Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


ва билимларни эгаллаш (мустақил ўзлаштириш) назариясидир


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ва билимларни эгаллаш (мустақил ўзлаштириш) назариясидир. Мазкур 
назарияга биноан шахснинг ҳаѐти ва унинг воқеликка нисбатан муносабати 
кўпинча кўникмаларни эгаллаш, билимларни ўзлаштиришдан иборат бўлиб, 
унинг самараси қўзғатувчини узлуксиз равишда мустаҳкамлаб борилишининг 
маҳсулидир. Бу назариянинг тарафдорлари Е.Торндайк ва Б.Скиннерлар 
ҳисобланади. 
К.Левин томонидан тавсия қилинган "фазовий зарурат майдони" 
назарияси психология фани учун (ўз даврида) муҳим аҳамиятни касб этади. 
К.Левиннинг назариясига кўра, индивиднинг хулқи (хатти-ҳаракати) 
психологик куч вазифасини ўтовчи иштиѐқ (интилиш) мақсадлар билан 
бошқарилиб турилади, ва улар фазовий зарурат майдонининг кўлами ва таянч 
нуқтасига йўналтирилган бўлади. 
Психологияда психогенетик ѐндашиш ҳам мавжуд бўлиб, у биогенетик, 
сосиогенетик омилларнинг қийматини камситмайди, балки психик жараѐнлар 
тараққиѐтини биринчи даражали аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди. Ушбу 
ѐндашувни учта мустақил йўналишга ажратиб таҳлил қилиш мумкин, чунки 
уларнинг ҳар бири ўз моҳияти, маҳсули ва жараѐн сифатида кечиши билан 
ўзаро тафовутланади. 
Психологиянинг иррасионал (ақлий билиш жараѐнларидан ташқари) 
таркибий қисмлари бўлиши эмосия, майл ва шу кабилар ѐрдамида шахс 
хулқини таҳлил қилувчи назария психодинамика дейилади. Мазкур 
назариянинг 
йирик 
намоѐндаларидан 
бири 
америкалик 
психолог 
Е.Ериксондир. У шахс ривожини 8 та даврга ажратади ва уларнинг ҳар 
қайсиси ўзига хос бетакрор хусусиятга эгалигини таъкидлайди.
Когнитив йўналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Ж.Келли ва 
бошқаларни киритиш мумкин. 
Ж.Пиаженинг интеллект назарияси иккита муҳим жиҳатга ажратилган 
бўлиб, у интеллект функсиялари ва интеллект даврлари таълимотини ўз ичига 
қамраб олади. Интеллектнинг асосий функсиялари уюшқоқлик (тартиблилик) 
ва адаптасия (мослашиш, кўникиш) дан иборат бўлиб, интеллектнинг 
функсионал инвариантлиги деб юритилади. 
Собиқ совет психологиясида шахснинг ривожланиши муаммоси 
Л.С.Вигоцкий, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтев, Б.Г.Ананев, 
Л.И.Божович сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топа 
бошлаган. Кейинчалик бу масала билан шу?улланувчилар сафи кенгайиб борди. 


100 
Худди шу боисдан шахснинг тузилиши, илмий манбаи, ривожланишнинг ўзига 
хослиги бўйича ѐндашувда муайян даражада тафовутга эга. Ҳозирги даврда 
шахснинг ривожланиши юзасидан мулоҳаза юритилганда олимларнинг илмий 
қарашларини муайян гуруҳларга ажратиш ва ундан сўнг уларнинг моҳиятини 
очиш мақсадга мувофиқ. Онтогенезда шахс тараққиѐтини бир неча босқичларга 
ажратиш ва уларнинг ҳар бирига алоҳида илмий психологик таъриф бериш 
нуқтаи-назаридан ѐндашишни қуйидаги назария ва йўналишларини кўрсатиб 
бериш 
мумкин. 
Жумладан, 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling