Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

И.П.Павлов 
тирик 
мавжудотларнинг 
атрофимиздаги 
муҳитга 
мослашувида ҳосил қиладиган бузиладиган динамик стреотиплар орқали бирор 
ҳиссиѐт ва емосионал кечинмаларнинг ижобий ва салбий сифатларини 
тушунтириб беради.
Динамик стереотип деганда ташқи қайтарилиш натижасида ҳосил 
қилинган шартли рефлекслар, нерв боғланишларининг барқарор тизими 
тушунилади. Ҳар турли қийинчиликлар ва қаршиликларга дуч келиши 
натижасида динамик стереотипларнинг "ўзгариши" салбий емосионал ҳолатни 
юзага келтиради. Ҳиссиѐт бу унинг кечирилишининг турли шакллари фақат 
дарак вазифасини эмас, балки бошқарувчилик функсиясини ҳам бажаради. 
Емоция ҳаракатлари жуда кўп тана ўзгаришлар ифодаланади. Одам 
организмидаги ўзгаришлар кечирилаѐтган ҳиссиѐтнинг объектив кўрсаткичи 
ҳисобланади. Мослашиш характерига оид бўлган, яъни овознинг ўзгариши, 
мимика, имо-ишора, организмда содир бўладиган жараѐннинг қайта 
ўзгаришидан иборат ихтиѐрсиз ва онгли ҳаракатлар психологияда емосионал 
ҳаракатларнинг експрессив томони деб аталади.
Ҳиссиѐтлар одатда жуфт-жуфт бўлиб учрайди. Масалан, ѐқимли- 
ѐқимсиз, хуш-нохуш, хурсанд-хафа, ғазаб-муҳаббат, нафрат каби ана шундай 
ҳиссиѐтлар субъектив характерга эга бўладилар, лекин уларнинг ташқи 
ифодаси ҳам бўлади. Масалан, ҳушчақчақ одам билан ғамгин одамнинг юз 
ифодасини кўз олдимизга келтириб кўриш мумкин. Айнан мазкур жараѐн 
психологияда амбивалентлик ѐки икки тарафламалик деб аталади. 
Амбивалентлик - лотинча ҳар томонлама кучга эга маъносини англатиб 
кишининг бир объектнинг ўзига нисбатан бир вақтнинг ўзида пайдо бўладиган 
бир-бирига қарама - қарши емосионал иродавий ҳолатдир. 
Ҳиссиѐтда амбивалентлик бу роҳатланиш ва азобланишни бирга қўшилиб 
ва бири иккинчисига ўтиб кетмайдиган эмас, балки бунда бирга бўлиш 
кечириладиган ҳиссиѐтнинг зарур характерли сифатларидан бирини ташкил 
қилади. Масалан, рашк ҳиссида муҳаббат ва нафрат. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling