201
Юқорида айтиб, ўтилган мотор ѐки бошқа қисмларнинг ролини тушуниш
учун ѐлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қисмларни
бирлаштирган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинанинг
бутунлигича олиб текширгандагина унинг мотор ѐки
машина эканлигини
англаш мумкин.
Синтез - шундай бир тафаккур операсиясидирки,
биз нарса ва
ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини
синтез ѐрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига
келтирамиз.
Синтез елементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва
бўлакларини бир бутун қилиб ҳўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги
таърифдан кўриниб турибди. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам
амалий
характер касб этади. Масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги
келтирилган ҳарфлардан
фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап,
гаплардан қисқа ахборот, ундан эса ҳикоя тузади.
Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараѐннинг
икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез
қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни нарсаларни бир бутун ҳолда
билиш асосида амалга оширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: