Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


ХАЁЛ Хаѐл ҳақида тушунча


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ХАЁЛ
Хаѐл ҳақида тушунча 
Одам ўз ҳаѐти давомида илгари идрок қилган нарса ва ҳодисаларни 
тасаввур етибгина қолмай, балки ҳеч қачон ҳаѐтида учратмаган нарсаларни ҳам 
тасаввур ета олади. Бошқача қилиб айтганда, одам фақат илгари идрок қилган 
нарсаларинигина еслаш билан чекланиб қолмай, балки шу пайтгача ҳеч қаерда 
учратмаган янги нарсаларини ҳам ўз ҳаѐтида ярата олади.
Шунингдек, авлод-аждодларимизнинг ҳаѐтига доир тарихий китобларни 
ўқиѐтганимизда ѐки бўлмаса, ўқитувчининг узоқ чет ел мамлакати ҳақидаги 
қизиқарли гапларини ешитар эканмиз, юқоридаги нарсаларга нисбатан 
тасаввурлар ҳосил бўлади. Хаѐл қилиш жараѐнида идрок қилинган образлар 
орқали ҳосил қилинган тасаввурлар ва бундай тасаввурларни онгимизда хотира 
орқали орттирилиши туфайли юзага келади. Демак, хаѐл жараѐнининг бўлиши 
учун хотира тасаввурларининг


228 
бўлиши шарт. Шунинг учун хаѐлнинг ривожланиши инсоннинг билим бойлиги, 
турмуш тажрибаси билан боғлиқ.
Хаѐл деб одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг 
(ассосиасияларни) қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича қўшилиши 
орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилишга айтилади.
Хаѐл - образ тасаввур ѐки ғоя шаклида янги нарсанинг яратилиши, онг 
фаолияти, яъни илгари идрок қилинмаган нарсаларнинг образларини мавжуд 
тасаввурлар асосида мияда яратишда ифодаланадиган фаолиятдир.
Хаѐлнинг инсон ҳаѐтидаги ўрни жуда каттадир. Исталган меҳнат 
фаолиятини оладиган бўлсак, хаѐлнинг иштирокисиз деярли амалга ошириб 
бўлмайди. Масалан, бирор нарса ясаш бирор ўсимликни ўстириш учун қўлга 
киритиладиган натижаларни олдиндан билиш, яъни хаѐлда тасаввур етиб 
кўриш лозим бўлади. Шунинг учун хаѐл жуда кўп фаолиятларнинг таркибий 
қисмига киради.
Кишининг бутун руҳий ҳаѐти шахснинг билиш фаолияти ва емосионал 
иродавий ҳолатлари билан узвий боғлиқ. Хаѐл идрок хотира тафаккур каби 
мантиқий билиш жараѐнлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. Хаѐлнинг 
маҳсули шундаки, у орқали аввалги тажрибалар қайта ишланади. Хаѐл 
тафаккур билан шундай боғлиқ-ки, хаѐл ҳам, тафаккур ҳам муаммоли 
вазиятлардан келиб чиқади ва шахс эҳтиѐжларига асосланади. Тафаккурда 
фикрлар, тушунчалар асосида ифодаланади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling