Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

В.В.Богословский тақриридаги дарсликда ҳам тафаккурга берилган 
таъриф унинг
умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусиятлари ѐритилган, холос. Худди 
шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари Ф.Н.Гоноболин, К.К.Платонов 
дарсликларида ҳам учрайди. 
Келтирилган таърифлар орасида О.К.Тихомировнинг дарслигидаги 
таъриф нисбатан тўлиқроқ деб ҳисобланади. Унда тафаккур предметига 
кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: "Тафаккур - бу ўз 
маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттириш ни 
характерлайдиган умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларга 
ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан 
иборат жараѐн, билиш фаолиятидир". 
Ҳозирги вақтда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли-
туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларнинг айримларига тавсифнома 
бериб ўтамиз. С.Л.Рубинштейн назариясига биноан тафаккурни психологик 
жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмет, жараѐн, фаолият тариқасида намоѐн 
бўлишидир. Муаллиф тафаккур операсиялари шаклларини шакллантиришда 
жараѐн, муаммоли вазиятни ҳал қилишда эса фикр юритиш фаолияти сифатида 
вужудга келишини чуқур таҳлил қилиб беради. С.Л.Рубинштейн тафаккур 
тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, уни субъект фаоллигининг пайдо бўлиши 
деб атайди. 
А.Н.Леонтев тафаккур психологияси предмети юзасидан мулоҳаза 
юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юритиш фаолияти 
эканлигини тан олади, лекин уни предметли-амалий фаолият деб номлайди. 
Шунинг билан бирга тафаккурнинг тузилиши, фикр юритиш мотивасияси 
тўғрисидаги назарий методологик муаммоларни ўртага ташлайди. 
П.Я.Галперин фикрига кўра, тафаккур -бу ориентирлаш-тадқиқот 
фаолияти, ориентировка жараѐндир, яъни ориентировка-жараѐн, ориентировка 
фаолият. Муаллиф психология фани интеллектуал масалаларни йечишда 
субъектнинг тафаккурига ориентировка қилиш жараѐнини ўрганишга 
асосланади деб тушунтиради. П.Я.Галперин тафаккурнинг бошқа жиҳатларини 
ўзининг ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назариясидан 
келиб чиққан ҳолда ѐритишга интилади. А.В.Брушлинский тадқиқотларида 
тафаккурнинг муҳим янгиликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни 
башорат қилиш, олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling