Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


А.Мессер (1837-1937), Ах Нарсис


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

А.Мессер (1837-1937), Ах Нарсис (1871-1946) ва бошқаларни санаб ўтиш 
лозим. Улар томонидан олиб борилган эксперимент ал тадқиқотлар тафаккур 
муаммосининг ривожига маълум даражада ҳисса қўша олди. Вюрсбург 
психология мактаби вакиллари тафаккурни ҳиссий босқичда турган психик 
жараѐнларга, яъни сезги ва тасаввурларга ажратиб ўрганишда расионал 
босқичдаги мураккаб жиҳатлардан механик равишда вужудга келади, деб 
тушунтириш мумкин эмаслигини эксперимент ал йўл билан исботлашга 
ҳаракат қилдилар. Олиб борилган тадқиқотларни ўзларининг устиларида 
ўтказиб, натижаларни объектив бўлишига камроқ эътибор берганлар. 
Вюрсбург психология мактабининг намоѐндалари тафаккур бу ички 
ҳаракат, актидир деб қарай бошлайдилар. Ўз-ўзини кузатиш методидан 


220 
фойдаланиб, иш тутишда улар мана бундай ифоданинг маъносини тушунтириб 
беришлари лозим, тафаккур ҳаддан ташқари машаққатлики, шунга қарамай 
кўпчилик шунчаки ҳукм чиқаришни маъқул кўрадилар. Шунингдек, улар 
олдида муносабатларни ўрнатиш қисм, яхлит, тур, жинс объектнинг нисбати ва 
ўзаро муносабатларини ушбу
муносабатларнинг аниқ аъзоларини идрок қилишни аниқлаш вазифалари 
туради. Шунинг билан бирга уларнинг барча тадқиқотлари объектив 
методларни излашга оид фаолиятларида авж олди. Жумладан, Н.Ах томонидан 
сунъий тушун-чаларнинг шаклланиши бўйича дастлабки методика яратилди. 
Мазкур назария вакиллари тафаккурни муносабатларнинг акс этиши билан 
боғлаб, тафаккурни муносабатларнинг бирламчи қараб чиқиш, ѐинки бирламчи 
маълумот бериш манбаи сифатида талқин қиладилар. Тафаккур тараққиѐти 
масаласини кўтариб чиқиб, ўсишнинг фикрларни фаоллаштириш орқали 
амалий фаолиятдан тафаккурни мутлақо ажратиб қўйдилар. Тафаккурни тадқиқ 
қилишнинг асосий методи - бу ўз-ўзини кузатиш эканлигини тан олади, холос. 
Мазкур муаммо гноселогик нуқтаи-назардан олиб қаралганда ушбу позисия 
идеализм измига кириб бораѐтганлигини англаб олиш унчалик қийин эмас. 
Вюрсбург мактаби намоѐндалари тафаккурни алоҳида мустақил билиш 
фаолияти сифатида аниқ кўрсата билди. Бироқ тафаккурни амалиѐтда нутқдан 
ва ҳиссий образлардан қатъий ажратиб ташладилар. 
Вюрсбург психология мактаби намоѐндаларидан бири О.Зелс тафаккурни 
интеллектуал операсиялар ҳаракати сифатида қабул қилган. У ўз олдига фикр 
юритиш фаолиятининг у ѐки бу жиҳатлари қай йўсинда шаклланишини 
кузатиш, интеллектуал фаолият босқичларини кўрсатиш ақлий фаолиятнинг 
продуктив ва репродуктив кўринишидаги зиддиятларни бартараф қилиш 
вазифасини қўйди. О.Зелс масала йечиш жараѐнини ўрганишда умумийликка 
эга бўлган масалани вужудга келтириш босқичларига алоҳида эътибор бериб, 
елементлар билан предметлар муносабатини ажратиб кўрсатади. Бунинг 
натижасида муаммо комплекси намоѐн бўлади. Комплекс ўз ичига ушбу 
жиҳатларни қамраб олиши назарда тутилган: а) маълумнинг тавсифномасини 
бўлакларга ажратиш; б) қидирилувчи номаълумнинг ўрнини аниқлаш; 
в)номаълум қидирилувчи билан маълум ўртасидаги муносабатларни
ажратиб кўрсатиш. 
Шундай қилиб, Вюрсбург психология мактабининг намоѐндаси О.Зелс 
психология тарихида биринчи бўлиб тафаккурни жараѐн сифатида 
экспериментал методлар билан тадқиқ қилган, интеллектуал операсиялар ва 
уларнинг таркибий қисмларини назарий ва амалий жиҳатдан таърифлаб берган, 
изчил илмий методларга асосланиб, ўрганишга бутун вужуди билан интилган 
психологдир. Германияда психологиянинг гешталтпсихология йўналиши 
вужудга келди. Унинг, кўзга кўринган намоѐндалари қаторига Х.Еренфелс 
(1859-1932), В.Келер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) ва бошқалар киради. 
Гешталтчилар фикрига қараганда, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг 
таркибига кирувчи қисм ва елементларни биргаликда акс эттириш дан кўлам 
жиҳатидан кенг, мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Гешталтчиларнинг 
аксиоматик характерга эга бўлган ушбу тезислари мазкур таълимот ғоясини 
очиб беришга хизмат қилади, алоҳида олинган қисм ва елементларнинг 


221 
йиғиндиси яхлит тузилиш мазмунини белгилаб бера олмайди, аксинча яхлит 
тузилма қисм ва елементларнинг хусусиятлари ва хоссаларини белгилаб 
беришга қурби йэтади. 
Гешталтпсихологиянинг марказий назарияси ҳар қандай психологик 
жараѐнларнинг бош моҳияти уларнинг сезгиларга ўхшаш алоҳида елеметлари 
эмас, балки конфигурасия шакл ѐки гешталтчиларнинг яхлит яратишидан 
иборат.
Гешталтпсихологияда тафаккур муаммосининг тадқиқоти кенг қамровли 
тарзда олиб борилади. Жумладан, В.Келѐр антропоидларнинг интеллектуал 
ҳаракатларини эксперимент ал ўрганиш натижасида юқори даражада тараққий 
қилган маймунларнинг ақлий ҳаракатида инсон ҳаракатига хос ўхшашлик 
борлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
В.Келѐрнинг фикрича, топшириқни йечиш механизми қуйидагилардан 
иборат: организмнинг оптик майдонидаги вазиятларнинг муҳим елементлари 
бир бутунликни, яъни вазият елементларига, гешталт ичига кириб, гешталтда 
қайси жойни эгаллашга боғлиқ равишда янги аҳамият касб этади. Вазиятнинг 
муҳим елементларидан намоѐн бўлувчи гешталтчилар муаммоси вазиятда 
организмда баъзи бир зўриқишлар таъсирида вужудга келади, топшириқни 
йечиш муаммоли вазиятнинг қисмлари янги гешталтда янги муносабатда идрок 
қилина бошлаганида тугалланади. Масалани йечиш аниқ қадамларни юзага 
келтирувчи гешталт сифатида майдонга чиқади.
Гешталтчиларнинг айримлари "йўналиш" атамасини қўллаб, уни ўтмиш 
тажрибаси билан боғлашга интиладилар. Шунингдек, улар "тафаккурнинг 
еврестик методлари" тўғрисидаги тушунчадан ҳам фойдаланадилар. Бунда 
материални, қўйилган мақсадни, конфликтли ҳолатларни таҳлил қилишни 
назарда тутадилар. 
Гешталтчилар тафаккур психологиясининг қатор муаммоларини кўтариб 
чиқадилар, чунончи ижодий тафаккурнинг ўзига хослиги, тафаккур жараѐнида 
янгиликнинг вужудга келиши, билимлар билан тафаккур нисбати, топшириқни 
бажариш жараѐнида аста-секин ва бирданига йечиш йўлини қўллаш кабилар. 
Тафаккурни психологик ўрганишда функсионал ривожланиш ғоясини 
амалиѐтга тадбиқ қилиш ҳам маълум даражада гешталтпсихология 
намоѐндаларининг хизмати ҳисобланади.
Шунга 
қарамасдан 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling