Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Кўриш сезгилари 
Инсонлар томонидан ранг ва ѐруқликни сезиш кўриш сезгилари орқали 
амалга ошади ва сезиладиган ранглар хроматик ва ахроматик турларга 
бўлинади. Психофизиологик қонунга кўра ѐруқлик нурлари учбурчак шиша 
призма орқали ўтиб синганда ҳосил бўладиган ранг хроматик ранглар деб 
аталиб, уларга камалак ранглар, яъни қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, 
кўк, бинафша тусларини қамраб олади. Одатда оқ ранг, қора ранг, кулранг ва 
уларнинг турлича кўринишлари
ахроматик ранглар деб номланади.
Кўриш сезгиларининг органи кўз ҳисобланиб, у кўз соққаси ундан чиқиб 
келадиган кўрув нервларидан ташкил топган бўлиб, кўз соққасини ташқи 
томирлари ва тўр пардалари ўраб туради. Ташқи парданинг тиниқ бўлмаган оқ 
қисми склера ѐки қотган қаттиқ парда деб номланади. Унинг олд томонига 
жойлашган бир мунча қавариқ қисми тиниқ мугус парда бўлиб, унинг олдинги 
қисми рангдор парда деб аталади. Мазкур парданинг рангига биноан унинг 


143 
товланишига қараб, одамларда кўз кўк, қора каби жилва беради. Рангдор 
парданинг ўрта қисмида юмалоқ тиниқ модда бўлиб, уни қорачиқ деб атаймиз 
ва у орқали кўз ичига ѐруқлик нурлари киради.
Кўзларнинг учинчи пардаси тўр парда деб номланиб, у кўз соққасининг 
деярли бутун ички юзасини қоплайди. қорачиқ билан рангдор парданинг 
орқасида икки томони қавариқ, тиниқ жисм кўз гавқари жойлашган бўлади. 
Ёруқлик нурлари унда тўпланиб, сўнг синади ва тўр пардага нарса ѐки 
жисмнинг акси, сурати тушади. 
Кўз соққасининг гавқари билан тўр парда ўртасидаги бутун ички юзаси 
шишасимон жисм деб номланувчи махсус тиниқ суюқлик билан қопланган 
бўлади. Тўр парда ранг ва ѐруқликни сезиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
унда кўрув нервининг тармоқлари жойлашгандир. Ушбу тармоқларнинг 
чеккадаги учларида таѐқча ва колбачалар деб аталадиган махсус нерв 
хужайралари мавжуддир. Инсон кўзини тўр пардасида 130 миллионга яқин 
таѐқчалар ва колбачалар деб аталадиган махсус нерв ҳужайралари мавжуддир. 
Инсон кўзининг тўр пардасида 130 миллионга яқин таѐқча ва 7 миллионга яқин 
колбача бор деб тахмин қилинади. Колбачалар ѐрдами билан хроматик, яъни 
кундузги ранглар кўрилади. 
Таѐқчалар ѐруқликни яхши сезувчан бўлиб, хира ва қоронғу пайтларда ўз 
функсиясини бажаради, ахроматик рангларни акс эттиради.
Тўр парданинг енг сезгир жойи - сариқ доғнинг асосан, колбачалар билан 
марказий чуқурчаси ҳисобланиб, унга қайси нарсанинг акси тушса, худди шуни 
ҳаммадан равшанроқ кўрамиз. Обектга тик қараш натижасида кўз мускуллари 
унга қаратилади ва акс еттирувчининг суръати сариқ доғга тушади. Бундай 
тарздаги кўриш тўғри кўриш дейилади.
Одам кўзи рангларнинг тахминан, 380 миллимикрондан 780 
миллимикронгача узунликдаги тўлқинларнинг таъсирини сезади.Уч рангли 
сезги назариясининг асосий қоидалари 1756 йилда М.В.Ломоносов томонидан 
баѐн қилинган бўлса, 1856 йилдан кейин немис физиги Г.Гелмголс томонидан 
уни тўла исботлаб берилган.
Ушбу назарияга биноан тўр парданинг колбачаларида учта асосий 
елемент мавжуддир, улардан бирининг қўзғалиши қизил ранг сезгисини
иккинчи қўзғалиши яшил ранг сезгиси ва учинчи қўзғалиши бинафша ранг 
сезгисини ҳосил қилади. Назарияга кўра ѐруқлик тўлқинлари бирданига учта 
елементни бир хилда қўзғаца, оқ ранг сезгиси вужудга келади. Лекин ѐруғлик 
тўлқинлари икки ѐки уч елементга таъсир қилса-ю, аммо бу бир текис кечмаса, 
у ҳолда сезувчи елементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалувчанлигига 
қараб, ҳар хил ранг сезгилари намоѐн бўлади.
Ҳозирги замон психологиясида рангларни сезиш ѐлғиз тўр пардасидаги 
жараѐнлар билангина эмас, балки мия пўстида юзага келадиган бошқа 
жараѐнлар билан ҳам боғлиқ эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуддир. 
Замонавий маълумотларга биноан таѐқчаларда кўриш пурпури деган махсус 
модда борлиги исботланган. Кўзга ѐруқлик таъсири етганда кўриш пурпури 
кимѐвий йўл билан парчаланиб, таркибий қисмларга бўлинади ва мазкур 
жараѐн кўриш нервини қўзғатиб, ѐруғлик сезгисини ҳосил қилади ва 
қоронғуликда эса пурпур функсионал ҳолатини қайта тиклайди. 


144 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling