Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги жиззах политехника институти архитектуравий лойихалаш
Download 1.2 Mb.
|
Bino inshoatlar M
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Ички ва ташқи пардозлаш ишлари.
ж) Дераза ва эшиклар
Биноларда эшиклар хоналарни бир-бири билан бўйлама йўналишда боғлайди, деразалар эса биноларда хоналарни табиий ёритиш ва табиий шамоллатиш учун хизмат қилади. Лойихаланадиган бинода эшикларнинг текис ва ойнабандланган бир табақали ва икки табақали турлари қабул қилинган. Квартираларга кириш эшиклари учун ДГ 21-9 маркали, текис, баландлиги 2071 мм, эни 870 мм бўлган бир табақали ёғоч махсулотдан ишланган рангли тури, умумий хоналарнинг кириш эшиклари учун ДК 21-13 маркали, ойнабандланган, баландлиги 2071мм, эни 1298 мм бўлган икки табақали ёғоч махсулотдан ишланган тури, ётоқхоналар эшиклари учун ДГ 21-8 маркали, текис, баландлиги 2071мм, эни 770 мм бўлган бир табақали ёғоч махсулотдан ишланган тури, ошхона эшиклари учун ДО 21-8 маркали, ойнабандланган, баландлиги 2071мм, эни 870 мм бўлган бир табақали ёғоч махсулотдан ишланган тури, ювиниш ва хожат хоналари учун ДО 21-7 маркали, ойнабандланган, баландлиги 2071мм, эни 870 мм бўлган бир табақали пластик махсулотдан ишланган турлари қабул қилинган. Лойихаланадиган бинода деразаларнинг бир ва икки қаторли ойнабандланган бир ва икки табақали турлари қабул қилинган. Квартиранинг таш қаридан ёруғлик нури ва табиий шамоллатилиши лозим бўлган умумий хонаси ва ётоқхоналарининг деразали икки қаватли, ошхона, ювиниш ва хожатхоналарининг иккинчи ёруғликда ишлаш учун мўлжалланган деразалари бир қаватли тарзда ойнабандланган. Квартирада қўлланилган барча турдаги деразалар пластик махсулотидан ишланган. Квартиранинг умумий хона ва ётоқхоналарида қўлланилган деразаларнинг ўлчамлари хона сатхи юзасининг 1/8...1/5 гача нисбатда қабул қилинган. 6. Ички ва ташқи пардозлаш ишлари. Лойихаланадиган бинода ички ва ташқи пардозлаш ишлари, ишларни олиб бориш бўйича тегишли ҚМҚлари талаблари асосида бажарилган. Бинонинг барча яшаш хоналари, дахлиз, ички йўлаклар,ошхона ва ёзги хоналарининг ички деворлари охак-қумли таркибга эга бўлган оддий қоришма билан сувоқланган. Бинонинг намлик режимига эга бўлган хожатхона ва ювиниш хоналарининг деворлари охак-цемент ва қумли мураккаб қоришма билан сувоқланган. Барча яшаш хоналари, дахлиз, ички йўлаклар, ошхона ва ёзги хоналарининг ички деворлари сувоқ устидан “мегомекс” махсус силлиқлаш қоришмаси билан юпқа текислашдан ўтказилган ва барча деворлар сувли эмульсия бўёғи билан бўёқланган. Бўёқлаш ишлари хар бир хонада борадиган функционал жараёнларни хисобга олган хода тегишли колер ёки ранг берувчи бўёқлардан фойдаланган холда бажарилган. Барча хоналарда пол сатхидан 0,4 м баландликда деворларнинг пастки қисмида “сапожка” шаклида ажратиб алохида сув бўёқли хаво ранг бўёқ билан бўёқланган. Деворларнинг хона шифтига етмасдан 0,15 баландлик қисмида рангли бўёқлаш тўхтатилган ва рангли колер билан ажратувчи чизиқ тортилган. Барча хоналарнинг шифтлари оқ рангда бўёқланган. Ювиниш ва хожат хоналарининг деворлари 2,20 м баландликда сув ва намлик таьсир этмайдиган сирланган плиткалар билан қопланган. Хоналарга кирувчи ички эшиклар оқ рангли “Белила” бўёғи билан бўёқланган. Лойихаланадиган бинонинг ташқи деворлари тўлиғича охак-цемент ва қумли мураккаб қоришма билан сувоқланган. Мураккаб қоришма устидан “мегомекс” махсус силлиқлаш қоришмаси билан юпқа текислашдан ўтказилиб барча деворлар сувли эмульсия бўёғи билан бўёқланган. Бўёқлаш ишлари бинонинг текис ва алохида чиқиб турган қисмларини ажратган холда турли бўёқлар бериш билан амалга оширилган. Бинонинг цокол қисми сув ва нам таьсир этмайдиган сирланган плткалар билан қопланган. Бинонинг чап қисм кўндаланг девори юзасига “ЎЗ УЙИНГИ ЎЗИНГ САҚЛА” мавзусидаг панно ишланган. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling