Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

А.Г.Ковалевнинг 
фикрича, 
темперамент 
табиий 
хусусиятларнинг 
муҳимлигини билдириб келади.
Б.Д.Паригиннинг фикрича, шахснинг статик тузилишига қуйидагилар 
киради:

Умуминсоний психологик хусусиятлар


111 

Миллий, касбий, иқтисодий, сиѐсий, синфий бирликка алоқадор 
ижтимоий ўзига хос
хусусиятлар.

Шахснинг индивидуал бетакрор хусусиятлари. 
Чет ел психологларининг шахс тузилиши моҳиятини очиб беришга 
қаратилган кўпгина ѐндашувлари ҳам юксак кўрсаткичларга эришмаганлиги 
туфайли бу масалани ѐритиш учун кескин ўзгариш киритолмади. Олимларнинг 
шахснинг психологик моҳиятини тушунчалар тузиш ѐрдами билан хаспўшлаши 
ижобий изланиш тарзида ўзига тортади, лекин унда шахс "кундалик 
турмушимизда биз билган шахснинг айнан тимсолидир" деб таърифланади. 
АҚШ психологи Г.Олпортнинг фикрича, шахс: ички тизим, "динамик 
қурилма", "мен", "қандайдир метапсихологик мен", ўзида олдиндан мақсад ва 
дизпозисияни ва акс еттирувчи инсон тафаккури ва хулқ-атворида мутаносиб 
равишда қарор топтирувчи жонзотдир". Худди шу боисдан шахснинг синфий, 
тарихий жиҳатдан яққол баҳоланиши очилмай қолади, ижтимоий таҳлил 
ўрнини психологик талқин эгаллайди. 
Психологлардан Т.Парсонд, Г.Мид ва бошқалар "шахснинг ролли 
тузилиши номли "консепсияни ишлаб чиқиб, одамнинг яхлит субъектив 
дунѐсини унинг психологик қиѐфасини диққат марказидан, идрок майдонидан 
четда қолдирадилар. 
Кейинги йилларда чет ел психологиясида олимлар диққатини шахс 
моделининг психологик омиллари тортмоқда. Уларнинг асосий вариантлари 
Г.Айзенк, Р.Кеттелл консепсиялари билан бевосита боғлиқдир. Мазкур 
консепсиялар кўп ѐки оз миқдордаги "омиллар (Айзенкда улар 2-3 та, 
Кеттеллда эса 20 тадан зиѐд) га асосланган бўлиб, улар муайян даражада 
умумлашган индивидуалликни ѐки шахс қиѐфасини ифодаловчи психологик 
хусусиятларни акс еттирувчи руҳий тизимни қайд қилишга асосланади. Аммо 
туб маънодаги шахснинг психологик консепсияси ҳам
индивидуаллик қиѐфаларини ҳақиқий ижтимоий психологик моҳиятини очиш 
имкониятига эга эмас, чунки хусусиятларнинг қонуний равишдаги ўзаро 
алоқалари тавсифланмай қолган. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling