Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

қонуни"ни (филогенезни қисқача такрорланишини) ҳисоблайди. Унинг 
фикрича, онтогенездаги индивидуал тараққиѐт филогенезнинг муҳим 
босқичларини такрорлайди. Биогенетик консепсиянинг бошқа бир тури немис 
"конститусион психологияси" (инсон тана тузилишига асосланган назария) 
намоѐндалари томонидан ишлаб чиқилган. Е.Кречмер шахс типологияси 
негизида бир қанча биологик омилларни (масалан тана тузилишининг типи ва 
бошқаларни) киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан психологик хусусияти 
ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд деб тахмин қилади. Е.Кречмер одамларни 
иккита катта гуруҳга ажратади ва унинг бир бошида сиклоид тоифасига хос (тез 
қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта барқарор), иккинчи учида шизоид тоифасига 
(одамови, муносабатга қийин киришувчи, ҳис-туйғуси чекланган) хос одамлар 
туришини айтади. Бу тахминни у шахс ривожланиши даврига кўчиришга 
ҳаракат қилади, натижада ўсмирларда сиклоид хусусиятлари (ўта 
қўзғалувчанлик, тажовузкорлик, аффектив табиатлилик, илк ўспиринларда эса 
шизоидлик хусусиятлари) бўлади деган хулоса чиқаради. 
Биогенетик назариянинг намоѐндалари америкалик психологлар 
А.Гезелл, С.Холл тараққиѐтнинг биологик моделига асосланиб иш кўрадилар ва 
бу жараѐнда мувозанат, интеграсия ва янгиланиш сикллари ўзаро ўрин 
алмашиниб туради, деган хулосага келадилар. 
Психология тарихида биологизмнинг енг яққол кўриниши Зигмунд 
Фрейдни шахснинг барча хатти-ҳаракатлари (хулқи) онгсиз биологик майллар 
ѐки инстинктлар билан шартланган, айниқса, биринчи навбатда у жинсий 
майлга (либидога) боғлиқдир. 
Биологик назарияга қарама-қарши бўлган назария сосиогенетик назария 
ҳисобланади. Сосиогенетик ѐндашувга биноан шахсда рўй берадиган 
ўзгаришлар жамиятнинг тузилиши ижтимоийлашиш усуллари ва уни қуршаб 


99 
турган одамлар билан ўзаро муносабати воситаларидан келиб чиққан ҳолда 
тушунтирилади. Ижтимоийлашув назариясига кўра инсон биологик тур 
сифатида туғилиб, ҳаѐтнинг ижтимоий шарт-шароитларининг бевосита таъсири 
остида шахсга айланади. 
Ғарбий Европанинг енг муҳим нуфузли назарияларидан бири бу роллар 
назариясидир. Ушбу назариянинг моҳиятига биноан жамият ўзининг ҳар бир 
аъзосига статус (ҳақ-ҳуқуқ) деб номланган хатти-ҳаракат (хулқ)нинг барқарор 
усуллари мажмуасини таклиф қилади. Инсон ижтимоий муҳитда бажариши 
шарт бўлган махсус роллари шахснинг хулқ-атвор хусусиятларида ўзгалар 
билан муносабат мулоқот ўрнатишда сезиларли из қолдиради. 
АҚШда кенг тарқалган назариялардан яна бири бу индивидуал тажриба 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling