлари ва пассивларининг қиймати ўзгариши билан боғлиқ рискларни ўз акциядорлари зиммасига юклайдилар.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини олиб бориш "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга асосланади. Юқорида қайд этилган қонунга асосан Ўзбекистон Республикасида банклар универсал фаолиятни амалга оширадилар. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, турли хилда кредитлар бериш, қимматли қоғозлар ва хорижий валюта олди - сотдиси билан шуғулланиш, бўш турган пул маблағларни жалб этиш, ҳисоб - китобларни амалга ошириш, кафолат ва гарантиялар бериш ва ҳоказолар тижорат банкининг асосий фаолият турларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида хорижий банклар ва ҳар қандай мулкчилик шаклига асосланган банклар фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва уларнинг мулкчилик шакли тўғрисидаги маълумотлар 1 - иловада келтирилган бўлиб, улар турли мулкчиликка асослангандир.
Одатда Ўзбекистонда банклар акционерлик жамият кўринишида ташкил этилади. Акционерлар банкнинг устав фондига қўшган ҳиссаларига қараб банкнинг мажбуриятларига жавобгардирлар. Акционерлар банк фаолиятини бошланғич босқичида банкдан банк таъсис қилингандаги қўшган ҳиссаларини қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар (баъзи ҳоллар мустасно). Бу ҳолат банк барқарорлигини, ишончлилигини тартибга солишда ёрдам беради.
Банкнинг устав фондини шакллантириш учун давлат органларининг маблағлари, жамоа бирлашмалар ва фондларининг маблағлари, гаров ва кредитга олинган маблағлардан фойдаланиш мумкин эмас.
Тижорат банкларининг ташкилий тузилиши акционер жамият тузилишига ўхшашдир. Тижорат банкининг олий органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Бу йиғилишларда акциядорларнинг вакиллари ва акциядор корхоналарнинг раҳбарлари иштирок этадилар. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқишга қўйилган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун акциядорларнинг камида 3/4 қисми иштирок қилиши лозим.
Банкнинг бошқарувини директорлар кенгаши амалга оширади. Унга қўшимча тарзда банк бошқарувини кузатиш ва назорат қилиш масъулияти ҳам юклатилган. Директорлар кенгаши аъзоларининг таркиби ва сайланиш муддати тижорат банкниг низоми билан белгиланади.
Банк кенгаши банк фаолиятининг асосий йўналишини, кредит сиёсати ва банкнинг бошқа режаларини кўриб чиқиш, даромад, харажатлар, фойда режаларини тасдиқлаш, шуъбаларни очиш ёки ёпиш масалаларини кўриб чиқиш каби масалалар билан шуғулланади.
Банк бошқаруви банк фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади. Банк бошқаруви акциядорларнинг умумий йиғилиши ва директорлар кенгаши олдида жавобгардир. Банк бошқаруви бошқарув раиси, раис ўринбосари ва бошқа ходимлардан таркиб топган. У ўз фаолиятини Низом ва йўриқларга асосланган ҳолда амалга оширади.
Акционерларнинг умумий йиғилиши, банк кенгаши ва бошқаруви банкнинг бошқарув органлари ҳисобланади (3 - 4 иловалар ва 2 - чизма).
Банк кенгаши омонатчилар ва акциядорларни ҳимоя қилиш мақсадида банк фаолиятини, шу жумладан, кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилиш:

  • банк раҳбарларини ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш;

  • банк капиталининг бир текис ўсиб боришини таъминлаб туриш;

  • банк сиёсатини ишлаб чиқиш;

  • қонун ҳужжатларига риоя қилишни таъминлаш ва бошқа вазифаларни амалга оширади.

Банк кенгаши аъзолари камида беш кишидан иборат бўлиши лозим. Акциядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳам банк кенгаши аъзоси бўлишлари мумкин.
Банкга оператив рахбарлик қилувчи ва унинг фаолияти учун жавоб берувчи банк бошқаруви банкнинг ижроия органи ҳисобланади. Бошқарув банк Кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобдордирлар.
Тижорат банкларнинг ташкилий тузилишини Республика акциядорлик тижорат банки мисолида қуйидаги чизмада кўриш мумкин.
3 - чизма
Акционер тижорат банкининг бошқарув органлари

4 - чизма
Республика Тижорат банки бошқарма ва марказлари.

Ғазначилик


Филиаллар фаолиятини назорат қилиш ва координация маркази


Кредит операциялар маркази


Методология маркази


Банк операциялари бошқармаси


Қимматбаҳо қоғозлар бошқармаси


Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси


Қурилиш ва капитални молиялаштириш бошқармаси


Юридик бошқармаси


Ташқи алоқалар бошқармаси


Молия бошқармаси


Лойиҳаларни молиялаштириш бошқармаси


Компьютерлаштириш ва информация бошқармаси


Пул муомаласи бошқармаси


Кадрлар бошқармаси


Кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш бошқармаси


Хавфсизлик бошқармаси


Касса бошқармаси

Алоҳида олинган тижорат банкининг тиркибий тузилишининг кенг схемаси 2 ва 3 иловаларда келтирилган.
Ўзбекистон Республикасининг етакчи акционер тижорат "Пахта Банк" томонидан 2000 йилда бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ишлаб чиқилган йиллик ҳисобот маълумотларига қараганда, бугунги кунда "Пахта Банк" таркибида 13 вилоят бошқармаси, 184 бўлим ва 61 та мини - банклар фаолият юритмоқда, мамлакатнинг барча ҳудудида кўп тармоқли, 6,5 мингдан ортиқ ходимлари билан, ўз тарихи ва анъаналарига эга Ўзбекистон Республикасининг нуфузли банкларидан бири ҳисобланади.
Ўз навбатида, 56 мингдан ортиқ акциядорларига эга бўлган "Пахта Банк" , бугунги кунда, мулкчилик шаклининг барча кўринишларидаги 210 мингга яқин мижозларига юқори савиядаги замонавий банк хизматларини кўрсатиб келаётган универсал банкдир.
Акциядор тижорат банки филиалининг ташкилий тузилишини қуйидагича ифодалаш мумкин (5 - чизма).
Акциядор тижорат банки филиалининг ташкилий тузилиши

Юқорида келтирилган банкнинг ташкилий тузилиши аксарият банклар учун ўхшаш бўлиб тижорат банкларининг жойланиши ўрни, хизмат кўрсатадиган мижозларнинг фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб баъзи бир ўзгаришлар бўлиши мумкин.
4 - иловада Ўзбекистон - Туркия қўшма банкининг ташкилий схемаси келтирилган бўлиб, халқаро валюта - кредит, ҳисоб муносабатларини кенг олиб бориш хусусиятларини ўзида кенгроқ мужассамлаштирган.
Банк бошқарув мажлиси доимо ўтказилади ва мажлисларда қабул қилинадиган қарорлар берилган овоз сонига қараб ҳал этилади. Овозлар тенглигида банк бошқарувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. Агар, бошқарув аъзолари ёки бошқарув раиси бошқарув қабул қилган қарорига норози бўлса, улар ўз фикр ва мулоҳазаларини кенгаш ёки акциядорлар умумий йиғилишига билдиришлари мумкин.
Бу ҳолатда кузатув кенгаш қарори ҳал этувчи ҳисобланади ва банк бошқаруви раиси қарори билан амалиётга татбиқ этилади.
Тафтиш комиссияси акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади. Унинг таркибида кузатув кенгаш аъзолари ва
банк бошқаруви аъзолари бўлиши мумкин эмас. Банк бошқаруви тафтиш комиссиясига тафтиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади. Тафтиш натижалари банк бошқарувига топширилади.
Тижорат банки тафтиш комиссиясининг асосий вазифаси банк ходимларининг ўз амалларини суистеъмол қилишларининг олдини олишга қаратилган.
Тафтиш комиссияси банкнинг йиллик ҳисоботи ва балансига хулоса қилади. Тафтиш комиссияси банк баланси бўйича хулоса чиқармагунча у акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши мумкин эмас.
Тижорат банкларда ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган қонун - қоидалар асосида амалга оширилади. Улар Марказий Банкга ёки унинг жойлардаги бошқармаларига банкнинг ойлик баланси, чораклик айланма ведомостини ва унинг йиллик бухгалтерия ҳисоботини ҳар ойнинг 1 кунигача тақдим қилишлари шарт. Тижорат банкларининг молиявий аҳволидан уларнинг акциядорлари ва мижозлари хабардор бўлмоғи лозим. Шу боис тижорат банкининг фаолият натижаси, молиявий ҳолати тўғрисида мижозларга ахборот бериш мақсадида уларнинг акционерлар умумий йиғилишида тасдиқланган йиллик баланси, ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи, уларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги аудиторлик ташкилотларининг хулосасидан кейин матбуотда эълон қилиниши лозим.
Тижорат банки кредит - ҳисоб операцияларининг тезкорлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддан узоқда жойлашган мижозлар учун банк филиал ва ваколатхоналарини Марказий Банк рухсати билан ташкил қилиниши мумкин. Банкларнинг ваколатхоналари банк жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудларда очилиши мумкин ва улар мустақил балансга эга бўлмайдилар. Улар банк операцияларини жойларда тўлақонли бажарилиши учун зарурдир.

Адабиётлар



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора - тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Халқ сўзи. 2000 й. 21 март.

  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори. Тошкент оқшоми. 2001 й. 24 август. 99 - сон.

  3. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI асрга бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: Ўзбекистон, 1997.

  4. Каримов И. А. "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида". - Т.: Ўзбекистон, 1995.

  5. Президент Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йилда мамлакатни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2003 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2003 й. 18 февраль.

  6. Ангелиди М. С. Организация кредитного процесса в коммерческих банках. - Т., 1996.

  7. Абдуллаева Ш. З. Банк рисклари ва кредитлаш. -Т.: Молия, 2002.

  8. Абдуллаев Ғ, Бобоқулов Т. Кредит. 100 савол - жавоб. - Т.: Меҳнат, 1996.

  9. Анализ инвестиционных проектов: Учебное пособие. М. И. Ангелиди., Н. Г. Каримов. - Т.: Ташк. фин. ин-т, 2000.

  10. Банковские опреации, Часть - 2, Учетно - ссудные опреации и агентские услуги банков, Под ред. О. И. Лаврушина, - М.: ИНФРА-М., 1996.

  11. Бочарев В. В., Попова Р. Г. Финансово - кредитный механизм регулирования инвестиционной деятельности предприятий. Учеб. пос. - СПб.: УЭФ, 1993.

  12. Бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиёти, - Т.: Ўқитувчи, 2000.

  13. Шоҳаъзамий Ш. Ш. ва бошқалар Тадбиркор қимматли қоғозлар бозорида: Саволлар ва жавоблар. - Т.: Адолат, 2002.

Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling