Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тафаккур операсиялари
Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси
199 Тафаккур фаолияти муайян мақсадга қаратилган алоҳида онгли жараѐн тариқасида содир бўлади. Бош миянинг бирор участкасидаги фаолият эмас, балки бутун бош мия пўстининг фаолияти мана шу жараѐннинг физиологик асосидир. Тафаккур фаолияти учун аввало анализаторларнинг миядаги учлари ўртасида вужудга келадиган мураккаб боғланишлар муҳим аҳамиятга эгадир. Анализаторларнинг бош мия пўстидаги участкалари бир-биридан кескин ажралган ҳолда эмас, балки бир-бирига туташиб, бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетганлиги сабабли мазкур боғланишларнинг вужудга келиши юқорида айтиб ўтилганидек, тафаккурнинг махсус нерв-физиологик механизмларидир. Бунда иккинчи сигналлар тизимининг боғланишлари биринчи сигнал тизимидаги боғланишларга таянади. И.П.Павлов иккинчи сигнал тизимининг иши ҳамиша биринчи сигнал тизими билан ўзаро ўтказиш жараѐнида ҳозир бўлади, деб таъкидлаган. Иккинчи сигнал тизими асосида биринчи сигнал билан ўзаро таъсир қилиш жараѐнида дастлаб умуминсоний емпиризмни ва ниҳоят одамнинг ўз теварагидаги оламни ва унинг ўзини билиш учун олий қурол бўлган олий тафаккур воқъе бўлади. Тафаккурнинг муайян бир нарсага қаратилиши учун нерв-физиологик асос бўлган ориентировка рефлекси тафаккур жараѐнларида катта рол ўйнайди. Академик И.П.Павлов таъкидлаганидек, "аввало умуминсоний емпиризмни ниҳоят, атроф оламни ва инсоннинг ўзини ҳам билиш учун олий қурол бўлган фанни ҳам яратувчи махсус инсоний олий тафаккур зарурдир". Тафаккур операсиялари Тафаккур жараѐни инсоннинг билишга бўлган эҳтиѐжлари, теварак- атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараѐнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаѐтган нарсалар тўғрисида фикр қилади. Шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. Бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши мумкин эмас. Анализ, синтез, таққослаш, абстраксиялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операсияларнинг асосий турларидир. Анализ - шундай бир тафаккур операсиясидирки унинг ѐрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ѐки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. Анализ жараѐнида бутуннинг унинг қисмларига ва елементларига бўлган муносабати аниқланади. Таҳлил объектлари амалда ажратиб бўлмайдиган елементларга ѐки белгиларга бўлишда ифодаланиши мумкин. Алломаларимизнинг таъкидлашича, маймуннинг ѐнғоқни чақишининг ўзиѐқ бошланғич, оддий анализдир. Ўқувчи ва талаба ѐшлар турмушда ва ва дарс жараѐнида анализ ѐрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар, мисол ва масалаларни йечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланади. Масалан, буни қуйидаги схемада кўриш мумкин. Муаммоли вазиятларни йечиш усуллари 200 Дарс жараѐни вақтида тафаккурнинг анализ қилиш фаолияти катта ўрин тутади. Чунончи, саводга ўргатиш нутқни таҳлил қилишдан, гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга, бўғинларни товушларга ажратишдан бошланади. Математик масалани йечиш таҳлил қилишдан, дастлаб бир қанча маълум сонларни топишдан бошланади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо. Анализ ва синтез жараѐнларининг юзага келишини қуйидагича изоҳлаш мумкин. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling