Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги жиззах политехника институти архитектуравий лойихалаш


Download 1.2 Mb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1508276
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Bino inshoatlar M

д) Поллар
Лойихаланадиган бинода поллар таркиби қуйидагича қабул қилинган: -яшаш хоналарида ёғоч конструкцияли, -ёзги хоналарда цементли, -ювиниш ва хожат хоналарида плиткали, -даҳлиз ва ички йўлакларда - ленолеум ёки таркетли.
Яшаш хоналарида лойихаланган паркет поллари қуйидагича конструкциядан ташкил топган: 1-ораёпма плитаси; 2-товуш ўтказмовчи тўшама; 3-текисловчи қатлам; 4-мастикада ўрнатилган донабай паркет; 5-плинтус; 6-тахта раскладка.


Лойихаланадиган бинонинг ёзги хоналарида поллар цементли тарзда лойихаланган бўлиб, пол конструкцияси хамма холларда ораёпма плитаси устида қурилган ва пол учун 100 маркали цемент-қумли қоришмадан фойдаланиилган.


Лойихаланадиган бинонинг ювиниш ва хожат хоналарида поллар плиткали махсулотлардан лойихаланган. Плиткали поллар қалинлиги 20 мм гача бўлган 100 маркали цемент-қумли қоришмага ўрнатилган. Плиткали полларни ўрнатишда “арча” ва бошқа турдаги териш усулларидан фойдаланилган.
Лойихаланадиган бинонинг даҳлиз ва ички йўлакларида поллар таркет махсулотидан ишланган. Таркет қоплама махсулотлари 110х1000 мм ли ташкил топган бўлиб, асос сифатида цемент қумли текисловчи қатлам устига тўшалган ўрамли паралон махсулотидан фойдаланилган.
е) Зинапоялар
Зинапоялар - биноларда қаватлар бўйича жойлашган хоналарни тик йўналишда ўзаро боғлаш учун хизмат қилади. Зинапоя конструкциялари пиллапоялар ва зина майдончаларидан иборат бўлади.




Зинапоя хонасининг ҳисоби


Лойиҳалаш учун берилган:
-Зинапоя қутисининг ўлчамлари:
-А ва Б ўқлар бўйича 6,00 м (деворлар орасидаги масофа - 5,60 м);
-2-3 кўндаланг ўқлар бўйича 3,00 м (деворлар орасидаги масофа -2,60 м );
- Қаватнинг баландлиги -3 м;
- Зинапоя маршининг эни -1,05 м;
- Зинапоя қиялиги 1/2;
- Пиллапоялар ўлчами 150х300 мм;

Зинапоя қутисининг энини аниқлаймиз




B=2l=2х150+100= 2200мм;
Бир маршнинг баландлиги


H/2=3000/2=1500 мм;
Бир маршдаги пиллапоялар сони


n=1500/150=10 дона;

Маршнинг бўйлама йўналишдаги проекцион узунлиги




a=300 (n-1)=300 (10-1)= 2700 мм;
Қаватлар баландлигидаги ва қаватлараро зинапоя майдончаларининг энини c1=1500 мм, c2=1500мм қабул қиламиз.


A=a+c1+c2=2700+1500+1500=5700 мм;

Зинапоя қутисининг бажарилган хисоблари бўйича курс лойихасини бажариш бўйича услубий қўлланманинг 6-иловаси асосида 3,0 м га тенг бўлган қават баландлиги учун қават ва қаватлараро зинапоя майдончалари ва зинапоя маршини танлаб оламиз.





Зинапоя марши учун ЛМ30-12 с маркали маршни, қават зинапоя майдончаси учун С-ЛПР 25-12 маркали, қаватлараро зинапоя майдончаси учун С-ЛПР 25-12в маркали майдонча конструкцияларини танлаб оламиз.





Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling