Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Хотира борасидаги назариялар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Хотира борасидаги назариялар 
Инсон хотирасининг қонуниятларини ўрганиш психология фанининг 
марказий масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, инсоннинг ҳар 
қандай кечинма, хатти-ҳаракатлари узоқ муддат онгда сақланиб, маълум бир 
шароитда қайта намоѐн бўлувчи излар қолдиради. Шунинг учун, хотира 
деганда, инсон табиат, жамият, коинот тўғрисида маълумот, хабар ва таассурот 
тўплаш имкониятини берадиган ҳамда илгариги тажриба изларини есда олиб 
қолиш, есда сақлаш, қайта есга тушириш, унутишни тушунилади.
Бунга боғлиқ равишда психология фани олдида хотира жараѐнларини 
ўрганиш билан алоқадор бўлган қатор мураккаб муаммолар масалаларини 
тадқиқ қилиш масаласи турибди. Булар қуйидагилардан иборат: изларни есда 
олиб қолишнинг физиологик механизмлари қандай, есда олиб қолишга қандай 
объектив (ташқи), субъектив (ички), табиий, биологик ва ижтимоий, 
психологик шароитлар таъсир қилади, уларнинг чэгаралари қандай каби 
масалаларга қаратилган.
Ҳозирги замон хотирани тадқиқ қилиш билан боғлиқ тадқиқотларда 
марказий ўрин хотира жараѐнининг асосларига ажратилган. Хотира 


191 
жараѐнининг асослари 3 йўналишда ўрганилган: психологик, нейро-
физиологик, биохимик.
Хотиранинг психологик назариялари инсон фаоллиги билан боғлиқ 
бўлган хотира
жараѐнларини шакллантиришни тадқиқ этади. Улардан биринчиси ассосиатив 
назариядир. Маълум бир билимлар инсон онгида бирин кетин ўрин олиши 
туфайли уларда ассосиатив боғлиқликни юзага келтиради ва ушбу боғлиқликда 
бирор бир нарса есга туширилади. Ушбу ассосиасияларни 3 турга бўлиш 
мумкин, яъни объектларнинг фазовий боғлиқлиги, бир-бирига мослиги ва 
қарама-қаршилигидир. Бундан 3 та ассосиасия келиб чиқади: бир-бирига 
боғлиқлик, ўхшашлик ва қарама-қаршилик. Ассосиасия назарияси бўйича 
хотира ассосиатив боғланишлар асосида мавжуд маълумотни сақлаш ва қайта 
тиклаш имкониятига эга. 
Иккинчи психологик назария хотиранинг гешталт назариясидир. Ушбу 
назариянинг асосий таълимоти нарсанинг негизи, яхлитлиги, йиғиндисидир. 
Ушбу назарияга асосан хотира яхлит ҳодиса сифатида таҳлил етилади.
Бихевиоризм - инсон хотирасида, есда олиб қолишда такрорлашнинг 
аҳамиятига диққатни қаратади.
Фрейдизм хотирани эмосиялар, мотивлар ва эҳтиѐжлар билан боғлайди.
Хотиранинг мантиқий назарияси А.Бине ва Бюллерлар томонидан илгари 
сурилиб, улар хотирадаги материални хотиранинг мантиқий есда олиб 
қолиниши билан боғлайди. 
А.Н.Леонтев, Н.И.Зинченко, А.А.Смирновлар томонидан фаолият 
назарияси илгари сурилиб, турли тасаввурлар орасидаги боғлиқлик есда олиб 
қолинган материалнинг қандайлигига эмас, балки одамнинг у билан нима 
қилишига боғлиқдир. 
Биохимик назария ташқи таъсир остида нерв ҳужайраларида юз 
берадиган ўзгаришларни қайд қилиш ва хотира жараѐнида ДНК ва РНК 
аҳамиятини аниқлашга қаратилгандир. ДНК хотирани генетик туғма ташувчи 
сифатида, РНК эса индивидуал хотиранинг онтогенетик асоси сифатида қабул 
қилинади. Кибернетик назария бўйича хотира маълумотни қабул қилиб олиш, 
қайта есга тушириш ва унутишдир.
Адабиѐтларда келтирилишича, навбатдаги назария хотира жараѐнлари 
асослари ҳақидаги физиологик назариядир. Вақт оралиқида есда олиб қолиш, 
сақлаш ва есга тушириш хотиранинг асослари физиологик назариясини ташкил 
қилади. Ҳар қандай ташқи таъсир нерв тизимида изсиз ўтмайди ва қандайдир 
"из" қолдиради. "Из"нинг физик таъсири қайта импулс ҳаракатини 
енгиллаштиради. Вақтинчалик нерв муносабатларининг юзага келиши, 
уларнинг изини ва кейинчалик фаоллаштирилишини хотира жараѐнлари 
асослари назарияси сифатида кўриб чиқилади.
80-йилларда немис психологи Герман Еббингауз ўз "соф" хотира 
қонунларини ўрганиш имконини берувчи, бошқача сўз билан айтганда, 
тафаккурга боғлиқ бўлмаган ҳолда изларнинг есда қолиш жараѐни тадқиқ 
этишнинг янги услубини таклиф қилган, яъни маъносиз бўғинларни ѐд 
олишдан иборат бўлган бу услуб Еббингаузга материални есда олиб қолишнинг 
егри чизиқига оид қонунни кашф қилишга, унинг асосий қоидаларини баѐн 


192 
этишга ва ана шуларнинг асосида изларни хотирада сақланиш муддатини ҳамда 
аста-секин сўниш ҳолатини текширишга имконият яратган. ХИХ аср охири ХХ 
аср бошларида Америкалик психолог Едуард Торндайкнинг текширишлари 
пайдо бўлди. У биринчи бўлиб текшириш предмети сифатида ҳайвонларда 
кўникмаларни пайдо бўлиш жараѐнини танлаган еди. 
ХХ асрнинг биринчи 10 йилида хотирани текшириш янги илмий талқинга 
эга бўлди, унинг моддий асоси тўғрисидаги муаммоларга моҳияти жиҳатидан 
мутлақо бошқача ѐндашиш рўѐбга чиқди. 
Худди шу давр хотира психологиясида кескин бурилиш нуқтасини 
вужудга келтиради. Академик И.П.Павлов шартли рефлексларни ўрганишнинг 
илмий методини таклиф этади, бу нарса ўз навбатида бош мия ярим шарларида 
янги боғланишлар пайдо бўлишига ва мустаҳкамланишнинг асосий физиологик 
механизмларини текшириш имкониятларини туғдирди. Ана шундай қилиб, 
ушбу боғланишлар пайдо бўлишига ва сақлаб қолишга ѐрдам берадиган шарт-
шароитлар, шунингдек, боғланишларнинг сақлани-шига таъсир қилувчи 
ҳолатлар, омиллар ва механизмлар тасвирлаб берилди. И.П.Павлов олий асаб 
фаолияти таълимоти ва унинг асосий қонунлари хотиранинг физиологик 
механизмларига оид билимларнинг асосий манбасига айланиб қолади.
Болаларда хотиранинг юксак (юқори) шаклларини биринчи марта 
тадрижий равишда тадқиқ қилиш таниқли психолог Л.С.Вигоцкийга насиб 
етган. У 20-йилларнинг охирларида махсус текширишларнинг предмети қилиб, 
хотиранинг юксак шаклларининг ривожланиши муаммосини танлаган ва у ўз 
шогирдлари А.Н.Леонтев (1905-1979) ва А.В.Занков билан биргаликда 
хотиранинг юксак шакллари руҳий фаолиятнинг мураккаб шакли эканлигини, 
келиб чиқиш жиҳатидан ижтимоийлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга у 
мураккаб, моҳиятига кўра есда олиб қолишнинг асосий босқичлари 
ривожланишини исботлаб берди.
Психологлардан А.А.Смирнов, П.И.Зинченколар ҳам хотира бўйича 
илмий текшириш ишларини олиб бордилар, унинг янги қонунлари ва 
механизмларини очдилар. Есда олиб қолишнинг фаолият мақсадига 
боғлиқлигини ѐритдилар, мураккаб материални есда олиб қолишнинг оқилона 
усулларини кўрсатиб беришга мувофиқ бўладилар. 
Юқоридаги фикрлардан кўринадики, психолог олимлар томонидан 
хотира борасида қатор илмий изланишлар олиб борилган ва борилмоқда.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling