Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Хаѐлнинг реаллиги - воқеликни тўғри акс еттирувчи хаѐлий образларнинг 
яратилиши, генийларни хаѐлининг кучи реал хаѐлдир. Масалан, космосга учиш 
хаѐлни олдиндан тасаввур этиш. Хаѐлнинг реаллиги одамнинг тажрибасига
билимига, тафаккурига боғлиқ бўлади. Образлар амалга ошмаса, бу реал хаѐл 
бўлмайди, балки фантастик хаѐл бўлади. Болаларда хаѐл катталарга тақлид 
қилиш орқали ўсади. Болаларда фантазия жуда кучли, масалан, улар оддий 
чўпни "учқур от" деб тасаввур қилиб ўйнайдилар. Уларни қаҳрамон деб ҳис 
қиладилар. Ясли ѐшига нисбатан боқча ѐшидаги болалар хаѐли бир мунча 
кенгроқ бўлади. Уларда хаѐл асосан кенгроқ бўлади. Бола катталарга тақлид 
қилиб, шофѐр, доктор бўлади ва ҳоказо. Боғча ѐшидаги болаларда хаѐл 
ихтиѐрий бўлади. Масалан, катта одам болага кубиклардан уй ясаш, расм 
чизиш каби топшириқлар беради. Боғча ѐшидаги болаларнинг хаѐли катталар 
билан мулоқотда бўлиш таъсирида ўсади. Болалар ертакларни тинглашни, 
воқеаларни ешитишни ѐқтирадилар.
Катталарнинг фикрларини ешитиш натижасида болаларда улар ҳали 
кўрмаган нарсалар тўғрисида образлар пайдо бўлади. Болалар ўйин вақтида 
еркин образларни яратадилар.
Кичик ѐшдаги болалар хаѐлининг ўсиши учун тарбиячининг олиб 
борадиган машғулотлари, турли ўйинларини тасаввур этишлари катта 
аҳамиятга эга. Асосан қизиқишлар хаѐлнинг ўсишига ѐрдам беради.
Хаѐл фаолияти кучли бўлса унинг мазмуни кенгроқ идрок қилинади. Хаѐл 
тасаввурлари есда олиб қолиш, есга тушириш боғланишларини вужудга 
келтириш учун таянч бўлади. Тафаккур жараѐнидаги яққоллик хаѐл фаолияти 
туфайли содир бўлади. Хаѐл фаолияти туфайли туғиладиган ҳислар кўпинча 
анча кучли ва барқарор ҳислар бўлади.
Хаѐлнинг асосий хусусиятлари 
Хаѐл жараѐни ва унинг вужудга келиши бир қанча шароитларга 
боғлиқдир. Хаѐл ҳар доим маълум бир йўналишга эга. Одатда вужудга келган 
хаѐл одамнинг ўз фаолияти давомида нимага интилаѐтгани, нимани истаѐтгани 
билан боғлиқ бўлади. Масалан, тарбиячи тарбияланган болаларнинг ким бўлиб 
йэтишишларини хаѐлан кўз олдига келтириб кўради.
Хаѐл жараѐнининг хусусиятларидан бири шундан иборатки, хаѐл 
одамнинг эҳтиѐжлари, қизиқишлари ва ўз олдига қўйган вазифалари билан 
боғлиқ ҳолда юзага келади. Лекин шуни айтиб ўтиш лозимки, одамнинг 
эҳтиѐжлари ва қизиқишлари ҳамма вақт ҳам истаган нарсаларга 


234 
эришавермайди. Кўпроқ одамнинг хаѐлида ҳамма вақт қўрқинчли нарсалар 
гавдалана боради.
Ана шу пайтдаги эҳтиѐжининг таъсири билан одамнинг хаѐли ўтмишда 
идрок қилинган нарсалардан ҳосил бўлган тасаввурни ижодий равишда қайта 
ишлаб, янги образлар ярата бошлайди.
Хаѐл жараѐнининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, хаѐл 
хамиша бой тажриба ҳамда билимларга асосланади. Агар билим йэтишмаса, 
хаѐлий тасаввур ҳосил бўлмайди. Масалан, кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларга 
қадимги давр инсонлари ҳақида гапирилса, улар худди ҳозирги замон 
кишилари сингари тасаввур қиладилар. Бунинг асосий сабаби билимларнинг 
йэтишмаслиги, шунингдек мазкур ѐшдаги болалар тарихий музейларда 
бўлмаганликлари, театрларга тушиб, тарихий асарларни кўрмаганликлари, 
тарихий киноларни ҳали жуда кам кўрганликлари туфайли бундай 
тасаввурларни ҳосил қилишнинг уддасидан чиқа олмайдилар.
Хаѐл жараѐнининг ўзига хос хусусиятларидан навбатдагиси хотира 
тасаввурларини анализ ва синтез қисмидан иборатдир. Хаѐл учун материал 
бўладиган тасаввурлар хаѐл яратиб бераѐтган образларга кўпинча тўлиқ ҳолда 
кирмасдан, балки қисман фаолиятида рўй беради. Бунда муайян тасаввурлардан 
ажратиб олинган елементларни бошқа тасаввурлар билан қўшиш ва бир туркум 
қилиш жараѐни рўй беради. Мана шундай синтез қилиш фаолиятида 
фойдаланадилар, улар яъни ѐзувчилар ўз асарларидаги ҳайдномаларнинг 
типларини бир қанча айрим тасаввурлардан вужудга келтирадилар.
Ниҳоят хаѐлнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, агар 
идрок образлари айни ҳозирги пайтдаги нарсалар билан боғлиқ бўлса, хотира 
образлари ўтган замондаги нарсаларнинг образларини тиклаш билан боғлиқ 
бўлса, хаѐлий йўл билан яратилган образлар эса ҳозирги ва ўтган замонгагина 
эмас, балки келажак замонга, одам келажакда нима ишлар қилишини хаѐлан 
тасаввур қилиб кўриш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling