Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳукмларнинг муносабатига кўра
Ҳукмлар сифатига кўра: тасдиқловчи ѐки инкор қилувчи ҳукм;
Ҳукмларнинг миқдорига қараб: якка, жузъий, хусусий ва умумий ҳукмга; Ҳукмларнинг муносабатига кўра: шартли, айрувчи, ва қатъий ҳукмларга; Ҳукм тахминий кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳукмда акс еттириладиган нарса ва ҳодисалар белгисининг нечоғлик муҳим бўлишига ѐки воқеликка мос келиш-келмаслигига боғлиқ. Масалан, ертага ѐмғир ѐғиши мумкин. Пахта режаси тўлиб қолса керак. Ҳукмларда тасдиқланган ѐки инкор қилинган нарсалар, ҳодисалар, аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил қилади. Нарса билан белгининг 206 алоқаси боғлиқлиги борлиги акс еттирилган ҳукм тасдиқловчи ҳукм деб аталади. Масалан, Ўзбекистонда пилла йэтиштирилмайди. Тошкентда олий мактаблар қурилмаган. Воқеликда ажратилган нарса инкор қилувчи ҳукмда фикран ажратилиши мумкин. Якка, ѐлғиз нарса ва ҳодиса тўғрисидаги ҳукм якка ҳукм деб аталади. Масалан, Тошкент - Ўзбекистон Республикаси пойтахтидир; Амударѐ серсув дарѐлардан биридир. Белгининг бирор туркумигагина тааллуқлилигини тасдиқловчи ѐки инкор қилувчи ҳукм жузъий ҳукм деб аталади. Масалан, баъзи металлар електр токини ўтказмайдилар. қарздор талабалар сессияга қўйилмайди. Жамоанинг айрим бригадалари мажбуриятга яраша меҳнат қилмайдилар. Бир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиқлаб, ѐки инкор қилиб айтилган ҳукм умумий ҳукм деб аталади. ҳукмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шароитларда тасдиқлаб ѐки инкор қилиб айтилган ҳукм шартли ҳукм деб аталади. Масалан, агар талаба сессияларга қунт билан пухта тайѐрланса, у яхши ва аъло баҳолар олади. Агар ўқувчи дарсга диққат қилмаса, янги материални ўзлаштира олмайди. ҳукмда нарсалар ва ҳодисалар бир неча белгига нисбатан берилиб, шу белгилардан фарқи битта унга тегишли бўлса, бундай ҳукмга айрувчи ҳукм деб аталади. Масалан, жисмлар ѐ қаттиқ, ѐки суюқ, ѐки газсимон ҳолда бўлади. Нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ѐки йўқлиги қатъий шаклда акс еттирилса қатъий ҳукм деб аталади. Масалан, баҳорда барча жойларда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Ёниш кимѐвий жараѐндир. Нарса ва ҳодисалар билан уларнинг хусусиятлари ўртасида алоқа бўлиши еҳтимоли фақат фараз қилинса, у ҳолда инсон ўз фикрларини қуйидаги шаклда ифода қилиши мумкин. Еҳтимол, Марсда органик ҳаѐт бордир. ХХИ асрнинг охирларида фан-техника янада ривожланиб, тараққий этиши мумкин ва бошқалар. Бундай ҳукмлар еҳтимоллик ҳукмлари деб аталади. Нарсалар билан хусусиятлар ўртасидаги алоқани тахминан эмас, балки ҳақиқатдан аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай шаклда изҳор қиламиз. Факултет кутубхонасида кўп янги китоблар мавжуд. Мактабимиздаги кимѐ хонаси жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган. Бундай ҳукмлар воқелик (ассерторлик) Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling