Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
ШАХС Шахс ҳақида тушунча
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- М.Г.Давлетшин
- Индивидуаллик
ШАХС
Шахс ҳақида тушунча Шахс тушунчаси кенг ва кўп қирралидир. Меҳнат қила олиш кўникмасининг мавжудлиги, инсонлар билан биргаликда фаолият муносабатни амалга ошираѐтган киши аста - секин шахсга айланиб боради. Бевосита моддий дунѐни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш жараѐнининг субъектга айланмоқда. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, яъни шахс, индивид, индивидуаллик тушунчасининг ўзаро боғлиқлик жиҳатлари мавжудми? Бунинг учун мазкур тушунчаларнинг мазмунини таҳлил қилиш самарали ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дастлаб индивид тушунчасининг мазмунига тўхталиш лозим. А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий 95 психология" дарслигида "Индивид" тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни, катта ѐшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ѐввоийлик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаѐтган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш лозим. Индивид тушунчаси профессор Е.Ғозиевнинг "Умумий психология" дарслигида тавсифланишича, индивид лотинча ажралмас, алоҳида зот маъноларини англатиб, инсон зотига хослик масаласини белгилаб беради. Шунингдек, катта ѐшдаги руҳий соғлом одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади. М.Г.Давлетшин таҳрири остида чиққан "Психологиядан қисқача изоҳли луғатда" индивид бўлинмас, айрим жинс, шахс маъноларини англатиб, биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудот сифатида кўрсатиб ўтилади. Келтирилган таърифлардан шуни хулоса қилиш мумкинки шахс деб муайян жамиятда яшовчи фаолиятнинг бирор тури билан шуғулланувчи, кишилар билан нормал тил орқали муносабатга киришувчи онгли индивидга айтилади. Индивид сифатида дунѐга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараѐн ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Дунѐга келаѐтган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятининг мавжудлигини тақозо еца, миясининг тузилиши ақл-ҳушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакли шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболларининг мавжуд- лигини кўрсатади. Юқорида айтилганларнинг барчасида чақалоқнинг инсон зотига мансублигини таъкидланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд етилади. Буни қуйидаги схема асосида тушунтириш лозим. INDIVIDUALLIK INSON INDIVID SHAXS 96 Шахснинг енг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир. Индивидуаллик деганда инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс еттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараѐнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолият мотивлари, инсон маслаги, дунйқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реаксиялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Индивидуаллик индивиднинг бошқалардан фарқлайдиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги ҳамда унинг қайтарилмаслигидир. Зикр етилган психологик хусусиятларнинг бир хилдаги бирикмасини ўзида мужассамлаштирган одам йўқ, инсон шахси ўз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling