Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ихтиѐрсиз хаѐл деб - одам ўзининг олдига ҳеч қандай мақсад қўймасдан, 
иродани ишга солмасдан, қандайдир ўз-ўзига образ ва тасаввурларни 
яратишига айтилади.
Ихтиѐрсиз хаѐл шу топдаги кучли эҳтиѐж туфайли майдонга келади. 
Масалан: одам жуда ташна ѐки жуда оч бўлган пайтида унинг хаѐлида ҳар 
турли таомлар, дарѐ ва булоқ сувлари пайдо бўла бошлайди. Одамнинг айни шу 
чоғдаги ҳиссий ҳолати, яъни ҳис-туйғулари ҳам ихтиѐрсиз хаѐлнинг майдонга 
келишига сабаб бўлади. Чунончи, ваҳима ѐки қўрқинч ҳисси пайтида одамнинг 
хаѐлига қўрқинчли нарсаларнинг образлари кела бошлайди.
Одамнинг туш кўриши ҳам ихтиѐрсиз хаѐл фаолиятларидан ҳисобланади. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, одам ухлай бошлаган пайтда бош мия пўстининг 
ҳамма жойлари тормозланмай, айрим жойлари ишлаб туради. Ана шу ишлаб 
турган жойларидаги нерв ҳужайраларида илгари ҳосил қилинган образ ва 
тасаввурлар қайта тикланиб, одам туш кўра бошлайди. Бунда мия пўстининг 


232 
енг асосий марказлари (иккинчи сигналлар тизими) тормозланган бўлгани 
туфайли ҳеч қандай назорат бўлмайди. Натижада образ ва тасаввурлар бир-
бири билан аллақандай муносабатларга кириб, одам палапартиш туш кўра 
бошлайди. 
Ихтиѐрий хаѐл жараѐнлари бетартиб равишда, эмас балки муайян бир 
жараѐнда ўтади. Бу тартиб одамнинг эҳтиѐжлари, мақсадлари, ҳиссиѐтлари 
фикр ҳамда маслаклари билан белгиланади.
Ихтиѐрий хаѐл деб олдиндан белгиланган мақсад асосида ирода кучини 
ишга солиб муайян образ ва тасаввурларни яратишга айтилади. Демак, 
ихтиѐрий хаѐл ҳамиша маълум мақсад ва вазифаларни бажариш билан боғлиқ 
бўлади. Бундай мақсад ва вазифалар бошқалар томонидан қўйилиши мумкин. 
Масалан, рассом ўзи ишламоқчи бўлган суратнинг мавзусини ўзи белгилайди. 
Ёзувчи ѐзмоқчи бўлган асарнинг мавзусини ўзи танлайди ва ўзи бадиий 
образларни яратади. Умуман санъат асарларининг ҳаммаси ихтиѐрий хаѐл 
натижасида майдонга келади.
Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ихтиѐрий хаѐл баъзан ихтиѐрсиз 
хаѐлга ўтиб кэтиши мумкин. Шунинг учун ихтиѐрий хаѐл ихтиѐрсиз хаѐлдан 
батамом ажралган ҳолда рўй бермайди. Ихтиѐрий хаѐл жараѐни ҳамиша 
беихтиѐр қилинадиган хаѐл дақиқаларини ўз ичига олади. Масалан, рассомлар 
ѐки композиторлар ўзларининг бирор янги асарларини ихтиѐрий тарзда 
яратаѐтганларида
баъзан ихтиѐрсиз равишда айрим фикрларга берилиб кэтишлари мумкин.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling