Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

 
ИДРОК 
Идрок ҳақида тушунча. 
Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараѐн бўлиб, 
барча руҳий ҳолатлар, хусусиятлар, хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни 
эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоѐн 
бўлади, акс эттириш да иштирок этади.
Идрок сезгига нисбатан бир мунча мураккаброқ, тўлароқ акс эттириш
жараѐни бўлиб, сезги аъзоларимизга таъсир етиб турган нарса ва ҳодисаларни 
бутун белги ҳамда хусусиятлари билан бутунлигича, яъни яхлит акс эттириш 
дан иборатдир. Масалан, олмани кўрган пайтимизда унинг шакли, ранги, 


157 
таъми, ҳиди ва нави билан биргаликда бир бутун нарса тарзида идрок етамиз. 
Демак, идрок қилиш жараѐнида деярли барча сезгиларимиз қатнашади.
Шунинг учун ҳам идрок сезгига нисбатан анча мураккаб акс эттириш
жараѐнидир.
Шахс теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг фақат айрим 
хоссаларини онгда акс еттириб қолмайди, балки уларнинг барча хоссаларини 
биргаликда бир бутун ҳолда ҳам акс эттиради.
Психологик адбиѐтларда идрок тушунчасига турлича таърифлар учрайди. 
Жумладан М.Воҳидовнинг "Психология" дарслигида идрок деб сезги 
аъзоларимизга таъсир етаѐтган нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолича акс эттириш 
га айтилади, деб келтирилади. 
В.Каримованинг 
"Психология" 
ўқув 
қўлланмасида 
идрок 
бу 
билишимизнинг шундай шаклики, у борлиқдаги кўплаб хилма-хил предмет ва 
ҳодисалар орасида бизга айни пайтда керак бўлган объектни хосса ва 
хусусиятлари билан яхлит тарзда акс эттириш имизни таъминлайди.
Келтирилган таърифлардан келиб чиққан ҳолда идрокка қуйидигича 
таъриф бериш мумкин: Идрок-деб сезги аъзоларига бевосита таъсир етиб 
турган нарса-ҳодисалар образларини киши онгида бир бутун ҳолда акс 
еттирилишига айтилади. 
Киши нарса-ҳодисаларнинг айрим хоссаларини сезади. Уни бир бутун 
ҳолда идрок қилади. Чунки нарса ва хосса бир-биридан ажралган ҳолда мавжуд 
бўлмайди. Одам нарсаларни идрок қилаѐтганда унинг айрим хоссаларини 
сезади. Масалан: чақмоқ қандни идрок қилинади, унинг ширинлиги сезилади. 
қуѐшни идрок қилинади, унинг иссиқлиги сезилади ва бошқалар.
Идрок қўзғатувчиларнинг айрим хусусиятларини акс еттирувчи 
сезгилардан фарқ қилиб, нарсани бутунлигича, яхлитлигича, унинг ҳамма 
хусусиятлари билан биргаликда акс еттирилади. Шунинг учун идрок айрим 
сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир, деган хулоса чиқариб бўлмайди. 
Идрок ўзига хос тузилишга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жиҳатидан 
янги юксакроқ босқичидир. 
Идрокнинг муҳим томонларидан бири - унинг хусусиятларини турли 
жабҳалар, вазиятлар, шароитларда намоѐн бўлишидир. Идрокнинг муҳим 
хусусиятларидан бири - бу фаол равишда бевосита акс эттириш
имкониятининг мавжудлигидир. Одатда инсоннинг идрок қилиш (персептив) 
фаолиятини унинг ўзлаштирилган билимлари, тўплаган тажрибалари 
шунингдек, мураккаб аналитик-синтетик ҳаракатлар тизими замирида юзага 
келади. 
Идрокнинг яна бир муҳим хусусияти, унинг нарса ва ҳодисаларни 
умумлашган ҳолда акс еттирилишдир. Маълумки, инсон психикасига кириб 
бораѐтган кўп қиррали, кўп ѐқлама амаллари идрок қилиш билан чекланиб, 
чэгараланиб қолмасдан, балки ўша мажмуа аниқ қисм ѐки ҳодиса сифатида 
баҳоланади. 
Идрокнинг 
навбатдаги 
хусусияти 
унинг 
ҳаракатчанлиги 
ва 
бошқарувчанлигидир. Масалан: тошкўмир ѐруқликда ѐқду сочади, оқ қоғоздан 
кўпроқ нур балқийди. Лекин инсон бу нарсаларни "қора" ва "оқ" деб идрок 


158 
қилади, вужудга келган бевосита субъектив таассуротларга нисбатан 
ўзгартиришлар, тузатишлар киритади.
Идрок жараѐнида деярли барча сезгиларимиз иштирок еца ҳам идрок 
сезгиларимизнинг оддий йиғиндисидан иборат деб бўлмайди. Идрок жараѐнида 
турли сезгиларимиздан ташқари одамнинг шу пайтгача орттирилган турмуш 
тажрибаси ҳам иштирок этади. Одам ўз турмуш тажрибасида жуда кўп нарса ва 
ҳодисаларни такрор-такрор идрок қилгани туфайли одамнинг идроки 
англанилган харакатларга эгадир. Шунинг учун йетарли турмуш тажрибасига 
эга бўлган одам (яъни катта ѐшли одамлар) идрок қилаѐтган нарсаси нима 
эканлигини англашга ѐрдам беради. ҳеч қандай турмуш тажрибасига эга 
бўлмаган одам, (яъни чақалоқ, болалар) идрок қилаѐтган нарсаси нима эканини 
ҳали мутлақо билмайди. 
Идрок жараѐни шунчаки оддий акс эттириш дан иборат эмас. Идрок 
жараѐнида одамнинг диққати, хотираси, тафаккури, хаѐли, ҳиссиѐти ва иродаси 
иштирок этади. Чунончи, одам диққатини қаратмасдан (йўналтирмасдан) 
бирорта нарсани ҳам мутлақо идрок ета олмайди.
Диққат қаратилгандагина таъсир етаѐтган нарса ва ҳодисаларни равшан 
идрок етамиз. Идрок жараѐнида одамнинг илгари орттирган турмуш тажрибаси 
иштирок қилар экан, бинобарин идрок жараѐни одамнинг хотираси билан 
боғлиқдир.
Идрокда ҳар доим хусусан таниш жараѐни иштирок этади. Таниш 
жараѐни қатнашаѐтганини туфайли одам идрок қилаѐтган нарсаларини дарров 
англаб ола билади. Машҳур рус физологларидан И.И.Сеченовнинг 
таъкидлашича, одам ҳозирги идрокидан ҳосил бўлган образлар илгариги 
идрокларида вужудга келган ва хотирасида сақланиб қолган образлар билан 
таққослаб кўради. Агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгари худди шу 
нарсани идрок қилишдан вужудга келтирилган образга
тўла мос келса, айни чоқда идрок қилаѐтган нарсасини танийди. Аксинча, агар 
ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгариги образга мос келмаса, яъни айни 
чоғда идрок қилаѐтган нарсани одам танимаса идрок давом еттирила беради. 
Идрок жараѐнида нутқ ва тафаккурнинг қатнашиши шунда намоѐн бўладики, 
ҳар бир идрок ниҳоясига бориб, ҳукм шаклида, яъни чигал гап шаклида 
ифодаланади. Чунончи одамни ѐки бирор идишни идрок қилаѐтганимизда 
идрокимизни, "бу пиѐла" деб тугаллаймиз. Нарсаларнинг номини аташ билан 
идрокимизнинг мазмунини равшанлаштирамиз. Агар идрок жараѐнида 
нарсаларнинг номини атай олмасак, яъни идрок қилаѐтган нарсалар бизга 
нотаниш қандайдир янги нарсалар бўлса, ундай пайтда идрок жараѐнидаги 
тафаккур фаоллашиб кетади. Одам идрок қилаѐтган нарсаси нима эканлиги 
ҳақида ўйлай бошлайди. 
Идрок жараѐнида хаѐлнинг қатнашиши шунда кўринадики, одам ўзидан 
алланималарни қўшиб, идрок қилаѐтган нарсасидан ҳосил бўлган образнинг 
мазмунини кенгайтириб юборади. Масалан, осмондаги тўда-тўда булутларга 
қараб, уларнинг шаклини нималаргадир ўхшатиш мумкин. Идрок жараѐнида 
хаѐлнинг иштирок қилиши, хусусан, болаларда яққол кўринади.
Идрок жараѐнида ҳис-туйғуларнинг иштирок қилиши шу идрок қилаѐтган 
нарсаларимизга нисбатан ҳосил бўладиган муносабатларимизда кўринади. 


159 
Одам идрок қилаѐтган ҳамма нарсаларга нисбатан бир хилда муносабатда 
бўлмайди. Агар одам илгари бирор нарсани идрок қилаѐтган пайтда қаттиқ 
хафа бўлган, кайфияти бузилган бўлса, шу нарсани яна иккинчи марта идрок 
қилганда яна ҳиссиѐтларга нисбатан бўлса ҳам содир бўлади. Бундан ташқари 
идрок ҳиссий ҳолатнинг иштироки яна шунда очиқ равшан кўринадики, одам 
қаттиқ қўрқинч ҳиссини бошидан кечираѐтган пайтда идроки янглиш бўлади, 
яъни кучли ҳиссий ҳолат таъсирида айрим нарсалар бошқача бўлиб кўринади. 
Чунончи кечаси қоронғи кўчада қўрқиб келаѐтган одамга рўпарасидаги тўнка 
писиб, пойлаб, ўтирган одамга ўхшаб кўринади. Шунинг учун ҳам " қўрққанга 
қўша кўринар" деган халқ мақоли бежиз айтилган эмас. Аксинча, одамнинг 
кайфияти чоқ, хурсанд пайтида ҳамма идрок қилаѐтган нарсалари чиройли ва 
ѐқимли бўлиб туюлади.
Маълумки, идрок сезги аъзолари асосида вужудга келади. Ҳар бир идрок 
жараѐнида бир неча сезги аъзоси иштирок этади. Лекин улардан бири енг 
муҳим ўринда туради. Масалан, суратни идрок қилишда кўриш органи, мусиқа 
ва нутқни идрок қилишда ешитиш органи йетакчилик қилади. Идрок жараѐнида 
қайси сезги аъзосининг йетакчилик ролини ўйнашига қараб, идрокни бир неча 
турларга ажратиш мумкин. Масалан, кўриш идроки, ешитиш идроки, ҳид 
билиш идроки, таъм билиш идроки ва бошқалар. Бундан ташқари идрокнинг 
аралаш тури ҳам мавжуд бўлиб, бунда бир неча анализатор биргаликда 
иштирок этади. Масалан, кинофилмни идрок қилишда кўриш ва ешитиш 
сезгиси иштирок этади. Теварак атрофдаги нарса ва ҳодисалар бир-бирига 
боғлиқ. Улар муайян маконда маълум вақтда содир бўлади. Шунингдек, улар 
бир-бирларига ва идрок қилувчига нисбатан маълум муносабатда шакл, ҳажм 
ва бошқа хоссаларга эгадир.
Сезгилар енг оддий елементар психик жараѐндир. Идрок эса сезгиларга 
қараганда мураккаб психик жараѐн қисобланади. Идрокнинг мураккаблиги 
қуйидагиларда ифодаланади:
 Ҳар бир идрок таркибига айни вақтда бир неча сезги киради. Масалан, 
қовунни идрок қилиш, бунда қуйидаги сезгилар иштирок этади, 
қовуннинг шакли ва рангини акс еттирувчи кўриш сезгиси, ҳидини акс 
еттирувчи ҳид сезгиси, мазасини акс еттирувчи таъм билиш сезгиси, 
ҳаракатини акс еттирувчи тери сезгиси ва бошқалар. Бу сезгилар таҳлил 
ѐрдамида ажратиб олинади ва идрокнинг персептив томонини ташкил 
қилади. Улар иштирокида нарсанинг барча хоссалари бир бутун ҳолда 
акс еттирилади. Бу эса идрокнинг персептив томонини ташкил қилади. 
 Ҳар бир идрок таркибига кишининг ўтмишда ҳосил қилинган билим ва 
тажрибалари киради.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling