Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


С.Л.Рубинштейн, В.В.Давидов


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

С.Л.Рубинштейн, В.В.Давидов томонидан таълимда назарий жиҳатдан 
умумлаштириш 
усулини 
ѐқлаб 
чиқсалар, 
Н.А.Менчинская, 
Д.Н.Богоявленскийлар ҳам назарий, ҳам амалий усулни қўллашни тавсия 
етмоқдалар. Аммо ўқув фаолиятининг турли-туманлиги дарс жараѐнида ҳар хил 
умумлаштириш усулларидан фойдаланиш кераклигини тақазо қилади. 
Психологияда умумлаштиришнинг кенг қўлланиладиган икки тури: 
тушунчали умумлаштириш ва ҳисссий-конкрет умумлаштириш юзасидан 
кўпроқ фикр юритилади. Тушунчали умумлаштиришда предметлар объектив 
муҳим белги асосида умумлаштирилади. ҳиссий-конкрет умумлаштиришда эса 
предметлар топшириқ талабига биноан ташқи белги билан умумлаштирилади. 
Психологлар нотўғри
умумлаштиришнинг ҳиссий-конкрет умумлаштиришдан тафовути борлигини 
ҳамиша таъкидлаб келмоқдалар. Ўқувчи ва талаба баъзан предметларни муҳим 
бўлмаган белгисига асосланиб нотўғри умумлаштирадилар, ваҳоланки, 
топшириқ шартида бу талаб улар олдига мутлақо қўйилмайди. Лекин бу 
назариянинг қимоячилари нотўғри умумлаштиришни алоҳида тур деб 
ҳисоблайдилар.
Умумлаштириш, абстраксиялаш операсиясидан ажралган ҳолда содир 
бўлмайди, ҳар қандай умумлаштириш асосида абстраксиялаш жараѐни ѐтади. 
Умумлаштириш жараѐни абстраксиясиз мавжуд бўлиши мумкин, лекин 
абстраксиясиз умумлаштиришнинг юзага келиши мумкин эмас. Агар 
абстраксиялаш фаолиятида нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим 
белгилари тасодиф белгилардан фикран ажратиб олинса, умумлаштиришда эса 
ажратиб олинган ўхшаш, умумий ва муҳим белгиларга суянган ҳолда нарса ва 
ҳодисалар бирлаштирилади. 
Умумлаштириш жараѐни сўз таъсирида вужудга келган иккинчи 
сигналлар тизимига асосланади. Академик И.П.Павлов фикрича, нутқ 
сигналлари туфайли нерв фаолиятининг янги тамойили абстраксиялаш ва шу 
билан бирга олдинги тизимнинг беҳисоб сигналларини умумлаштириш вужудга 
келадики, бунда ҳам ўз навбатида ана шу умумлаштирилган янги сигналлар 
тағин анализ ва синтез қилинаверади. Фикр юритишнинг умумлаштириш 
операсияси ҳар хил асосларга кўра турларга бўлиб ўрганилади. 
Умумлаштиришни мазмунига кўра тушунчали умумлаштириш ва яққол-
кўргазмали ѐки елементар умумлаштириш турига ажратиш қабул қилинган. 
Тушунчали умумлаштириш орқали объектив қонуниятларни муҳим белгилари 
бўйича 
бирлаштириш 
амалга 
оширилади. 
Бунда 
муҳим 
белгилар 


204 
умумлаштирилиб, объектив қонуниятларни очиш мумкин бўлади. Яққол-
кўргазмали умумлаштиришда нарса ва ҳодисалар ташқи ҳамда яққол белгилар 
бўйича умумлаштирилади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling