Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Хаѐл жараѐнларининг нерв-физиологик асослари
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.П. Павловнинг
Хаѐл жараѐнларининг нерв-физиологик асослари
Хаѐл қилиш жараѐни жуда ҳам мураккаб акс эттириш жараѐни бўлишига қарамай, унинг асосида ѐтган физиологик механизмларни академик. И.П. Павловнинг олий нерв-фаолияти ҳақидаги таълимоти асосида маълум даражада тушунтириб ўтиш мумкин. Хаѐлнинг нерв физиологик асосида ҳам миянинг пўстида илгари ҳосил қилинган вақтли алоқаларнинг (ассосиасияларнинг) яна қайта тикланиб, бир-бири билан янгича қўшилиш жараѐни ѐтади. Шуни ҳам айтиш керакки, бош мия ярим шарларида илгари ҳосил қилинган вақтли алоқалар бирин-кетин тикланадилар ва бинобарин уларнинг қўшилишлари ҳам аста-секин юзага келади. Ана шунинг натижасида бош миянинг пўстида инсон ўз шахсий ҳаѐтида ҳеч қачон идрок қилмаган нарсаларнинг образлари пайдо бўлади. Бу образларнинг кўпи воқеликка мутлақо тўғри келмайди ва натижада тормозланиб ҳоладилар. Бошқа бирлари эса воқеликка тўғри келганлиги ҳамда инсон фаолияти учун миядан янги имкониятлар очиб бергани туфайли амалий фаолият натижалари билан мустаҳкамланадилар. Хаѐл қилиш жараѐни ҳамиша нутқ орқали амалга оширилиши туфайли нутқнинг нерв-физиологик асосида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти ҳам фаол қатнашади. Бундан ташқари хаѐл қилиш жараѐнида диққат, хотира, тафаккур ва ирода жараѐнлари ҳам иштирок қилади. Ана шу нуқтаи назардан олганда хаѐлнинг (хусусан ижодий хаѐлнинг) нерв физиологик механизмларни тўла тушунтириб бериш учун йетарли илмий маълумотлар йўқ. ҳозирги кунда фан ва техниканинг жуда тез темп билан ривожланиши ижодий хаѐл жараѐнининг олдига катта вазифалар қўймоқда. Масалан, космик фазони забт этиш, инсоннинг ойга чиқиши, мураккаб ақлли машиналарнинг яратилиши ва шу 229 кабилар инсон тафаккури ҳамда ижодий хаѐлнинг юксак тараққѐти натижасида қўлга киритилмоқда. Одамнинг уйғоқ пайтида юзага келадиган хаѐл жараѐни маълум даражада тартибот ва ихтиѐрий характерга эга бўлади. Шунинг учун одам ўзининг хаѐл қилиш жараѐнини олдидаги мақсад ва вазифаларга бўйсиндира олади. Одам ўзининг билимлари, тушунчаларига асосланган ҳолда хаѐлий образларнинг пайдо бўлишини идора қила олади. Бош мия катта ярим шарларининг барча томонлари тормозланиб, одам ухлаган пайтида ҳам хаѐл туш кўриш шаклида юзага келади. Одатда одам ухлай бошлаган пайтида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти билан боғлиқ бўлган нерв ҳужайралари ҳаммадан олдин тормозланади. Уйқу билан боғлиқ бўлган тормозланиш жараѐни миянинг ҳамма жойига баравар равишда тарқалмайди. Натижада айрим жойлар тормозланмасдан ҳолади ва кутилмаган даражада ажойиб муносабатларга кириша бошлайди. Ана шунинг учун туш кўриш иккинчи сигналлар тизимининг назоратисиз жуда бетартиб, пала-партиш равишда юзага келадиган ассосиасиялардан иборат бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling