Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси


Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни, моҳияти, ҳуқуқий ва меъёрий асослари


Download 0.49 Mb.
bet2/6
Sana21.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1640198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kurs ishi moliyaviy natijalar to\'grisidagi hisobot

1. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни, моҳияти, ҳуқуқий ва меъёрий асослари
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи суъектларнинг барқарор фаолият юритиши кўп жиҳатдан уларнинг ижобий молиявий натижаларга еришишига боғлиқ.
Молиявий натижалар – хўжалик юритувчи суъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир.
Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, молиявий натижаларни аниқлаш учун маълум бир даврдаги олинган даромадлар билан қилинган харажатларни таққослаш, яъни олинган даромадлардан қилинган харажатларни айириш лозим.
Молиявий натижалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий молиявий натижада олинган даромад қилинган харажат суммадан юқори бўлади ва уни фойда сифатида тан олинади. Молиявий натижада қилинган харажат олинган даромад суммасидан ортиб кеца, у зарар ҳисобланади. Аммо молиявий натижанинг қатор кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ўз аксини топади ва ушбу ҳисобот давридаги даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги оралиқ ва якуний маълумотлар билан таъминлайди. Даромад ва харажатларни таққослаш орқали қуйидаги кўрсаткичлари аниқланади.
Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда (зарар); асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар); умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар); молиявий фаолиятдан олинган фойда (зарар); солиқ тўлагунча бўлган фойда (зарар); солиққа тортиладиган фойда (зарар); фавқулодда фойда (зарар); соф фойда (зарар).
Ушбу молиявий натижа кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга ега ва турли хил мақсадлар учун қўлланилади. Жумладан, улар ҳисобот даврида корхона фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда ва таҳлил қилишда мустақил ўринни егаллайди. Айниқса самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланиладиган солиқ тўлагунча бўлган фойда, маҳсулот сотишдан олинган фойда ва корхонанинг соф фойда кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга ега.
Корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини тўғри аниқлаш даромад ва харажатларни тўғри таснифлаш билан бевосита боғлиқ.
«Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ корхоналарнинг хўжалик фаолияти натижасида оладиган даромадлари қуйидаги асосий бўлимлар бўйича гуруҳланади:
(1-чизма)
Юқорида келтирилган даромад ва харажат моддалари корхона хўжалик фаолиятининг натижаларини аниқлашда жуда муҳим аҳамиятга ега. Чунки ҳисобот давридаги айнан шу даромад ва харажатларнинг тўғри ҳисобга олиш фаолияти натижаларини аниқ ҳисоблаш имконини беради. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмуни шундан иборатки, унда корхона хўжалик фаолиятининг якуний ва оралиқ молиявий натижаларини уларнинг алоҳида даромад (фойда) харажат (зарар) кўрсаткичларини таққослаш ва қўшиш орқали аниқланади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моҳияти шундан иборатки, у корхона фаолияти тўғрисидаги иқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш билан биргаликда унинг самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини тавсифлаш учун зарур маълумотларини ҳам ўзида акс еттиради. Агар бухгалтерия баланси корхонанинг мол–мулки маблағлари капитали ва мажбуриятлари, яъни корхонанинг ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида мужассам қилса, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботига корхонанинг меҳнат воситалари предметлари ва ишчи кучидан фойдаланиш натижасида олинган кўрсаткичларни беради. Шунинг учун ҳам унинг маъсулиятлари ташқи ва ички фойдаланувчилар учун бирдай аҳамиятлидир.
Молиявий натижаларни шакллантириш ҳисоби ва улар тўғрисидаги ҳисобот «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикси қонуни «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли 1-сон БҲМА, «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли 2-сон БҲМА, «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» номли 3-сон БҲМА, «Товар-моддий захиралар» номли 4-сон БҲМА, «Инвентаризацияни ташкил етиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМА, «Хўжалик юритувчи суъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» номли 21-сон БҲМАлар меъёрий асос сифатида қўлланилиши мумкин.

2.Молиявий натижаларнинг шаклланиши


Молиявий натижаларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотлар бериш молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчилар учун ўта аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам ҳар қандай тузумда фаолият юритаётган хўжалик суъектлар ўз фаолиятларининг молиявий натижаларини аниқлайдилар. Албатта бунда мамлакатда амал қилаётган молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солувчи ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга ега.


Республикамизда корхона молиявий натижасини аниқлашнинг услубияти ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 15- февралдаги 54-сон Қарори (янги таҳрири 2003 йилда 444-сонли қарор билан тасдиқланган) билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ хўжалик юритувчи суъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади:
-маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида аниқланади:
ЯФ= ССТ-ИТ
бунда, ЯФ - ялпи фойда;
ССТ - сотишдан олинган соф тушум;
МТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
-асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тавофут ва плус асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ,
бунда,
АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД - асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;
-хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плус молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
УФ = АФФ+МД-МХ
бунда,
УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МХ - молиявий фаолият харажатлари;
-солиқ тўлагунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плус фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятларда кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:
СТФ = УФ+ФП-ФЗ
бунда,
СТФ - солиқ тўлагунгача олинган фойда;
ФП - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи суъект ихтиёрида қолади, ўзида даромад (фойда)дан, тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ = СТФ-ДС-БС
бунда,
СФ – соф фойда;
ДС – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ;
БС – бошқа солиқлар ва тўловлар.
Республикамиздаги барча корхоналар мулкчилик шакллари ва қайси тармоққа тегишлилигидан қаътий назар молиявий натижаларни аниқлашда ушбу тартиб қўлланилади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун бухгалтерия ҳисобини юритиш стандартларига нисбатан янги, бозор муносабатларига тўғри келадиган талабларни қарор топтиришни таъминлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги бухгалтерия ҳисоби тизимини ташкил етишда замин бўладиган асосий тамойилларни кўзда тутади.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини амалга киритиш зарурати асосан бухгалтерия ҳисобининг базавий қоидалари ва тамойилларини тушунтириш ва умумлаштириш, асосий тушунчаларни баён қилиш, у ёки бу бухгалтерия усулларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳисобнинг ўзига хос хусусиятларини қўллашдан иборатдир. Молиявий натижаларни шаклланишини қуйидаги корхона мисолида кўришимиз мумкин.
Мисол. “Алп-барака” корхонаси 03.01.2014 куни омбордан асосий ишлаб чиқаришга 500000 сўмлик хом-ашё сарфланди, шунингдек ой давомида 300000 сўмлик иш ҳақи ва 100000 сўмлик асосий воситалар амортизацияси ҳисобланди. Ой охирида асосий ишлаб чиқаришдан 600000 сўмлик тайёр маҳсулот олинди.
Январ ойи учун раҳбарга 100000 сўмлик иш ҳақи ҳисобланди. Маҳсулотни сотиш учун 10000 сўмлик рекламага харажат қилинди ва тайёр маҳсулотни сотиш учун шартнома тузилди(шартнома қиймати 1000000 сўм, асосий ишлаб чиқариш таннархи 600000сўм). Тайёр маҳсулот чет ел валютасида сотилди (марказий банк курси 2000 сўм ) ва сотилган маҳсулот учун аванс пули келиб тушди. (шартноманинг 20%и миқдорида ).
Корхонанинг молиявий аҳволининг ёмонлиги сабабли ўзининг бошлангíч қиймати 400000 сўм жамғарилган ескириш қиймати 100000 сўм бўлган компютерини 350000 сўмга сотди. Шунингдек корхонанинг бошланғич қиймати 300000 сўм жамғарилган ескириш қиймати 250000 сўм бўлган мебел жиҳозини яроқсизлиги туфайли ҳисобдан чиқарилди.
01.02.2014 куни сотилган тайёр маҳсулотнинг пули келиб тушди (Марказий Банк курси 2010 сўм ).
Чорак охирида (Марказий Банк курси 2020 сўм) вақтинчалик счётлар ёпилди, корхонага ягона солиқ тўлови ҳисобланди.



Хўжалик операциясининг мазмуни

Сана


Сумма


Проводка

Дибет

Кредит

1.

Омбордан асосий ишлаб чиқаришга хом-ашё сарфланди

03.01.2014

500000

2010

1010

2.

Иш ҳақи ҳисобланди

03.01.2014

300000

2010

6710

3.

Асосий воситалар амортизацияси ҳисобланди.

03.01.2014

100000

2010

0200

4.

Охирида асосий ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот олинди.

25.01.2014

600000

2810

2010

5.

Январ ойи учун раҳбарга иш ҳақи ҳисобланди

25.01.2014

100000

9420

6710

6.

Рекламага харажат қилинди

25.01.2014

10000

9410

6010

7.

Тайёр маҳсулотни сотиш учун шартнома тузилди

25.01.2014

1000000

4010

9010

8.

Сотилган тайёр маҳсулотнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

25.01.2014

600000

9110

2810

9.

Сотилган маҳсулот учун аванс пули келиб тушди

25.01.2014

200000

5210

6310

10.

Компютернинг бошланғíч қиймати ҳисобдан чиқарилди.

31.01.2014

400000

9210

0150

11.

Компютернинг жамғарилган ескириш қиймати ҳисобдан чиқарилди

31.01.2014

100000

0250

9210

12.

Сотиш учун шартнома тузилди

31.01.2014

350000

4010

9210

13.

Компютерни сотишдан олинган даромад ҳиобга олинди

31.01.2014

50000

9210

9310

14.

Мебелнинг бошланғíч қиймати ҳисобдан чиқарилди

31.01.2014

300000

9210

0130

15.

мебелнинг жамғарилган ескириш қиймати ҳисобдан чиқарилди

31.01.2014

250000

0230

9210

16.

Мебелни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар ҳисобга олинди

31.01.2014

50000

9430

9210

17.

Валюта счёти қайта баҳоланди

01.02.2014

1000

5210

9540

18.

Олинган аванс счёти қайта баҳоланди

01.02.2014

1000

9620

6310

19.

Шартнома қиймати қайта баҳоланди

01.02.2014

5000

4010

9540

20.

Олинган аванс ҳисобга олинди

01.02.2014

201000

6310

4010

21.

Сотилган тайёр маҳсулотнинг пули келиб тушди (Марказий Банк курси 2010 сўм ).



01.02.2014

804000

5210

4010

22.

Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадни ҳисобга олувчи счёт ёпилди

31.03.2014

1000000

9010

9910

23.

Сотилган тайёр маҳсулотни таннархини ҳисобга олувчи счёт ёпилди

31.03.2014

600000

9910

9110

24.

АВни сотишдан олинган даромад ҳисобга олувчи счёт ёпилди

31.03.2014

50000

9310

9910

25.

Реклама харажатлари счёт ёпилди

31.03.2014

10000

9910

9410

26.

Маъмурий харажатлар счёт ёпилди

31.03.2014

100000

9910

9420

27.

Валюта курсидан олинган даромадлар счёт ёпилди

31.03.2014

11000

9540

9910

28.

Валюта курсидан кўрилган зарар счёти ёпилди

31.03.2014

1000

9910

9620

29.

Ягона солиқ тўлови ҳисобланди

31.03.2014

53000

9810

6410

30.

Якуний молиявий натижа ҳисобга олинди

31.03.2014

347000

9910

8710

Бизнинг корхонамизнинг молиявий кўрсаткичларини қуйидаги жадвал кўришимиз мумкин.





Фойда кўрсаткичлари

Ҳисоблаш тартиби

Натижа

1.

ЯФ= ССТ-ИТ

1000000-600000

400000

2.

АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ

400000+50000-60000

390000

3.

УФ = АФФ+МД-МХ

390000+11000-1000

400000

4.

СТФ = УФ+ФП-ФЗ

400000

400000

5.

СФ = СТФ-ДС-БС

400000-53000

347000




Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling