Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Абстраксия - шундай фикр тафаккур операсиясидирки, бу операсия 
ѐрдами билан моддий дунѐдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини 
фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган 
иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. 
Мазкур жараѐнни қуйидаги схемада ҳам кўришимиз мумкин
Абстраксия жараѐнида объектдан ажратиб олинган белги, аломатнинг ўзи 
тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. Абстраксия операсияси таҳлил 
натижасида вужудга келади. Масалан, синф деворини таҳлил қилиш жараѐнида 
унинг фақат бир белгисини, яъни оқлигини ажратиб олиш мумкин ва оқ девор 
тўғрисида эмас, балки деворнинг оғлиги тўғрисида, кейин эса умуман оқлик 
ҳақида фикр юритиш мумкин. Кишилар қуѐш, ой, юлдуз, електр, олов баъзи 
планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгиларида ѐритишни кузата 
туриб уларнинг битта умумий белгисини, яъни ѐритишни фикран ажратиб 
олиб, умуман ѐритиш тўғрисида мулоҳаза юритилади. 
Буюмларни нарса ва ҳодисаларни жисм ва предметларни бир-бири билан 
таққослаш пайтида ҳам абстраксиялаш жараѐни юзага келади. Бунда нарса ва 
ҳодисаларнинг мавжуд белгиларига, масалан тусига, шаклига, тезлигига, 
оғирлигига, қийматига ва шу каби ўхшаш сифатларга қараб таққосланади.
АB 
VG 
АB
В 
DJ 
AV 
ZI 
АV
 
КL 
АV
 
ZI 
КL 
VG 
DJ 


203 
Абстраксия операсияси билан инсонни қуроллантириш интеллектуал 
жиҳатдан интенсив ривожланишига олиб келади, шунингдек мустақил билим 
олиш фаолиятини такомиллаштиради. 
Умумлаштириш - тафаккурда акс етган бир туркум нарсаларнинг, 
ўхшаш муҳим белгиларнинг шу нарсалар тўғрисидаги битта тушунча қилиб, 
фикрда бирлаштириш демакдир. Психологияда умумлаштириш муаммоси 
бўйича ягона йўналишдаги назария мавжуд эмас. Шунинг учун психологлар бу 
жараѐнни турлича талқин қиладилар, гоҳо уни гуруҳларга бўлиб ўрганадилар. 
Шунингдек, мактаб таълимини қайси умумлаштириш усули асосида амалга 
ошириш тўғрисида олимлар турлича нуқтаи назардан ѐндашадилар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling