230
Аксентлаштириш - айрим белгиларни таъкидлаш орқали образлар
яратиш Масалан: ўртоқлик ҳазиллари. Аксентлаштириш бадиий адабиѐтларда
жуда кўп қўлланилади.
Юқоридаги хаѐл жараѐнлари орқали яратиладиган
образлар анализ ва
синтез жараѐнида рўй беради. Чунки ҳар бир нарсани ѐки ҳодисани аввал
анализ (таҳлил) қилиб кўрилади, кейин уларни синтез (бирлаштириш) қилиш
орқали янги образлар ҳосил қилинади.
Хаѐл жараѐнида хаѐл тасаввурларининг хотира тасаввуридан фарқи
муҳим аҳамиятга эга.
Хаѐл тасаввурлари онгда пайдо бўлади ва барқарор бўлади.
Хотира тасаввуридаги нарса доимо таниш нарсадек ҳис қилинади. Хаѐл
тасаввурлари эса янгиликни ҳис қилиш туйғуларини беради.
Хаѐл тасаввурлари инсоннинг қизиқиш ва идеаллари билан боғлиқ
бўлгани сабабли янгиликни ҳис қилиш туйғулари оқибатида
вужудга
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: