Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Н.И.Райнвалднинг фикрича, шахснинг тузилиши ва унинг ҳар бир қиѐфаси 
(тимсоли) уч мезон асосида таҳлил қилиниши лозим: 
1.Ориентировка даражаси ва англанганлик хусусияти; 
2.У ѐки бу эҳтиѐжий ҳолатларни ҳаракатлантиришнинг хусусияти ҳамда 
ташкилийлиги; 
3.Инсоннинг емосионал иродавий билишга оид сифатларини намоѐн 
бўлишининг жадаллиги, жиддийлиги ва зўриқиши ва бошқалар
Н.И.Райнвалднинг изоҳлашича, фаолликнинг регулясиясида психик 
функсияларни умумлашган гуруҳлаштириш уч ўлчовли (мезонли) таснифи ақл 
(интеллект), ҳиссиѐт (эмосия) ва ирода моҳияти зиммасига тушиши, шахс 
тузилишини темпрамент, характер ва қобилиятларга, иккинчи томондан эса 
екстроверсия, интроверсия омилларига ажратилишига барҳам беради. 
Н.И.Рейнвалднинг ушбу ѐндашуви А.Р.Лурияни мия фаолиятининг уч 
блокли ролли таснифига бевосита мос тушади, чунончи ақл (интеллект) кўп 
қолларда информасион блок орқали амалга ошади, ирода (ташкилилик) 
программалаштириш блоки билан боғлиқ, хилма-хил емосионал ҳолатлар 
(ҳиссиѐт) юзага келишининг негизида "енергетик" блок ѐтади.
Ақл, ҳиссиѐт, ирода ва уларни рўѐбга чиқарувчи миянинг блоклари
ҳаракатлантирувчиларни эмас, балки ўзаро узвий боғлиқ бўлган инсоннинг 
атроф-муҳитга нисбатан муносабатининг уч томонини англатади. Келтирилган 
фикр мулоҳазалардан шуни хулоса қилиш мумкинки, шахснинг тузилиш 
таркиби, унинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари билан белгиланса, айрим 
олимлар томонидан ташқи объектив омиллар асосида юзага келиши кўрсатиб 
ўтилган.
Таянч тушунчалар 
Аутизм (юнон. ауто - ўзим) - индивиднинг ўзини атрофдаги одамлардан 
чэгаралаб, 
ўзининг 
кечинмаларига 
берилишдан 
иборат 
психологик 
бегоналашув.


113 
Биогенетик қонун (юнон биос - ҳаѐт, генесис - келиб чиқмоқ - 
психологияда Е.Геккел томонидан очилган биологик қонун бўлиб, унга кўра 
онтогенез филогенезни такрорлайди деб ҳисобланади.
Идеал (юнон. идеа – ғоя, тушунча тасаввур) - бирор нарсанинг намунаси, 
айрим одам, гуруҳ ва синф хатти - ҳаракатлари ва интилишини белгиловчи 
олий мақсад.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling