Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
O'ZINI-
O'ZI QAROR TOPTIRISH ЎЗИНИ- ЎЗИ ҚАРОР ТОПТИРИШ O'ZINI- O'ZI QAROR TOPTIRISH ESTETIK EHTIYOJ: go'zallik garmoniya 103 Психологик манбаларга асосланиб, фикр юритишимизда эҳтиѐж - жонли мавжудотнинг тобе эканлигини ифода этувчи ва мазкур шарт-шароитларга нисбатан фаоллигини намоѐн қилувчи ҳолат тариқасида ифодаланилади. Инсоннинг фаоллиги бошқа мавжудотлардан ҳам моҳият, ҳам шакл жиҳатидан тафовутга эга бўлиб, юзага келган эҳтиѐжларнинг турли вазиятларда қондирилишида ўз ифодасини топади. Жумладан, мавжудотлар ва ҳайвонлар ўзларининг танаси ва унинг аъзолари тузилишига, инстинктларнинг турли-туманлигига биноан, ўз ўлжасини тутиб олишга нисбатан интилишни вужудга келтирувчи табиий имконияти уни олдиндан пайқаш, сезгирлик орқали зудлик билан фаол ҳаракат қилади. ҳайвонлар эҳтиѐжларининг қондирилиш жараѐни қанчалик мақсадга мувофиқ равишда кечган бўлса, бу эса ўз навбатида уларнинг қуршаб олган яшаш муҳитига енгиллик билан мослашувини таъминлайди. Масалан, асалари хатти- ҳаракатларининг туғма, ирсий дастурида унинг гулларга қўниб, нектар йиғиш эҳтиѐжлари билан чекланиб қолмасдан, балки бу эҳтиѐжларни қондириш объектлари (гулларнинг навлари, уларнинг узоқ ва яқинлиги, қайси томонда жойлашганлиги, мўл-кўллиги кабилар ва ҳокозо) акс этади. Шу боисдан мавжудотларнинг эҳтиѐжларида уларнинг фаоллиги омили сифатида табиий аломатлар инстинктлар, шарсиз рефлекслар ва ҳоказолар бевосита қатнашади. Одамнинг эҳтиѐжи унга таълим ва тарбия бериш жараѐнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тажриба, кўникма, малака, одат, маънавият, қадриятлар билан яғиндан танишиши уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. Табиат томонидан вужудга келтирилган жисм, нарса, буюм инсон учун биологик эҳтиѐжни қондирувчи ўлжа маъносини ва аҳамиятини йўқотади. Одам бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий-тарихий тараққиѐт даврининг хусусий эҳтиѐжларига хизмат қилувчи муайян буюмни зарурият талабига биноан тубдан қайта ўзлаштиришга, такомиллаштиришга қодир онгли зотдир. Худди шу боисдан одамнинг ўз эҳтиѐжларини қондириш 104 жараѐни ижтимоий-тарихий тараққиѐт даражаси билан ўлчанадиган фаолият шакли ва турини эгаллашнинг фаол муайян мақсадга йўналтирилганлиги, маълум режага асосланган ижодий кўриниши сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Инсондаги тор маънодаги эҳтиѐжлар унинг шахсий талабларини қондириш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳамкорлик фаолиятида юзага келувчи жамоавий эҳтиѐжлар яккахоллигига оид хусусият касб этади. Айтайлик, маъруза ўқишга таклиф қилинган машғулотга ўқитувчининг пухта тайѐргарлиги ўз предметининг ўта фидоийси эканлиги учун эмас, балки жамоа нуфузига дог туширмаслик маъсулияти ижтимоий бурч ҳиссига нисбатан эҳтиѐж сезганлиги туфайли амалга ошади. Шахсий эҳтиѐж гуруҳий, жамоавий муносабатлар уйғунлашиб кетганлиги сабабли ўзаро қоришиқ хусусиятига эга бўлади. Ҳар қандай индивидуал фаолиятга нисбатан эҳтиѐжнинг тузилиши ижтимоий аломат, умумийлик, ҳамкорлик хусусиятини касб етиб, фаолиятга ѐндашувда яккахоллик умумийликни, умумийлик эса алоҳидаликни узлуксиз равишда бетўхтов акс еттириб туради. Психология фанида эҳтиѐжларни таснифлаш уларни келиб чиқиши ва ўз предметининг хусусиятига биноан амалга оширилади. Одатда ўзларининг келиб чиқишига биноан эҳтиѐжлар табиий ва маданий турга ажралади. Табиий эҳтиѐжларда инсон фаолияти фаоллиги ўз шахсий ҳаѐтини ҳимоя қилиш, ўз авлоди ҳаѐтини сақлаш, уни қўллаб-қувватлаш учун зарурий шарт- шароитларга юритилганлик, тобелик акс этади. Табиий эҳтиѐжлар таркибига одамларнинг овқатланиши, ташналикни қондириши, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан сақланиш, мусаффо ҳавога интилиш тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Табиий эҳтиѐжлар узоқ вақт давомида қондирилмаса, унинг оқибатида инсон ҳалокатга маҳкум бўлади, ўз сулоласи ҳаѐти ва фаолиятини хавф остида қолдиради. Инсон фаолиятининг фаоллиги инсоният маданияти маҳсули билан боғлиқлигини ифодалаб, маданий эҳтиѐжларни юзага келтиради. Маданий эҳтиѐжлар тўғрисида мулоҳаза юритилганда унинг ижтимоий илдизлари кишилик тарихининг дастлабки манбалари билан узвий боғланиб кэтишини таъкидлаб ўтиш лозим. Лекин табиий эҳтиѐжлар маданий эҳтиѐжлар билан ўзаро уйғунлашган бўлиб, биринчиси иккинчисини тақозо этади. Чунки улар бир-бирининг негизидан келиб чиқади. Худди шу боисдан маданий эҳтиѐжлар объектига табиий эҳтиѐжларини қондирувчи уй-рўзғор буюмлари, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар билан боқланиш воситалари, маданий алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруриятига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради. Одатда жамиятда таълим ва тарбия тизимини эгаллаш, халқ анъаналари, маросимлари, байрамлари, одатлари расм-русумлари, хулқ-атвор кўникмаларини ўзлаштириш жараѐнида рангбаранг маданий эҳтиѐжлар вужудга келади, янгича маъно касб ета бошлайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, табиий эҳтиѐжлар қондирилмаса, улар инсонни ҳалокат ѐқасига етаклайди, бироқ маданий эҳтиѐжларнинг қондирилмаслиги ундай оқибатларга олиб келмайди, унинг камолотини секинлаштиради. 105 Психология фанида эҳтиѐжлар ўз предметининг хусусиятига кўра моддий ва маънавий турларга ажратилади, уларни келтириб чиқарувчи механизмлар манбаи турлича эканлиги еътироф етилади. Инсоннинг овқатланиши, кийиниши, уй-жойга эга бўлиши, маиший турмуш ашѐларига интилиши, комфорт ҳиссини қондириш билан боғлиқ маданият предметларига нисбатан эҳтиѐж сезиш моддий эҳтиѐжлар мажмуасини юзага келтиради. Маънавий маданиятни яратиш ва ўзлаштириш шахснинг ўз фикр мулоҳазалари ва ҳис-туйғулари бўйича бошқа одамлар билан муомалага киришиши ҳамда ахборот алмаштириши, бадиий ва илмий адабиѐтлар билан танишиши, маҳаллий матбуотни ўқиш, кино ва театр кўриш, мусиқа тинглаш кабиларга эҳтиѐж сезиш, яъни ижтимоий онг маҳсулига тобелик маънавий эҳтиѐжлар тизимини вужудга келтиради. Маънавий эҳтиѐжлар моддий эҳтиѐжлар билан узвий боғлиқ бўлиб вужудга келган маънавий эҳтиѐжларни қондириш жараѐни моддий эҳтиѐжларнинг таркибига кирувчи моддий нарсалар ѐрдамида амалга оширилади, чунончи китоб, ѐзув қоғози ва бошқалар. Эҳтиѐжларнинг турлари ҳақида фикр билдирилганда яна шу нарсага эътибор бериш керакки, келиб чиқишига биноан табиий турга тааллуқли эҳтиѐж ўз предметига кўра моддий гуруҳга худди шу мезонлар бўйича бир даврнинг ўзида маданий эҳтиѐжнинг моддий ѐки маънавий эҳтиѐж туркумига киритиш мумкин. Шу тариқа эҳтиѐжнинг келиб чиқиши ва предмети, хусусияти бўйича икки мезонга асосланиб, муайян гуруҳларга ажратилади. Инсон онгининг тарихий тараққиѐтига нисбатан ва эҳтиѐжларнинг объектига берган муносабатига биноан ҳар хил таснифланади ва худди шу мезонларга кўра улар ранг-баранг турларга ажратилади. Уларнинг изчиллиги, барқарорлиги, давомийлиги, кўлами, аҳамиятлилиги, предметлилиги, ижтимоийлиги, индивидуаллиги каби хусусиятлари билан ўзаро бир-биридан фарқланади. Эҳтиѐжлар фаолияти ва хулқ-атвор мотивлари билан тенг алоҳада бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling