Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Тафаккур борасидаги психологик назариялар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Тафаккур борасидаги психологик назариялар 
Тафаккур муаммоси хориж психологиясида кенг доирада тадқиқ қилиниб, 
атрофлича билимлар ва маълумотлар заҳираси тўпланган. Айнан келтирилган 
маълумотларда тафаккур тушунчаси турли нуқтаи назарлардан таҳлил 
қилинади.
Екзистенсиализмнинг асосчиси бўлмиш немис файласуфи Мартин 
Хайдегер (1889-1978) тушуниш учун ўз диққатимизни қарата олсаккина биз 
фикрлашга ўрганамиз-деб ѐзади. Унинг фикрича, нарса ва воқеаларнинг 
моҳиятини тушуниш, англаб йэтиш, инсон фикрлаш жараѐнида муҳим ўрин 
эгаллайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса инсонни фикрлашга ундайди. 
Тушунишни талаб қиладиган нарса ҳеч қачон биз томонимиздан яратилмайди.
Хайдегернинг фикрича, тафаккур мавжудлигининг асосий хислати бу 
тасаввурдир. Тафаккур ҳақидаги таълимотга асосан тасаввур фикрда ифода 
етилади. Шунинг учун ҳам тафаккур ҳақидаги таълимотни логика, мантиқ деб 
атайди.
К.Р.Мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор бир руҳий ҳодиса 
ижтимоий омилни ҳисобга олмасдан туриб, тўғри тушунтирилиши мумкин 
эмас. Бу нарса биринчи навбатда тафаккурга тааллуқлидир. Тафаккурнинг 
ижтимоий ҳаѐтнинг бошқа кўринишларисиз ўрганиш мумкин эмас.
Инсон тафаккурининг усуллари нерв тизимида ҳам, миясида ҳам эмас, 
балки бир даврда мана шундай идрок этишга, ўйлашга, ишлашга, бошқа бир 
даврда эса нерв фаолиятини бошқача ишлашга йўллайдиган ижтимоий 
шароитдадир. 
Инсонлар фикрлари ва қарашлари индивидуал тартибда эмас, ижтимоий 
муносабатлар туфайли содир бўлади. Бу ҳақда К.Р.Мегрелидзе шундай ѐзади: 


219 
инсон тафаккури табиий ва биологик қонунлар бўйича эмас, балки ижтимоий - 
тарихий қонуниятлар йўлида ҳаракатланади. Инсоннинг фикрлаш усули аввало 
ижтимоий ҳодисадир. Фикр ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, фикр бирор 
нарса ҳақида, бирор предмет ҳақида бўлиши мумкин. Предмециз фикрнинг 
бўлиши мумкин эмас.
Тафаккурнинг функсияси мия фаолияти жараѐнида кечадиган субъектив 
психологик жараѐнлар билангина чэгараланмайди:
Биринчидан, онгнинг субъектив ҳолатинигина ифодаламасдан, балки 
объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди.
Иккинчидан, янги фикрнинг вужудга келиши билан билиш жараѐни 
тугалланмайди, балки фақатгина бошланади. Бу билишнинг бошланғич 
босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, енди фикрни амалга ошириш 
босқичи бошланади. 
Учинчидан
алоҳида 
индивиднинг 
фикри 
ижтимоий 
йетилган 
фикрларнинг хусусий
кўринишидир. 
Ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар, тасаввурлар ѐрдамида 
фикрлайди.
К.Р.Мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоий эканлигини қайта-қайта 
таъкидлайди. Фикрлар ва ғоялар еркин индивидуал ижоднинг маҳсули эмас, 
балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. 
Шунинг учун инсон тафаккури тафаккур босқичлари, инсон тафаккурининг 
шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг йечимини мантиқий 
изланишлардан анъанавий психологиядан эмас, балки аввало бу ғояларнинг 
ижтимоий келиб чиқишидан излаш керак. У ѐки бу индивид жамиятда йетилган 
ижтимоий ғояларнинг тасодифий ифодаловчиси бўлиб қолади.
Академик А.И.Берг шундай деб ѐзади "инсон фақат ташқи дунѐ билан 
тўхтовсиз мулоқот қилиши шароитидагина узоқ вақт фикрлаши мумкин. Ташқи 
дунѐдан тўлиқ информасион ажралиш бу ақлдан озишнинг бошланишидир. 
Информасион ундовчи тафаккурнинг ташқи дунѐ билан алоқаси инсонга озиқ-
овқатдек, иссиқликдек зарур". Психология фани тараққиѐтида немис 
психология мактаби муҳим ўринлардан бирини эгаллайди ва асримизнинг 
бошларида Германияда Вюрсбург психология мактаби деб номланган янги 
йўналишга эга бўлган психологик оқим пайдо бўлди. Мазкур йўналишнинг 
йирик вакиллари сифатида О.Кюлпе (1862-1915), К. Бюллер (1879-1922), 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling