Таққослаш - нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутларни
аниқлашга асосланган фикрлаш операсияси.
Тафаккур - инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли. Сезги идрок ва
тасаввурлар орқали бевосита билиб бўлмайдиган нарса ва ҳодисалар
тафаккурда онгли равишда акс этади.
Таҳлил - тафаккур қилиш усули, бунда мураккаб объектлар қисмларга
бўлиб ўрганилади.
Тушунча - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белги ва
хусусиятларини битта сўз ѐки сўзлар гуруҳи билан ифодалашдан иборат
тафаккурнинг мантиқий шакли.
Умумлаштириш - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни умумий ва муҳим
белгиларига қараб фикран бирлаштиришдан иборат тафаккур жараѐни.
Хулоса чиқариш - тафаккурнинг мантиқий шаклларидан, бунда бир қайта
ҳукмлар асосида маълум хулоса чиқарилади.
Яққол ҳаракатли тафаккур - тафаккур турларидан, у нарсалар билан
ишлаш жараѐнида уларни бевосита идрок қилишда ифодаланади.
Ҳукм - тафаккур - усулларидан, у нарса ва ҳодисалар ўртасида ўзапо
бирон-бир боғланишларнинг борлигини тасдиқлаш ѐки инкор қилинишда
ифодаланади.
Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган мавзулар
1. Тафаккур ҳақида тушунча.
2. Тафаккур операсиялари.
3. Тафаккур шакллари.
4. Тафаккур сифатлари
5. Тафаккурнинг турлари.
6. Тафаккур ва масала йечиш.
7. Тафаккурдаги индивидуал фарқлар.
8. Ҳиссий билиш ва тафаккур ўртасидаги фарқ.
9. Абстракт ва конкрет тафаккур ўртасидаги фарқ.
Тест топшириқлари
1.Қайси олим тафаккурни предметли амалий фаолият деб атайди?
А) М.В. Гамезо Б) А.В. Петровский В) С.Л. Рубиштейн Г) А.Н. Леонтев
Д) П.Я. Галперин
2.Шаклига кўра тафаккур қандай турларга ажратилади?
А) кўргазмали-ҳаракатли, кўргазмали-образлиБ) амалий, назарий, ихтиѐрий-
ихтиѐрсизВ) конкрет, абстракт, реалистик, аутистик, интутив,дискурсивГ)
репродуктив, продуктив, визуал, фазовийД) кўргазмали-образли, кўргазмали-
ҳаракат, сўз-мантиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |