Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

И.М.Сеченовнинг фикрига кўра жисмни кўз билан идрок қилиш учун 
кўз ўша нарсани "қидирсин", фақат шундагина мақсадга мувофиқ ҳаракат юзага 
чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология фанида кўз ҳаракатлари назарияси 
ишлаб чиқилган бўлиб, улар макро ва микро ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз 
кўринишларга ажратилади. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади: 
Конвергент, дивергент, горизонтал, вертикал, парсимон ва бошқалар. Кўз 
ҳаракати ѐрдами билан фазода ўрин алмашиб турган жисмларни топиш, билиб 
олиш ва иденфикасиялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфти ташқи 
мускуллари, яъни мия бош суягининг ИИИ, ИВ ва ВИ жуфт нервлари орқали 
рўѐбга чиқади, кўзнинг макро ва микро ҳаракатлари сезгининг механизми 
ролини бажариш имкониятига эга.
Жаҳон психология фани маълумотларига қараганда сезгилар атроф- 
муҳит тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда ягона билиш манбаи сифатида хизмат 
қилади. Сезгилар шундай бир ахборот каналики, улар ташқи оламдан ва ички 
тана аъзоларидан келадиган барча ҳолатлар, таассуротлар худди шу йўллар 
орқали мия пўстига йетиб боради, инсонга таъсирларга нисбатан тўғри жавоб 
реаксиялари қайтаришга ѐрдам беради. 
Ҳис этиш ѐки сезгининг филогенетик тараққиѐти шуни кўрсатадики, 
ҳайвонларда маълум нарсани сезиш, ҳис этиш уларнинг биологик жиҳатдан 
зарурият эҳтиѐж эканлигига қараб ривожланган.


151 
Бу ҳолатлар кўпинча хориж олимлари томонидан изчил равишда 
ўрганилган, уларнинг ўзига хос омиллар механизмлари мавжудлиги таъкидлаб 
ўтилган. Масалан, турли асалари хатти-ҳаракатлари кузатилганда, гулга ўхшаш 
мураккаб геометрик шаклга нисбатан асаларининг дифференсировкаси осон 
кечган. Агарда шу мураккаб геометрик шакл гулларга оид бўлмаса, у ҳолда 
арида дифференсировка жуда қийинчилик билан вужудга келган. Тадқиқотчи 
Боснинг кузатишича, жониворлар қурт-қумурсқаларга хос бўлган товушларга 
нисбатан худди шу турдаги ҳаракатларга бефарқлик билдирмаган, мобода 
товушлар қаттиқ ва тез суръатда кечса, уларга ҳеч қандай эътибор бермаган. 
Ушбу вазифани олим биологик шартланганликдан келиб чиққан табиий эҳтиѐж, 
инстинкт билан узвий боғлаган. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling