Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Сезгилар таснифи ва турлари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Сезгилар таснифи ва турлари. 
Сезгилар қайси аъзолар ѐрдамида ҳосил қилинишига қараб, қуйидаги 
турларга, яъни кўриш, ешитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери, мускул-ҳаракат, 
органик сезгиларга ажратилади. Улар сезги аъзолари қаерда жойлашганлигига 
қараб тавсифланади. 
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига 
биноан сезгилар қуйидагича классификасия қилинади. Ушбу таснифланишнинг 
дастлабки кўриниши инглиз олими Ч.Шеррингтонга тааллуқлидир. У 
ресепторнинг қаерда жойлашганлигига қараб, сезгиларни уч турга бўлади.
 Ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттириш 
гамослашган ҳамда ресепторлари тананинг сиртқи қисмида жойлашган 
сезгилар, яъни екстроресептив сезгилар
 Ички тана аъзолари ҳолатларини акс еттирувчи ҳамда ресепторлари ички 
тана аъзоларида, тўқималарда жойлашган сезгилар, яъни интероресептив 
сезгилар.
 Танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот 
(ахборот, хабар) берувчи мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда 
жойлашган сезгилар, яъни проприоресептив сезгилар
Сезгиларнинг таснифи ва бу борадаги тадқиқотларни таҳлил қиламиз. 
Дастлабки мулоҳазалар интероресептив сезгилар у борасида рус психологи 
А.Р.Лурия тадқиқот ишини олиб борган. Унинг фикрича, интероресептив 
сезгилар асл, туб, маънодаги сезгилар эмас, балки эмосиялар билан сезгилар 
ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоѐн бўлади. Психология фанида 
мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги сабабли уни "номаълум ҳислар" деб 


141 
аталган. Бу асосан ички органларнинг хасталикларида вужудга келувчи 
ҳолатларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этади.
Интероресептив сезгилар инсоннинг кайфиятида, емосионал реаксиялари 
ўзгаришида кўзга ташланади, болада эса хатти-ҳаракатнинг кескин ўзгаришига 
сабаб бўлади. Чунки бола тана аъзоларидаги ички ҳолатини англаш, ҳис қилиш 
имкониятига эга эмас. Шунинг учун ундаги хатти-ҳаракатнинг умумий 
ўзгариши белгилардан буни сезиш мумкин. 
Интероресептив сезгилар организмдаги ички жараѐнларни ўзаро ўрин 
алмаштириш мувозанатини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бу 
жараѐнни бир сўз билан айтганда, организмдаги жараѐнларни ўзаро ўрин 
алмашиб туришнинг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Шунингдек, мазкур 
сезгилар инсонда юзага келадиган пулс, зўриқиш, аффект ҳолатларини 
йўқотиш, туғилиб келаѐтган майлларни қондириш билан боғлиқ вазифани 
бажаради. Натижада ички тана аъзоларининг фаолиятини издан чиқариш 
ҳолати юз бериши мумкин.
Интероресептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интеро-сепсия 
билан биргаликда К.М.Биков, В.Н. Черниговкийлар томонидан атрофлича 
ўрганилган. Уларнинг фикрига кўра, бу нарсаларнинг барчаси шартли 
рефлектор фаолияти механизмларидан келиб чиқади 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling