Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Индуктив хулоса чиқариш - бу хулоса чиқаришнинг шундай мантиқий 
усулидирки, бунда бир неча якка ва айрим ҳукмлардан умумий ҳукмга ўтилади, 
ѐки айрим факт ва ҳодисаларни ўрганиш асосида умумий қонун ва ҳоидалар 
яратилади. Масалан, темир електр токини ўтказади, пўлат електр токини 
ўтказади, мис електр токини ўтказади, руҳ електр токини ўтказади. Демак, 
барча металлар електр токини ўтказади, деган умумий хулоса чиқарамиз. 
Дедуктив хулоса чиқаришда умумий ва якка ҳукмлардан якка ѐки 
жузъий ҳукм келтириб чиқарилади. Мисол учун барча металлар електр токини 
ўтказади. Темир металдир. Демак, темир ҳам електр токини ўтказади.
Аналогия хулоса чиқаришнинг шундай шаклидирки, бунда биз икки 
предметнинг баъзи бир белгилари ўхшашлигига қараб, бу предметларнинг 
бошқа белгиларининг ўхшашлиги тўғрисида хулоса чиқарамиз. Аналогия деб 
нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшаш бўлган баъзи белгиларига қарабгина 
ҳукм юритишдан иборат хулоса чиқариш шаклига айтилади. Аналогик усулда 
чиқарилган хулоса чин, тахминий ҳамда ѐлғон бўлиши мумкин. Фикр 
юритишнинг бундай шакли кўпинча ѐш болаларга хос хусусиятдир. Демак, 
жузъий икки якка ҳукмларга асосланиб, жузъий ѐки якка ҳукм келтириб 
чиқарамиз. Масалан, боғча ѐшидаги бола мана бундай мулоҳаза юритади; 
адамлар дарвозадан исмимни айтиб чақириб келдилар. Улар совға олиб келган 
бўлсалар керак. Бу боланинг мулоҳазасини таҳлил қилиб кўрсак, унинг фикр 
юритиши мана бундай тарзда тараққий етганлигини шохиди бўламиз. Ўтган 
галда адам исмини айтиб чақириб келган эдилар, яна чақираѐтирлар. Албатта, 
адам менга совға олиб келганлар, деб хулоса чиқаради.
Шундай қилиб, аналогик йўл билан хулоса чиқарганда мураккаб 
қонуниятлар тўғрисидаги билимлар ўзлаштирилмаса-да, лекин турмушнинг 
турли жабҳаларида ундан фойдаланиб турилади. 
Тушунчалар 


208 
Тафаккур тушунчалар шаклида ифодаланади. Тушунча деганда биз нарса 
ва ҳодисаларнинг енг муҳим ва енг асосий хусусиятларини акс эттириш ни 
тушунамиз. Тушунчалар ҳукмлардан таркиб топади. Шу сабабли тушунчанинг 
мазмунини очиб бериш учун бир қанча ҳукм юртишга тўғри келади. Масалан, 
одам онгли мавжудотдир деган тушунчани оладиган бўлсак, бу йерда одамнинг 
енг муҳим хусусияти унинг онглилиги экани қайд қилиняпти. 
Тушунчалар одамнинг турмуш тажрибаси ва билимларининг ортиши 
жараѐнида таркиб топа боради. Ана шу жиҳатдан олганда мактабдаги ўқиш 
жараѐнида болада асосан табиат ва жамият ҳодисалари ҳақида тушунчалар 
таркиб топтиришдан иборатдир. Демак, катта одамларга нисбатан болаларда 
ҳали тушунчалар жуда оз бўлади. 
Одатда тушунчалар моҳияти жиҳатидан конкрет ва абстракт 
тушунчаларга ажратилади. Алоҳида олинган бир бутун нарсага алоқадор 
тушунча конкрет тушунча деб аталади. Масалан, стол, диван, қайрағоч, трактор 
ва ҳоказо. Моддий борлиқдаги нарсалардан фикран ажратиб олинган баъзи 
хусусият, сифат, ҳолатларга, шунингдек нарсалар ўртасидаги ички 
муносабатларга, қонуниятларга қаратилган тушунчалар абстракт тушунча деб 
аталади. Масалан, оғлик, узунлик, баландлик, кенглик, ҳаракат, ѐруғлик, 
қиймати ҳақидаги тушунчалар ва ҳоказо. 
Тушунчалар кўлами жиҳатидан 3 турга: якка тушунчалар, умумий 
тушунчалар ва тўпланма тушунчаларга бўлинади. Якка тушунчалар якка нарса 
ва ҳодисалар ҳақидаги тушунчадир. Бундай тушунчаларга соҳибқирон Амир 
Темур, Мирзо Улуғбек, Сирдарѐ тушунчаларини мисол қилиб келтирса бўлади. 
Якка тушунчаларнинг хусусияти шуки, бу тушунчаларда ҳамиша аниқ образ 
мавжуд бўлади. Умумий тушунчаларда бир жинсда бўлган кўп нарса ва 
ҳодисалар гавдалантирилади. Масалан, китоб, мактаб, юлдуз, талаба ва 
бошқалар. 
Тўпланма тушунчалар бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўплами 
ҳақида яхлит фикр юритиладиган тушунчадир. Масалан, пахтазор, кутубхона
йиғилиш ва ҳоказолар. Тўпланма тушунчаларнинг бир қанчаси бирданига 
татбиқ қилинганда умумий тўпланма тушунчалар бўлади. Масалан, Алишер 
Навоий номидаги Давлат Музейи тушунчаси, якка тўпланма тушунчага оиддир. 
Гуруҳ,
жамоа, халқ, миллат ва бошқалар, умумий тўпланма тушунчасига мисол бўла 
олади. Йетти оғайни юлдузлар тўплами, Ҳамза театри жамоаси, Пахтакор 
футбол жамоаси кабилар якка тўпланма тушунчалар жумласига киради.
Фикр юритишда тушунча билан сўз ўзаро боғлиқ равишда намоѐн бўлади. 
Бир томондан сўз ѐрдамисиз тушунча вужудга келмайди, иккинчи томондан сўз 
тушунчанинг моддий асоси ва функсиясини бажаради. Тушунчалар бир ѐки 
ундан ортиқ сўзлардан ташкил топиши мумкин. Масалан, халқ деган тушунча 
бир сўздан, ўзбек халқи икки сўздан қаҳрамон ўзбек халқи уч сўздан, озодлик 
учун курашаѐтган халқлар, деган тушунча тўрт сўздан ташкил топган. 
Тушунчалар 
фикр 
юритишнинг 
асосий 
жараѐнлари, 
яъни 
классификасиялаш, умумлаштириш ва абстраксиялаш ѐрдами билан вужудга 
келади. Сўзлар, белгилар, символлар, атамалар тафаккур жараѐнида 
тушунчаларнинг мазмунини акс эттиради. И.П.Павлов таъбири билан 


209 
айтганда, сўз иккинчи сигнал тизимининг, барча сигналларнинг сигналларидир, 
бинобарин шу сигналларнинг ҳаммасини ифодалайди, шу сигналларнинг 
ҳаммасини умумлаштиради.
Шундай қилиб, тушунчалар моҳияти ҳукмларда ѐритилади, мавжуд 
ҳукмлар асосида хулоса чиқарилади. Янги ҳукм ҳосил қилинади, топилган янги 
белгилар, аломатлар тушунчаларни янада бойитади. Тафаккур ѐрдамида инсон 
яратиш, кашф этиш, ихтиро қилишда давом этиши мумкин. Демак, янги 
тушунчалар, атамалар юзага келаверади, истеъмолдагилари эса янги мазмун 
касб этади. Детерминизм тамойилига биноан сўзлар янги тушунчалар 
яратилишига восита бўлиб хизмат қилаверади, шунинг билан бирга тушунчалар 
замирида янги сўзлар ва иборалар вужудга келади, ѐинки янгича талқин қилиш 
кучаяди. Сўз билан тушунчаларнинг чамбарчас боғланиши ва муносабати 
филогенезда ҳам онтогенезда ҳам операсионал ва функсионал хусусиятларни 
йўқотмайди.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling