Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Реалистик хаѐл - турида воқелик акс еттирилади, орзулар амалга ошади. 
Фантастик хаѐл - амалга ошмайдиган хаѐл туридир.
 
Хаѐл сифатлари
Кишиларнинг хаѐли кенглиги, мазмундорлиги, кучи ва реаллиги
фантазия бойлиги жиҳатидан фарқ қилади. Хаѐл кенглиги воқеликнинг 
кишилар фаолияти учун бўладиган доираси билан белгиланади. Масалан, киши 
санъат, техника, спорт, билимга қизиқса ва улар ҳақида хаѐл қилса, бундай 
кишининг хаѐли кенг бўлади.
Хаѐлнинг унумдорлиги бирор нарсага нисбатан хаѐлнинг бойлиги, хилма-
хиллиги билан белгиланади. Хаѐл кенг бўлса, у мазмундор ҳам бўлади. Хаѐл 
фаолиятнинг бирор соҳасида намоѐн бўлади. Хаѐлнинг кенглиги ва 
мазмундорлиги кишининг билим ва тажрибасига боғлиқ.
Хаѐл кучи кучсиз ва кучли бўлади. Кучли хаѐлда одам жуда тез 
таъсирланади. Масалан, биз "Ўтган кунлар" романини, "Шайтанат" 
романларини ўқиганимизда хаѐл кучли бўлиши натижасида таъсирланамиз. 
Илмий асарни, зерикарли, ҳикояларни ўқиганмизда эса хаѐлимиз кучсиз 
бўлади. Қизиқиш кучли бўлса, хаѐл ҳам кучли бўлади. Болаларнинг хаѐли 
фантазияга бой бўлади. Меҳнат фаолияти натижасида хаѐл сифатлари 
ривожланади. 
Хаѐл кучи қуйидагиларга боғлиқ бўлади.
 Хаѐл кучи эҳтиѐж, қизиқиш, истакларнинг кучига боғлиқ бўлади. 
Масалан: фақат шу бугунги кун ҳақида ўйласа, одамнинг хаѐли кучсиз 
бўлади. 


233 
 Хаѐл кучи ҳиссиѐтга боғлиқ бўлади, ҳиссиѐт қанчалик кучли бўлса, хаѐл 
шунчалик еркин бўлади. Хаѐл кучи идрокка боғлиқ бўлади. Биз идрок 
қилганимизда диққат билан идрок қилсак, хаѐл кучайиб, кенгаяди, агар 
диққатимиз хаѐлга қаратилса, унда идрок қилсак, хаѐл кучайиб кенгаяди, 
агар диққатимиз хаѐлга қаратилса унда идрок сусаяди. Масалан, баъзан 
бир хаѐлга берилиб, атрофдаги нарсаларни кўрмаймиз, ешитмаймиз. 
Хаѐл кучи кишининг аҳволига, асаб тизимига боғлиқ бўлади, яъни асаб 
тизимининг тетиклигига, чарчаб қолганлигига, соғлигига ва бетоблигига боғлиқ 
бўлади. Масалан: ҳарорат жуда баланд бўлиши натижасида образлар жуда 
ѐрқинлашиб кетади. Натижада бундай пайтда одам алаҳсирайди. Галлюсинасия 
хаѐлнинг кучли намоѐн бўлишидир.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling