Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


оптимал қўзғалиш ўчоқи ва динамик стереотиплар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

оптимал қўзғалиш ўчоқи ва динамик стереотиплар (И.П. Павлов), 
доминанта (А.А. Ухтомский), ориентир мураккаб психофизиологик ҳодиса 
экани (Е.Н. Соколов) ва бошқалар бўлиб ҳисобланади. 
Психологияда қизиқиш мана бундай типларга ажратилиши мумкин:
Мазмунига кўра: шахсий ва ижтимоий; 
Мақсадига биноан: бевосита ва билвосита; 
Кўламига қараганда: кенг ва тор; 
Қизиқишлар даражаси бўйича: барқарор ва беқарор ва бошқалар. 
Қизиқишнинг мазмун жиҳатидан ўзаро тафовутланиши қуйидагиларда 
мужассамлашади: билиш эҳтиѐжларининг объектлари қайсилар, билимнинг 


108 
мазкур фаолият мақсади билан мутаносиблиги; шахснинг яшаѐтган муҳитига 
нисбатан муносабати кабилар. 
Қизиқишнинг мақсад жиҳатидан фарқи бевосита ва билвосита намоѐн 
бўладиган қизиқишларнинг воқелик, жисмлар ва ҳодисаларнинг емосионал 
жозибалилиги, ҳис-туйғуларга эга бўлишлиги, ташқи таъсирларга бери-
лувчанлиги туфайли вужудга келади. Бевосита қизиқишлар ўрганилаѐтган 
нарсанинг маъноси билан унинг шахс фаолияти учун аҳамияти мос тушган 
тақдирда пайдо бўлиши мумкин. Психологияда бевосита қизиқишнинг юзага 
келиши фаолиятнинг мақсадини англаш билан боғлиқ бўлган билишни эҳтиѐж 
деб аташ қабул қилинган. У ѐки бу нарсаларни (ҳодисалар моҳиятини) билиш, 
кўриш, идрок қилиш, англаб этиш учун қизиарли туюлган ички кечинмалар 
бевосита қизиқишни акс эттиради. Билвосита қизиқишлар меҳнат фаолияти ѐки 
таълим олиш жараѐнининг муайян ижтимоий аҳамияти билан унинг шахс учун 
субъектив аҳамияти ўзаро мос тушганида билвосита қизиқиш юзага келади. 
Меҳнат фаолияти ва таълим жараѐнини онгли ташкил этиш етакчи ва устувор 
рол ўйнайдиган билвосита қизиқишларни таркиб топтириш учун махсус 
тамойилларга, омилкор йўл-йўриқларга ўргатиш мақсадга мувофиқдир. 
Одамларнинг қизиқишлари ўзининг кўлами билан бир-биридан фарқ 
қилади. Шундай шахслар тоифаси ҳам мавжудки, уларнинг қизиқишлари фақат 
бир соҳага қаратилган бўлади. Бошқа бир тоифага тааллуқли одамларда эса 
қизиқишлар қатор соҳаларга, фанларга, объектларга йўналтирилганини 
учратишимиз мумкин. Лекин турли соҳага нисбатан қизиқишларнинг бири, 
агарда уларни оқилона бошқариш имкониятига бўлса, иккинчисига салбий 
таъсир этиши мумкин эмас, қизиқишнинг торлиги кўпинча салбий ҳодиса 
сифатида баҳоланиши мумкин, лекин айни чоғда уларнинг кенглиги ҳам нуқсон 
тариқасида таҳлил қилинса бўлади. Бироқ шахснинг баркамол шахс бўлиб 
камол топиши қизиқишлар кўламини тор эмас, балки кенг миқѐсда бўлишини 
тақазо этади.
Қизиқишлар ўзларининг даражасига қараб барқарор ва беқарор турларга 
ажратилади. Барқарор қизиқишга эга бўлган шахс узоқ вақт давомида ѐқтирган 
предметларига, объектларига, ҳодисаларга нисбатан ўз майлини ҳеч ўзгаришсиз 
сақлаб 
тура 
олади. 
Шу 
боисдан 
инсон 
эҳтиѐжларини 
ўзида 
мужассамлаштирувчи, шахснинг руҳий фазилатига айлана бошлаган 
қизиқишлар барқарор қизиқишлар дейилади.
Инсон шахси хулқ-атворининг ўз мотивлари бўлади. Мотив - маълум 
эҳтиѐжларни қондириш билан боғли бўлган қандайдир фаолиятга 
мойилликдир. Агар эҳтиѐжлар инсон шахси фаоллигининг моҳиятини ташкил 
еца мотивлар бу моҳиятнинг намоѐн бўлишидан иборатдир. Шахснинг 
эҳтиѐжлари мотивлар билан боғлиқдир. Шунинг учун мотивлар бир-биридан 
эҳтиѐж турларига қараб фарқланади. Масалан, моддий эҳтиѐжнинг 
қондирилиши билан боғлиқ бўлган мотивлар ѐки маънавий эҳтиѐжларнинг 
қондирилиши билан боғлиқ бўлган мотивлар бўлиши мумкин. Мотивлар 
англанилган ва англанилмаган бўлиши мумкин. Англанилмаган мотивда одам 
ниманидир истайди, аммо ўша нарса нималигини тасаввур ила олмайди. Демак, 
мотивлар инсон шахси хулқ-атворини ва турли фаолиятларини ҳаракатга 
келтирувчи сабабдир. Хатти-ҳаракатларнинг муҳим мотиви еътиқоддир. 


109 
Еътиқод - шахснинг ўз қарашлари, тамойиллари, дунѐқарашига мос равишда 
ҳаракат қилишга ундовчи англанилган эҳтиѐжлар тизимидир. Тилаклар ҳам 
хатти-ҳаракат мотивлари бўлиб, бу мотивларда мазкур вазиятда бевосита 
бўлмаган яшаш ва тараққий этиш шароитларида эҳтиѐжлар ўз ифодасини 
топади.
Фаолиятга нисбатан англанилмаган майллар борасида енг кўп ўрганилган 
масала кўрсатма беришдир. Бу масала грузин психологи Д.Н.Узнадзе ва 
унинг ходимлари томонидан ишланган. Кўрсатма бериш деганда билиш 
фаолияти билан боғлиқ бўлган эҳтиѐжларни маълум усулда қондиришга тайѐр 
туриш тушунилади. Талабалар ўқитувчилар берадиган топшириқларни 
бажаришга доим тайѐр турадилар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling