Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тафаккур шакллари
- Ҳукмлар Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ѐки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм
Системалаштириш - тизимга солиш шундан иборатки, бунда айрим
нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига ѐки мантиқий тартибда жойлаштирилади. Шу сабабли макон, хронология ва мантиқий белгилар асосида тизимга солиш турларига ажратилади. Мебелнинг хонадаги жойлаштирилиши, дарахтнинг боққа ўтказилиши, маконий тизимга намуна бўла олади. Ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларнинг вақтга қараб тизимга солишнинг намунаси бўла олади. Математикага, фалсафага, мантиққа доир дарсликларда илмий 205 материалларнинг жойлаштирилиши мантиқий тизимга солишнинг намунасидир. Мактаб таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу иш бир неча босқичда амалга оширилади. Билимлар дастлаб предметларнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда ўқувчи онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг иккинчи босқичида бир-бирига ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. Учинчи босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. Тизимга солишнинг тўртинчи босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда эгалланган билимларни тизимлаштириш назарда тутилади. Демак, инсоннинг билиш фаолиятида мавзулараро, предметлараро билимларни тизимлаштириш юзага келади. Бинобарин билимларнинг тизимга солиниши ақлий ривожланишнинг дастлабки поғонаси ҳисобланади. Тафаккур шакллари Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одамда нутқ тафаккур жараѐнида ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Ҳукмлар Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ѐки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади. Ҳукмлар объектив воқеликни акс еттирилишига қараб чин ѐки хато бўлади. Нарса ва ҳодисаларда воқеликда ҳақиқатан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар, аломатлар ҳукмларда боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ѐки воқеликда бир-биридан ажратилган нарсалар ҳукмларда ажратиб кўрсатилса бу чин ҳукм деб аталади. Масалан, металлар електр токини ўтказувчидир; металлар қиздирилганда кенгаяди, деган чин ҳукмлардир. Чунки електр токини ўтказиш қиздирилганда кенгайиши металларга хос хусусиятдир. Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилса, бундай ҳукм хато ҳукм деб аталади. Масалан, ҳозир ташқарида ѐмғир ѐғяпти; йер қуѐш атрофида айланмайди, деган мисоллар хато ҳукмлар доирасига киради. Борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликни миқдорига уларнинг бирор ҳукмда акс еттирилган алоқа ва муносабатларига қараб, ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling