Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс еттирувчи ва сўзларда 
ифодаловчи тушунчаларга таяниб фикр юритишдир. Алгебра, тригонометрия


213 
физика, чизма геометрия, оилй математика масалаларини йечиш маҳалида фикр 
юритиш, мулоҳаза билдириш, абстракт тафаккурга хос мисоллардир. 
Абстракт тафаккур конкрет тафаккурдан ғоят кенг маъно англаниши 
билан қатор нарса ва ҳодисалар тўғрисида, абстракт тафаккур ѐрдамида 
мулоҳаза борлиқ тўғрисида чексизлик, сифат, миқдор, тенглик тўғрисида, 
гўзаллик юзасидан мавҳум абстракт мулоҳаза юритиш мумкинлиги билан фарқ 
қилади.
Ҳодисаларни изоҳлашга, фараз қилишга қаратилган тафаккур назарий 
тафаккур деб аталади. Тушунчалар ўртасидаги боғланишларни ѐритиб бориш 
ва шу боғланишларни назарий жиҳатдан фикр юритиш йўли билан изоҳлаш 
каби жараѐнларни назарий тафаккур ѐрдамида амалга ошириш мумкин. 
Изоҳлаш пайтида изоҳланаѐтган нарса ва ҳодисалар, хосса ва хусусиятлар, 
жисм ва предметлар, умуман бутун воқелик маълум туркумдаги тушунчалар 
қаторига киритилади ва уларнинг фарқ қиладиган белги ва аломатлари фикран 
ажратиб кўрсатилади. Бундан ташқари муайян объектларнинг моҳияти, 
мазмуни мавжуд бўлишлик сабаблари, келиб чиқиши, тараққиѐти, ўзгариши, 
шунингдек уларнинг аҳамияти ва функсия ҳамда вазифалари изоҳлаб берилади. 
Назарий тафаккурни айни бир пайтда абстракт тафаккур деб номлаш 
анъана тусига кириб қолган. Бундай ном билан аташга асосий сабаб назарий 
тафаккурнинг умумий ҳукмларда ифодаланишидир. Масалан, диққат барча 
психик жараѐн ва ҳолатларни муваффақиятли амалга ошириш гаровидир.
Абстракт тафаккур муаммоси қатор собиқ совет психологлари томонидан 
изчиллик билан тадқиқ етилган. Собиқ совет психологиясининг дастлабки 
ривожланиши палласида ушбу масала билан Л.С.Вигоцкий, П.П.Блонскийлар, 
кейинчалик С.Л.Рубинштейн, Б.Г.Ананев, А.Н.Леонтев, Н.А.Менчинская, 
П.Я.Галперин, Р.Г.Натадзе, Д.Б.Елъконин, В.В.Давидов, А.М.Матюшкин ва 
бошқалар шуғулланганлар. 
Назарий 
тафаккур 
туфайли 
воқеликдаги 
умумий 
ва 
муҳим 
боғланишларни, хоссаларни, қонуниятларни англаб оламиз. Шунинг учун қуѐш 
ва ой тутилишини, юлдузлар тизимини ҳаракатини, об-ҳаво маълумотларини, 
йер қимирлаш ўчоқларини, воқеа содир бўлишини анча илгари айтиб 
беришимиз мумкин. Шу сабабдан назарий тафаккурни олдиндан кўриш 
имкониятини яратадиган умумлашган тафаккур деб атайдилар. 
Шундай қилиб, абстракт тафаккур орқали нарса ва ҳодисаларни бевосита 
идрок қилиш мумкин бўлмаган хусусиятлари, ўзаро муносабатлари 
аниқланади, у ѐки бу соҳага оид қонуниятлар очилади, сабаб-оқибат 
боғланишлари акс еттирилади. 
Воқеликни ўзлаштириш воситаси билан реал нарса ва ҳодисаларни 
яратилишига
йўналтирилган фикр юритилади. У қўйилган амалий ва назарий вазифаларни 
янги усуллар билан ҳал қилиш, онгимизда янги тасаввур, тушунча ва ҳукмлар 
ҳосил қилиш, муайян янги нарсалар яратиш билан боғлиқ мураккаб тафаккур 
жараѐнидир. Амалий тафаккур жараѐнининг давоми иш-ҳаракатларини, ақлий 
харакатларни тасаввур қилишда, фикрлашда намоѐн бўлади. Масалан, 
талабалар фаолиятидаги конспект ѐзиш, реферат тайѐрлаш, курс ва диплом иши 
устида ишлаш кабилар амалий тафаккурга яққол мисолдир. 


214 
Муайян фикрни чин ѐки ѐлғонлигини объектив далиллар билан исботлаш 
ўрнига, инсон шахсининг ижобий ѐки салбий сифатлари билангина чекланиб 
қолишдан иборат тафаккур тури авторитар тафаккур тури деб аталади. У 
кўпинча одамларнинг муайян соҳа бўйича билим савиясининг, даражасининг 
чекланганлигидан ва мустақил фикр юритиш қобилиятининг йетарли даражада 
ўсмаганлигидан далолат беради. Шунингдек, психологияда бир-бирлари билан 
узвий равишда боғланган мулоҳаза юритишдан иборат тафаккур жараѐнини 
дискурсив тафаккур деб аталади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling