Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси


Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот кўрсаткичларининг тавсифи


Download 0.49 Mb.
bet3/6
Sana21.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1640198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kurs ishi moliyaviy natijalar to\'grisidagi hisobot

3.Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот кўрсаткичларининг тавсифи


Иқтисодиётнинг еркинлашуви билан соф фойданинг таркиби ва шаклланиш манба муҳим аҳамият касб етмоқда. Корхона хўжалик фаолияти соф фойдасини шакллантиришда унинг манба молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига боғлиқ бўлади. Ўз навбатида молиявий натижаларни шакллантириш манбаси корхона фаолиятида содир етилган хўжалик жарёнлари ва уларнинг молиявий натижалари ҳисобланади. Ушбу жараёнларнинг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, корхона хўжалик фаолиятининг молиявий натижаларини қуйидаги қисмларга ажратган ҳолда аниқлаш мақсадга мувофиқдир:


-асосий фаолиятнинг молиявий натижалари;
-молиявий фаолиятнинг натижалари;
-умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижалари;
-фавқулодда фойда ва зарарлар;
-якуний молиявий натижа кўрасткичлари.
Ҳар қандай хўжалик юритувчи суъектнинг асосий даромад манбаи ва фойда ҳажми уларнинг асосий фаолиятидан олинади. Асосий фаолиятнинг даромадлари маҳсулот сотишдан кўрилган даромад ва операцион даромаддан ташкил топади. Асосий фаолият харажатлари сотилган маҳсулот таннархи ва давр харажатларининг йиғиндисидан иборатдир. Асосий фаолиятнинг молиявий натижасини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда маҳсулот сотишдан олинган даромад суммасидан сотилган маҳсулот таннархи айирилади ва маҳсулот сотишдан кўрилган ялпи фойда аниқланади. Ялпи фойда суммасига асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар суммаси қўшилади ва давр харажатлари суммаси айирилади. Натижада асосий фаолият фойдаси (зарари) аниқланади.
Асосий фаолиятдан кўрилган молиявий натижани аниқлашда, ушбу фаолият тури бўйича олинган бошқа даромад ва қилинган бошқа харажатлар алоҳида аҳамиятга ега.
Хўжалик юритувчи суъектларнинг асосий фаолиятидан олинган бошқа даромадларга қуйидагилар киради:
бошқа корхоналар фаолиятида, улушли иштирокидан олинган даромадлар, аксиялар бўйича дивидентлар, облигациялар ва корхонага тегишли бошқа қимматбаҳо қоғозлар бўйича даромадлар;
мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
ишлаб чиқариш захираларини юқори баҳолашдан олинган даромадлар;
корхонанинг қўшма фаолиятдан олган фойдаси;
ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси;
инвентаризация натижасида аниқланган корхона мулкининг ҳисобга олинмаган объектлари;
маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинган бошқа даромадлар.
Шу билан бирга, асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар ҳам мавжуд. Улар қуйидаги моддалардан иборат:
бекор қилинган ишлаб чиқариш захиралари бўйича харажатлар;
хўжалик шартнома шартларини бузганлик учун, белгиланган ёки еътироф етилган жарима, пеня ва вақтида тўланмаган тўловлар ҳамда етказилган зарарларни қоплаш бўйича харажатлар;
бошқа корхоналар билан ҳисоб-китоблар бўйича даргумон қарзлар суммалари;
даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш бўйича кўрилган зарарлар;
ҳисобот йилида аниқланган, ўтган йилларнинг операциялари бўйича зарарлар;
ва бошқа харажатлар.
Асосий фаолият фойдаси корхонанинг келгуси ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Унинг шаклланиши корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг барча жабҳаларини ифодаловчи кўрсаткичлар: ишлаб чиқариш ҳажми ва харажатлар таркиби, асосий воситалар ва айланма маблағлардан фойдаланиш даражаси, ишлаб чиқариш самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги кабиларга боғлиқдир.
Молиявий фаолият натижаси. Бу кўрсаткич корхонанинг молиявий маблағлари иштирокидаги жараёнлардан олган даромадлари ва сарфлаган харажатлари ўртасидагм фарқ сифатида аниқланади.
Бозор муносабатлари шароитида корхона молиявий фаолиятининг даромад моддалари кўпайди. Яқин йилларгача корхоналар молиявий даромади асосан корхона маблағларидан фойдаланганлик учун тўланадиган фоизлардан иборат еди. Енди қимматли қоғозлар емиссияси, олди-сотди жараёнлари, бошқа корхонани ташкил қилишда улишли қатнашига, рента, лизинг, дивиденд, дисконт каби даромад моддалари корхона ялпи даромадининг салмоқли улушини ташкил қилмоқда.
Корхоналарнинг молиявий фаолият бўйича оладиган даромадлари асосан қуйидагилардан ташкил топади:
-республикамиз ҳудудида ва унинг ташқарисидаги бошқа корхоналар фаолиятига улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, аксия бўйича дивидентлар ва облигациялар ҳамда корхонага тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар;
-мол-мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар;
-валута счётлари, шунингдек чет ел валуталаридаги операциялар бўйича ижобий курс тафовутлари;
-сарфланган маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар;
-юқорида санаб ўтилган моддаларга киритилмаган, молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар.
Молиявий фаолият тури бўйича қилинадиган харажатларга қуйидаги моддалар киритилади:
-чет ел валутаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;
сарфланган (қимматли қоғозларга, шуба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
-ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
-молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаларини аниқлаш учун асосий ва молиявий фаолият натижаларидан ташкил топади. Асосий фаолият фойдаси (зарари)га молиявий фаолиятдан олинган фойда (зарар) суммаси қўшилади ва молиявий фаолиятнинг харажатлари айириб ташланади.
Умумхўжалик фаолияти бўйича кўрилган молиявий натижа маълум бўлганидан сўнг солиқ тўлангунгача олинган фойда (зарар) аниқланади.
Солиқ тўлангунгача олинган фойда, корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти натижасида кўрилган соф даромадининг умумий қийматини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични ҳисоблашда, фавқулодда вазиятлардан олинган фойда ёки кўрилган зарар, ҳал қилувчи ўринни егаллайди. Улар солиқ тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади.
Фавқулодда ҳолатлар бўйича фойда ва зарарлар - корхона хўжалик фаолиятида жуда ҳам кам содир бўладиган, у учун одатий ва корхонада қабул қилинадиган, бошқарув қарорлари натижасига боғлиқ бўлмайдиган, фойда ва зарардир.
Ушбу бўлимга тегишли модда бир вақтнинг ўзида, ҳам одатий емаслилик, ҳам кўзда тутилмаганлик, ҳам такрорланмаслик каби талабларга жавоб бериши керак. Шунингдек, корхона хўжалик фаолияти давомида, фақат одатий бўлмаган ёки фақат кўзда тутилмаган моддалар ҳам юзага келиши мумкин.
Хориж мамлакатлар тажрибасида, фавқулодда зарарларга жумладан қуйидагиларни киритишади: табиий офатлардан кўрилган йўқотишларни, уруш, революция каби сиёсий ўзгаришлар туфайли кўрилган йўқотишларни, қаралаётган давлат қонунчилигидаги ўзгаришлар натижасидаги йўқотишларни, масалан, миллийлаштириш ёки ўша фаолият турини ман етиш бўйича қарорлар қабул қилиниши ва ҳоказолар.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, тегишли моддаларни фавқулодда фойда ва зарарлар, жумласига киритиш ёки киритмаслик масалаларини ҳал етилишига, корхона жойлашган ернинг ташқи муҳити катта таъсир кўрсатади. Агар корхона, тез-тез ва қаттиқ совуқ бўлиб турадиган жойда жойлашган бўлса, унда ҳосилнинг совуқ уриб кетиши натижасидаги йўқотишлар, фавқулодда зарарлар жумласига киритилмайди, чунки ушбу модда «бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак» деган мезонга жавоб бермайди.
Келтирилган асосий фойда турлари аниқлангандан сўнг, якуний жараён, соф фойда (зарар)ни аниқлаш ҳисобланади. Корхонанинг соф фойдаси тақсимлаб бўлингандан сўнг, бухгалтерия балансида, корхонанинг тақсимланмаган фойдаси кўринишида ифодаланади ҳамда солиқ тўлангунгача бўлган фойда билан тўланган солиқ ва тўловлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Бу кўрсаткични аниқлашда, даромаддан тўланадиган солиқ ва бошқа тўловлар ҳақида ҳамда солиққа тортиладиган фойда ҳақида тушунчага ега бўлиш керак.
Фойдадан тўланадиган солиқ ва бошқа тўловлар Ўзбекистон Республикаси «Солиқ кодекси» ҳамда бошқа шу каби қонун ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда аниқланади ва тўланади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling